4-Маъруза Турар-жой биноларининг ҳажмий-тархий ечимлари


 Функционал, демографик ва санитария-гигиена (табиий ёритилганлик, инсолясия, шамоллатиш


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/5
Sana18.12.2022
Hajmi1.46 Mb.
#1029386
1   2   3   4   5
Bog'liq
4-маъруза

3. Функционал, демографик ва санитария-гигиена (табиий ёритилганлик, инсолясия, шамоллатиш 
ва шовқиндан ҳимоялаш) талаблари асосида биноларни лойиҳалаш шарт-шароитлари.
Турар-жой бинолари жойлаштириладиган худудларга (одатда, микрорайон,
турар-жой райони кўринишида) қуйидаги бир қатор: ижтимоий, функционал,
санитария-гигиена, меъморий-бадиий, ёнғинга қарши ва иқтисодий талаблар
қўйилади.
Ҳар бир турар-жой бинолари оммавий жойлашган ҳудудни аҳолига маданий-
маиший хизмат кўрсатадиган корхона ва муассасалар тармоғи билан таъминлаш
ижтимоий талабларга киради. Аҳолига хизмат кўрсатиш соҳасига таалуқли корхона
ва муассасаларни ҳар куни, даврий ва эпизодик (ҳар замонда) хизмат қиладиган
турларга ажратиш мумкин.
Ҳар куни хизмат кўрсатадиган муассасаларга болалар боғча-яслилари,
мактаблар, озиқ-овқат магазинлари, сартарошхоналар, кимевий тозалаш ва кир
ювиш кохоналари, турли устахоналар киради. Даврий хизмат кўрсатадиган
муассасалар қаторига кинотеатрлар, поликлиникалар, кутубхоналар, ноозиқовқат
моллари билан савдо қилувчи магазинлар, спорт комплекслари каби муассасаларни
киритиш мумкин.


Аҳоли хар куни фойдаланадиган хизмат кўрсатиш муассаларининг хизмат
кўрсатиш радиуси 500 метрдан кўп бўлмагани, пиёда бориб-келиш мумкин
бўлган масофада бўлгани маъқул. Уларни микрорайон ёки турар-жой
районининг ўрта қисмида жойлаштириш, уларга борадиган йўлларни йирик
магистраль йўллар билан кесишмайдиган қилиб лойиҳалаш мақсадга мувофиқ
ҳисобланади.
Аҳолига даврий хизмат кўрсатадиган муассасаларнинг хизмат радиуси
1000-1500 метргача бўлиши мумкин. Уларга бориб-келиш пиёда ёки 2-3 бекат
оралиғида
жамоат
транспортида
амалга
оширилиши
мумкин.
Бундай
муассасаларни жамоат-савдо марказлари кўринишида, бир нечта микрорайонга
ёки магистрал йулларга туташган турар-жой районларига хизмат қиладиган
қилиб жойлаштирилгани маъқул. Уларнинг таркибига йириклаштирилган савдо,
умумий овқатланиш, маиший хизмат кўрсатиш муассасаларини, кутубхона,
кинотеатр ва клубга ўхшаш муассасаларни киритиш максадга мувофиқ.



Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling