4-Маъруза Турар-жой биноларининг ҳажмий-тархий ечимлари


Download 1.27 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/6
Sana15.08.2023
Hajmi1.27 Mb.
#1667370
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
4-маъруза



4-Маъруза
Турар-жой биноларининг ҳажмий-тархий ечимлари.
Режа:
1. Биноларнинг ҳажмий-режавий ва меъморий- композитсиявий ечимлари.
2. Ҳажмий-тархий ечимлари. Квартира ва унинг таркиби.
3. Функционал, демографик ва санитария-гигиена (табиий ёритилганлик, 
инсолясия, шамоллатиш ва шовқиндан ҳимоялаш) талаблари асосида 
биноларни лойиҳалаш шарт-шароитлари.
Таянч иборалар:
Хизмат кўрсатиш корхоналари ва муассасалари, даврий хизмат,
эпизодик хизмат, хизмат кўрсатиш радиуси, жамоат-савдо маркази, блок-секция, блок-
квартира, квартира майдони, яшаш майдони, ёрдамчи майдон, шинамлилик класси.
Р. Худойқулов


Биноларнинг ҳажмий режавий ва меъморий-композитсиявий
ечимларини ишлаш ва танлашда бинолар таркибига кирган хоналар,
уларнинг ўзаро функсионал-технологик боғланишлари ва табиий иқлим
шароитлари ҳал қилувчи аҳамиятга эгадир.
1. Биноларнинг ҳажмий-режавий ва меъморий-
композитсиявий ечимлари. 
Хона
-
бинонинг
асосий
таркибий
қисми
ёки
элементидир. Хона учун асосий
нарса - бу унинг функсионал
вазифасидир,
яъни
кишилар-
нинг ишлаб чиқариш, ижтимоий
ва шахсий ҳаёт фаолиятининг
маълум жабҳалари талабларини
қондиришидир.
Бинолардаги
хоналарни вазифаларига қараб
асосий
(ишчи),
ёрдамчи
ва
коммуникатсия
хоналарига
бўлиш мумкин.
Асосий
хоналарга
бинонинг
функсионал
вазифасига
мос
равишда
кишилар
томонидан
бажариладиган
фаолиятга
мўлжалланган асосий хоналар
киради.
Масалан,
ўқув
муассасаларидаги
дарсхоналар,
турар жой биноларидаги яшаш
хонлари ва ҳ. к.


Бироқ бинодаги асосий жараённи амалга ошириш
учун асосий хоналардан ташқари бошқа хоналар ҳам керак
бўлади. Шулардан бири ёрдамчи хоналардир Улар бинода
амалга ошириладиган жараёнларниннг бажарилишини
таъминлаш учун зарур, лекин бинонинг вазифасини
белгиламайди (масалан, квартирадаги ошхона, ваннахона
ёки томоша муассасаларидаги буфет, ҳожатхона кабилар).
Бинолардаги
асосий
ва
ёрдамчи
функсионал
вазифаларни бажарувчи барча хоналар коммуникатсия
хоналари воситасида ўзаро боғланган бўлади. Уларнинг
асосий вазифаси - кишиларнинг ҳаракатланишига қулайлик
яратишдир (коридор, йўлаклар, зина ва шунга ўхшашлар).
Бундай
хоналарнинг
ўлчамлари
зарур
функсионал
қулайликларни, фавқулодда ҳолатларда эса кишиларни
эвакуатсия қилишда хавфсизликни таъминлаш шарти
асосида танланган бўлиши керак.


Турли хил меъёрий ўлчамлар ва шаклларга эга
бўлган хоналарни лойиҳалаш, қуриш ва эксплуататсия
қилишдаги барча талабларни ҳисобга олган ҳолда
уларни ягона бир мос тизимда бинога жойлаштириш -

Download 1.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling