4-Маъруза Турар-жой биноларининг ҳажмий-тархий ечимлари


ҳисобга олган ҳолда қабул қилинади. I ва II қурилиш-иқлимий зоналарда ёпиқ


Download 1.27 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/6
Sana15.08.2023
Hajmi1.27 Mb.
#1667370
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
4-маъруза

ҳисобга олган ҳолда қабул қилинади. I ва II қурилиш-иқлимий зоналарда ёпиқ
турдаги ёзги хоналар, II зонада эса, очиқ турдаги ёзги хоналар қўллаш тавсия
этилади. Ёзги хоналар ойнаванд қилиб бажарилганда, уларнинг ёнидаги
хоналарга ёруғлик ва офтоб нурлари етарли даражада тушишини таъминлашга
эътибор берилиши керак. Ёзги хоналарнинг майдони квартира умумий
майдонининг камида 20% га тенг бўлиши лозим.


Шинамлиги "яхшиланган" классга тегишли
3- 4-хонали квартираларда умумий хонанинг минимал майдони 27 м
2
,
5- ва 6-хонали квартираларда эса 30 м
2
бўлиши талаб қилинади.
Квартирадаги
яшашга
яроқли
хоналардан,
одатда,
турли
мақсадларда
фойдаланишга тўғри келади. Масалан, оила учун умумий хона, меҳмон-хона, ота-
она учун ётоқхона, болалар ўйнайдиган хона-ётоқхона, кабинет (кутубхона), бир ёки
икки кишилик ётокхона сифатида фойдаланилади.
Яшаш хоналарининг энг кичигининг минимал майдони 10 м
2
дан кам
бўлмаслиги керак. Бир хонали квартираларда яшаш хонасининг минимал майдони
камида 20 м
2
бўлиши лозим.
Шинамлиги "оддий" даражадаги квартираларда оила аъзоларининг дам 
олишлари ва мулоқотда бўлишлари учун зарур бўлган, яъни умумий хона сифатида
фойдаланиладиган энг катта хонанинг минимал майдони
-
2-3- ва 4-хонали квартираларда 16 м
2
,
-
5- ва 6-хонали квартираларда 18 м
2
бўлиши мумкин.


Шинамлиги "юқори" классга тегишли квартираларда умумий хонанинг
минимал майдони 30 ва 40 м
2
бўлиши мумкин.
Қолган турдаги яшаш хоналарининг майдони ва сони, квартираларнинг шинамлик
даражасига ва хонанинг вазифасига қараб, 10 м
2
дан 24 м
2
гача қабул қилиниши
мумкин.
Квартирадаги ёрдамчи хоналарнинг таркиби ва уларнинг майдони ҳам
квартиранинг шинамлик даражаси ва ундаги яшаш хоналарининг сонига боғлиқ.
Шинамлиги "оддий" классга тегишли 1-, 2- ва 3-хонали квартираларда
ошхона майдонининг минимал қиймати 8 м
2
белгиланган. Ундан бошқа
ҳолларда бу қиймат камида 10 м
2
бўлиши керак.
Ошхона майдонининг минимал қиймати шинамлиги "яхшиланган«
классга тегишли 3 ва 4-хонали квартираларда 10 м
2
,
Шинамлиги "олий" классга тегишли 5 ва 6-хонали квартираларда
ошхона майдонининг минимал қиймати 12 м
2
қабул қилинади.


Квартирага
киришдаги
даҳлиз
ва
йўлакларнинг
майдони шинамлиги "оддий" классга тегишли бир ва икки
хонали квартираларда 4 м
2
дан кам бўлмаслиги керак.
Квартирадаги яшаш хоналарининг сони бўндан кўп
бўлса, бу қиймат 2-3 марта кўпаяди:
3-хонали квартираларда 8 м
2
,
4- ва 5-хонали квартираларда 10 м
2
;
6-хонали квартираларда 12 м
2
дан кам бўлмаслиги керак.
Шинамлиги "яхши" ва "юқори" классга тегишли
квартираларда даҳлиз ва йўлакларнинг минимал майдони 10-
18 м
2
орасида бўлишига руҳсат берилади.


Даҳлизнинг кенглиги камида 1,6 м бўлиши, одамлар
яшайдиган хоналарга ва ҳожатхонага олиб борадиган йулакларнинг
кенглиги 1,1м бўлиши керак. Фақат ошхона ва бошқа ёрдамчи
хоналарга олиб борадиган йўлакларнинг кенглиги 0,9 м бўлишига
руҳсат берилади.
Квартирадаги ҳожатхона ва ваннахона имкон қадар алоҳида
хоналарда жойлашгани маъқул. Умумий майдонининг ўлчами энг
кичик бўлган бир ва икки хонали квартираларда ҳожатхона ва
ваннахонани
бирлаштириш
мумкин,
яъни
бир
хонада
жойлаштиришга рухсат берилади. Ҳожатхонадан, яъни унитаз
ўрнатилган хонадан, бевосита ошхонага ёки яшаш хоналарига
кирадиган бўлиши мумкин эмас.



Download 1.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling