4-Маъруза Турар-жой биноларининг ҳажмий-тархий ечимлари
Турар жой биноларига хос режавий композитсиялар
Download 1.27 Mb. Pdf ko'rish
|
4-маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Меъморий композитсия
- 2. Ҳажмий-тархий ечимлари. Квартира ва унинг таркиби. Бир оилага мўлжалланган "оддий"
- "яхшиланган"
- Республика ҳудудларидаги аниқ иқлимий шароитларни
Турар жой биноларига хос режавий композитсиялар:
а) бир хонадонли; б) блокировкали; д) сексияли; э) коридорли; ф) галереяли. Меъморий композитсия - бу бино қисмлари ва шаклларининг ёки бинолар туркумининг функсионал, техник ва бадиий талабларга жавоб берадиган иморат яратиш мақсадида уйғунлашган ҳолда бирлашган (мажмуа) кўринишидир. Алоҳида оила ёки хонадон истиқомат қилиши учун зарур бўлган яшаш хоналари ва ёрдамчи хоналарнинг майдонларини ва ўзаро нисбатини тўғри қабул қилиш ҳамда хоналарнинг функционал вазифалари ҳамда ўзаро боғлиқликларини ҳисобга олган ҳолда оқилона жойлашишини таъминлаш турар-жой жой биноларини лойиҳалашга қўйиладиган энг муҳим талабдир. Одамларнинг турмуш тарзини ўрганиш натижалари шуни кўрсатадики, ҳар бир квартирада яшаш учун мўлжалланмаган ёрдамчи хоналар бўлиши, уларнинг майдони, масалан, бир хонали квартирада умумий майдонининг камида 45-50 % ни, икки хонали квартирада 40-45 % ни, уч ва турт хонали квартираларда 35-40 % ни ташкил қилиши керак. Акс ҳолда яшаш ва уй-рўзғор ишларини олиб боришда ноқулайликлар келиб чиқади. Квартираларни шинамлилик даражаси бўйича "оддий", "яхшиланган" ва "юқори" классга тегишли квартираларга бўлинади. 2. Ҳажмий-тархий ечимлари. Квартира ва унинг таркиби. Бир оилага мўлжалланган "оддий" классга тегишли уй ёки квартирадаги ёзги хоналардан ташқари барча хоналар умумий майдонининг минимал қиймати бир хонали квартираларда 36 м 2 дан, икки хонали квартираларда 48 м 2 дан, уч хонали квартираларда 64 м 2 дан, тўрт хонали квартираларда 80 м 2 дан, беш хонали квартираларда 96 м 2 дан, олти хонали квартираларда 114 м 2 дан кам бўлмаслиги талаб қилинади. Мазкур талаблар турар-жой бинолари шаҳардами ёки қишлоқда қурилишидан қатъий назар ўз кучини сақлаб қолади. Ўзбекистон худудидаги IА ва 1Б қурилиш-иқлимий зоналар шароитида квартиралар минимал майдонини 20% оширишга рухсат берилади. Бир оилага мўлжалланган "яхшиланган" классга тегишли уй ёки квартирадаги барча хоналар умумий майдонининг минимал қиймати уч хонали квартираларда 90 м 2 дан, тўрт хонали квартираларда 118 м 2 дан, беш хонали квартираларда 126 м 2 дан, олти хонали квартираларда 141 м 2 дан кам бўлмаслиги талаб қилинади. Шинамлиги "юқори" классга тегишли квартираларда умумий майдоннинг қиймати яна ҳам кўп. Масалан, олти хонали квартиранинг тавсия этилган умумий майдони 177 м 2 ни ташкил қилади. Бу "оддий" классга тегишли квартираларга нисбатан 1,55 марта, "яхши" классга тегишли квартираларга нисбатан 1,25 марта кўп. Квартиралар таркибида яшаш хоналари ва ошхона, даҳлиз ва йўлаклар, ҳожатхона ва ваннахона, омборхона каби қўшимча ёрдамчи хоналар ҳамда турли хил жавонлар бўлиши, Ўзбекистон шароитида, шунингдек, балкон, айвон, ойнавандайвон ёки ҳовлича кўринишида ёзги хоналар лойиҳаланиши керак. Уларнинг турини Республика ҳудудларидаги аниқ иқлимий шароитларни Download 1.27 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling