4-Маъруза Турар-жой биноларининг ҳажмий-тархий ечимлари
бинонинг ҳажмий-режавий ечими
Download 1.27 Mb. Pdf ko'rish
|
4-маъруза
бинонинг ҳажмий-режавий ечими деб аталади.
Биноларнинг ҳажмий-режавий ечимларини яратишнинг бир неча услублари мавжуд. Агар бино хоналари узун ёпиқ коридор бўйлаб жойлаштирилган ва уларга шу коридор орқали кириладиган бўса бундай ҳажмий- режавий ечим коридор усули ёки коридор композитсияси деб аталади. Бунда хоналар коридоринг бир томонида ёки иккала томонида жойлашган бўлиши мумкин. Биринчи ҳолатда коридор яхши ёритилади, бироқ коридордан самарали фойдаланилмайди. Иккинчи ҳолда, аксинча, коридордан яхши фойдаланилади, бироқ уни ёритиш муъаммосини ҳал қилиш керак бўади. Агар хонадонлар коридорнинг бир томонида жойлаштирилган бўса, бундай коридор очиқ бўлади ва у галерея деб аталади ва бу тарзда ишланган ҳажмий- режавий ечим галерея композитсиясини ҳосил қилади. Агар хоналар бир-бири билан деворлар ва пардеворлардаги очиқ ўтиш жойлари орқали бевосита боғланган бўса, бундай режавий ечим анфилад композитсия деб аталади. Бу усул жуда тежамли, коммуникатсия хоналари майдони жуда кичик, аммо барча хоналардан бошқа хоналарга ўтиладиган бўлгани учун ноқулайлик туғдириши мумкин. Шунинг учун ҳам анфилад композитсия фақат музей, кўргазма заллари, вокзал каби биноларда қўлланилади. Режавий ечимнинг зал услуби бинода унинг асосий функсионал вазифасини белгиловчи катта етакчи хона бўлишини ва унинг атрофида бошқа зарур хоналар жойлаштирилишини назарда тутади. Катта хонанинг бош ўқларига нисбатан ёрдамчи хоналар симметрик жойлашган ҳолларда бу режавий ечимни баъзан марказлашган зал услуби деб ҳам атайдилар. 8- расм. Ҳажмий-режавий композитсиялар: а) бўйлама ўқли ва анфилад композитсия; б) кўндаланг ўқли ва коридорли; д) йиғноқ залли композитсиялар; э) бўйлама ўқли симметрик режавий композитсия (Тошкентдаги Алишер Навоий номидаги театр бино- сининг тарҳи). |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling