4-Маъруза Турар-жой биноларининг ҳажмий-тархий ечимлари


Турар жой биноларига хос режавий композитсиялар


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/5
Sana18.12.2022
Hajmi1.46 Mb.
#1029386
1   2   3   4   5
Bog'liq
4-маъруза

Турар жой биноларига хос режавий композитсиялар:
а) бир хонадонли; б) блокировкали; д) сексияли; э) коридорли; ф) галереяли.


Меъморий композитсия - бу бино қисмлари ва шаклларининг ёки бинолар
туркумининг функсионал, техник ва бадиий талабларга жавоб берадиган иморат
яратиш мақсадида уйғунлашган ҳолда бирлашган (мажмуа) кўринишидир.
Алоҳида оила ёки хонадон истиқомат қилиши учун зарур бўлган яшаш хоналари
ва ёрдамчи хоналарнинг майдонларини ва ўзаро нисбатини тўғри қабул қилиш
ҳамда хоналарнинг функционал вазифалари ҳамда ўзаро боғлиқликларини
ҳисобга олган ҳолда оқилона жойлашишини таъминлаш турар-жой жой
биноларини лойиҳалашга қўйиладиган энг муҳим талабдир.
Одамларнинг турмуш тарзини ўрганиш натижалари шуни кўрсатадики, ҳар
бир квартирада яшаш учун мўлжалланмаган ёрдамчи хоналар бўлиши, уларнинг
майдони, масалан, бир хонали квартирада умумий майдонининг камида 45-50 % ни,
икки хонали квартирада 40-45 % ни, уч ва турт хонали квартираларда 35-40 % ни
ташкил қилиши керак. Акс ҳолда яшаш ва уй-рўзғор ишларини олиб боришда
ноқулайликлар келиб чиқади. Квартираларни шинамлилик даражаси бўйича "оддий",
"яхшиланган" ва "юқори" классга тегишли квартираларга бўлинади.
2. Ҳажмий-тархий ечимлари. Квартира ва унинг таркиби.


Бир оилага мўлжалланган "оддий" классга тегишли уй ёки квартирадаги
ёзги хоналардан ташқари барча хоналар умумий майдонининг минимал қиймати
бир хонали квартираларда 36 м
2
дан, икки хонали квартираларда 48 м
2
дан, уч
хонали квартираларда 64 м
2
дан, тўрт хонали квартираларда 80 м
2
дан, беш
хонали квартираларда 96 м
2
дан, олти хонали квартираларда 114 м
2
дан кам
бўлмаслиги талаб қилинади. Мазкур талаблар турар-жой бинолари шаҳардами
ёки қишлоқда қурилишидан қатъий назар ўз кучини сақлаб қолади. Ўзбекистон
худудидаги IА ва 1Б қурилиш-иқлимий зоналар шароитида квартиралар минимал
майдонини 20% оширишга рухсат берилади.
Бир оилага мўлжалланган "яхшиланган" классга тегишли уй ёки
квартирадаги барча хоналар умумий майдонининг минимал қиймати уч хонали
квартираларда 90 м
2
дан, тўрт хонали квартираларда 118 м
2
дан, беш хонали
квартираларда 126 м
2
дан, олти хонали квартираларда 141 м
2
дан кам бўлмаслиги
талаб қилинади.


Шинамлиги "юқори" классга тегишли квартираларда умумий майдоннинг
қиймати яна ҳам кўп. Масалан, олти хонали квартиранинг тавсия этилган
умумий майдони 177 м
2
ни ташкил қилади. Бу "оддий" классга тегишли
квартираларга нисбатан 1,55 марта, "яхши" классга тегишли квартираларга
нисбатан 1,25 марта кўп.
Квартиралар таркибида яшаш хоналари ва ошхона, даҳлиз ва йўлаклар,
ҳожатхона ва ваннахона, омборхона каби қўшимча ёрдамчи хоналар ҳамда турли
хил жавонлар бўлиши, Ўзбекистон шароитида, шунингдек, балкон, айвон,
ойнавандайвон ёки ҳовлича кўринишида ёзги хоналар лойиҳаланиши керак.
Уларнинг турини Республика ҳудудларидаги аниқ иқлимий шароитларни ҳисобга
олган ҳолда қабул қилинади. I ва II қурилиш-иқлимий зоналарда ёпиқ турдаги
ёзги хоналар, II зонада эса, очиқ турдаги ёзги хоналар қўллаш тавсия этилади.
Ёзги хоналар ойнаванд қилиб бажарилганда, уларнинг ёнидаги хоналарга
ёруғлик ва офтоб нурлари етарли даражада тушишини таъминлашга эътибор
берилиши керак. Ёзги хоналарнинг майдони квартира умумий майдонининг
камида 20% га тенг бўлиши лозим.


Шинамлиги "яхшиланган" классга тегишли
3- 4-хонали квартираларда умумий хонанинг минимал майдони 27 м
2
,
5- ва 6-хонали квартираларда эса 30 м
2
бўлиши талаб қилинади.
Квартирадаги
яшашга
яроқли
хоналардан,
одатда,
турли
мақсадларда
фойдаланишга тўғри келади. Масалан, оила учун умумий хона, меҳмон-хона, ота-
она учун ётоқхона, болалар ўйнайдиган хона-ётоқхона, кабинет (кутубхона), бир ёки
икки кишилик ётокхона сифатида фойдаланилади.
Яшаш хоналарининг энг кичигининг минимал майдони 10 м
2
дан кам
бўлмаслиги керак. Бир хонали квартираларда яшаш хонасининг минимал майдони
камида 20 м
2
бўлиши лозим.
Шинамлиги "оддий" даражадаги квартираларда оила аъзоларининг дам 
олишлари ва мулоқотда бўлишлари учун зарур бўлган, яъни умумий хона сифатида
фойдаланиладиган энг катта хонанинг минимал майдони
-
2-3- ва 4-хонали квартираларда 16 м
2
,
-
5- ва 6-хонали квартираларда 18 м
2
бўлиши мумкин.


Шинамлиги "юқори" классга тегишли квартираларда умумий хонанинг
минимал майдони 30 ва 40 м
2
бўлиши мумкин.
Қолган турдаги яшаш хоналарининг майдони ва сони, квартираларнинг шинамлик
даражасига ва хонанинг вазифасига қараб, 10 м
2
дан 24 м
2
гача қабул қилиниши
мумкин.
Квартирадаги ёрдамчи хоналарнинг таркиби ва уларнинг майдони ҳам
квартиранинг шинамлик даражаси ва ундаги яшаш хоналарининг сонига боғлиқ.
Шинамлиги "оддий" классга тегишли 1-, 2- ва 3-хонали квартираларда
ошхона майдонининг минимал қиймати 8 м
2
белгиланган. Ундан бошқа
ҳолларда бу қиймат камида 10 м
2
бўлиши керак.
Ошхона майдонининг минимал қиймати шинамлиги "яхшиланган«
классга тегишли 3 ва 4-хонали квартираларда 10 м
2
,
Шинамлиги "олий" классга тегишли 5 ва 6-хонали квартираларда
ошхона майдонининг минимал қиймати 12 м
2
қабул қилинади.


Квартирага
киришдаги
даҳлиз
ва
йўлакларнинг
майдони шинамлиги "оддий" классга тегишли бир ва икки
хонали квартираларда 4 м
2
дан кам бўлмаслиги керак.
Квартирадаги яшаш хоналарининг сони бўндан кўп
бўлса, бу қиймат 2-3 марта кўпаяди:
3-хонали квартираларда 8 м
2
,
4- ва 5-хонали квартираларда 10 м
2
;
6-хонали квартираларда 12 м
2
дан кам бўлмаслиги керак.
Шинамлиги "яхши" ва "юқори" классга тегишли
квартираларда даҳлиз ва йўлакларнинг минимал майдони 10-
18 м
2
орасида бўлишига руҳсат берилади.


Даҳлизнинг кенглиги камида 1,6 м бўлиши, одамлар
яшайдиган хоналарга ва ҳожатхонага олиб борадиган йулакларнинг
кенглиги 1,1м бўлиши керак. Фақат ошхона ва бошқа ёрдамчи
хоналарга олиб борадиган йўлакларнинг кенглиги 0,9 м бўлишига
руҳсат берилади.
Квартирадаги ҳожатхона ва ваннахона имкон қадар алоҳида
хоналарда жойлашгани маъқул. Умумий майдонининг ўлчами энг
кичик бўлган бир ва икки хонали квартираларда ҳожатхона ва
ваннахонани
бирлаштириш
мумкин,
яъни
бир
хонада
жойлаштиришга рухсат берилади. Ҳожатхонадан, яъни унитаз
ўрнатилган хонадан, бевосита ошхонага ёки яшаш хоналарига
кирадиган бўлиши мумкин эмас.



Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling