4-маъруза. Умумий овқатланиш корхоналарининг ресурслари
Айланма фондлар (маблағлар) тушунчаси, ҳаракати ва аҳамияти
Download 210.32 Kb.
|
4 маруза моддий ва молиявий ресурслар
4.4. Айланма фондлар (маблағлар) тушунчаси, ҳаракати ва аҳамияти
Такрор ишлаб чиқариш жараёнини ҳаракатлантирувчи омиллар меҳнат, капитал (меҳнат қуроллари ва предметлари), ер, табиий ресурслардир. Бу омиллар орқали жамиятда инсон эҳтиёжини қондириш учун зарур бўлган моддий ва маънавий бойликлар яратилади, истеъмолчиларга етказилади ва истеъмол қилиниши ташкил этилади. Бу жараёнда «ер (табиий ресурслар) – меҳнат - ишлаб чиқариш воситалари (капитал)» бирлаштирилиб такрор ишлаб чиқариш жараёни ҳаракатлантирилади. Барча тармоқлар ва соҳаларда фаолиятни ҳаракатга келтирувчи омиллардан бўлиб, меҳнат қуроллари ва предметлари ҳисобланади. Айланма фонд (маблағ)лар меҳнат предметлари ва хизмат муддати бир йилгача бўлган меҳнат қуролларини шакллантиришга йўналтирилган пул маблағларидир. Ёки уларни – корхона фаолиятини юргизишда фойдаланиладиган меҳнат предметлари ва хизмат муддати бир йилгача бўлган меҳнат воситалари қийматини пулдаги ифодаси деб тушуниш керак. Меҳнат предметлари натруал-моддий, физик-кимёвий хусусиятлари бўйича фаолиятни (ишлаб чиқариш, товар айрибошлаш ва бошқа фаолият жараёнларини) бир маротаба такрорланиш жараёнида тўла ишлатилади. Булардан хизмат муддати бир йилгача бўлган меҳнат қуроллари истесно. Бир фазада тўла айланиб, бир турдан иккинчи турга ўтиш хусусиятларидан келиб чиқиб, меҳнат предметлари қийматини айланма фонд, маблағ (айланма капитал) деб юритиш қабул қилинган. Айланма маблағлар корхонани барча фаолиятини – таъминот, ишлаб чиқариш, айрибошлаш, молиялаштириш жараёнларини доимийлигини ва маромийлигини таъминлайди. Айланма маблағлар доимий ҳаракатда ва такрор айланишда корхона фаолиятда қатнашади. Айланма маблағларнинг моҳияти, шаклланиш манбалари барча тармоқлар ва соҳалар бўйича бир хил тусда. Умумий овқатланиш корхона (шаҳобча)ларининг айланма маблағлари бошқа тармоқ ва соҳаларникидан ўз таркиби, ишлатилиш йўналишлари ва ҳаракати билан фарқ қилади. Умумий овқатланиш корхона (шаҳобча)ларининг айланма маблағлари доимо ҳаракатда бўлиб, бир вақтда ишлаб чиқариш, тақсимот, айрибошлаш (маҳсулотларни сотиш) ва овқатларни жойида истеъмол қилинишига хизмат қилади. Айланма маблағларни айланиши вақт талаб қилади. Улар ҳаракатини олдин пул сифатида бошлайди, кейин бир қанча жараёнларни ўтиб товар шаклига айланади. Товарлар қиймати пулга айлангандан кейин улар яна пул шаклига айланиб, корхона аванслаган маблағи ўзига қайтиши таъминланади. «П-ИЧ-Т-П» айланиши бир маротаба айланганда маблағ бирдан қайтарилади. Бу жараён ишлаб чиқаришда ва савдода аллақанча вақт талаб қилади. Умумий овқатланиш корхона (шохобча)ларни ишлаб чиқариш ва савдо жараёнидаги хусусиятлари натижасида уларда тугалланмаган ишлаб чиқариш қарийиб вужудга келмайди, айланма маблағларни айланиши ишлаб чиқаришга, чакана ва улгуржи савдодагига нисбатан тез амалга ошади. Умумий овқатланишда ишлаб чиқариш, савдо жараёнида айланма маблағларни бажарадиган функцияларидан келиб чиқиб, улар маҳсулот тайёрлаш, уларни ва товарларни сотишда хом ашё ва товарларга, йўлдаги хом ашё ва товарларга, ўзоқ муддатга картошка ва сабзавотлари тайёрлаш, сақлаш ҳамда уларни қайта ишлаш ва сотиш учун қўйилган пул маблағларига, кўмакчи хўжаликдаги маблағларга, бошқа активларга (таралар заҳираси, ёқилғи, инвентарлар ва бошқалар) пул маблағлари ҳамда ҳисоб-китоб рақамлардаги маблағларга бўлинади. Бозор иқтисодиёти шароитида чет эл назарияси ва амалиёти иқтисодиётга кириб келаётган даврда, халкаро бухгалтерия ҳисоб стандартлари ва миллий ҳисоблар тизимини амалиётда қўлланилиши муносабати билан «Айланма фондлар» «Айланма маблағлар» терминлари ўрнига «Айланма капитал» ёки «Айланма активлар» кириб келди. Юқорида келтирилган тушунчалар мазмунан бир хил бўлиб, фақат бошқача терминлар билан аталмокда. Шу сабабли бизлар бундан буён ушбу категорияни мазмунидан келиб чиқиб, «Айланма маблағлар» терминини ишлатишни мақсадга мувофиқ деб топдик. Айланма маблағларнинг манбалари бўлиб корхонанинг ўз маблағлари, карзга олинган маблағлар ва жалб этилган маблағлар ҳисобланади. Корхонани ташкил топишда айланма маблағлар унинг тасисчилари маблағи ҳисобидан шаклланади (устав фонди), кейинчалик уни тўлдириш корхона фойдаси, жалб қилинган маблағлар (пассивлар) ҳисобидан тўлдирилади. Айланма маблағлар асосий фондлардан фарқли бўлиб, улар муомала жараёни бир циклида тула истеъмол қилинади ва ўз қийматини товарлар ва савдо хизматлари қийматига тулаўтказади. Айланма маблағларни ликвидлик даражаси жуда юқори, айрим таркибларини ликвидлиги карийб «1»га тенг бўлади. Умумий овқатланиш жараёнида айланма маблағлар бир турдан иккинчи турга айланиб туриши мумкин. Айланма маблағлар доимий ҳаракатда бўлади. Улар умумий овқатланиш жараёнининг бир циклида такрор ишлаб чиқарилади. Ресурслар, жумладан асосий фондлар, айланма маблағлар ҳамда молиявий ресурслар тўғрисида фикр юритилганда ушбу ресурсларни бир-бири билан тигиз боғлиқлиги, хўжалик фаоиляти жараёнида уларни бир шаклдан иккинчи шаклга ўзгариши, яъни натурал-моддий шаклдан қиймат, пул шаклига ва тескариси, қиймат, пул шаклидан натурал-моддий шаклга утганда асосий фондлар, амартизацияси шаклида молиявий ресурслар капитал маблағ шаклидан асосий фондларга айланишини кўзатамиз. Худди шундай ўзгаришлар айланма маблағлар ва молиявий ресурслар ўртасида ҳам руй беради. Масалан: товарлар сотилиш жараёнида дебитор карзга айланиши, товарлар олди-сотди жараёнида юридик ва жисмоний шахсларни карздор бўлиб колиши, ушбу жараёнда умумий овқатланиш корхоналарини кредитор бўлиб колиши, яъни ишлаб чиқарувчи ёки бошқа таъминотчилардан карздор бўлиб колиши кабилар. Товарлар (хом ашё) га қуйилган устамаларни сотилиши натижасида умумий овқатланиш корхоналарини даромади, фойдасини шаклланиши. Ушбу жараёнга иқтисодиётга тааллуқли адабиётларда эътибор берилмайди ва бу жараён ёритилмаган. Лекин бундай ўзаро боғлиқликларни ўрганиш ресурсларидан самарали фойдаланиш учун тадбирлар ишлаб чиқишда, самарадорлик кўрсаткичларини аниқлаш ёки танлашда назарий ва амалий аҳамият касб этади. Download 210.32 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling