4-маъруза. Умумий овқатланиш корхоналарининг ресурслари


Download 210.32 Kb.
bet1/12
Sana08.05.2023
Hajmi210.32 Kb.
#1444916
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
4 маруза моддий ва молиявий ресурслар





4-маъруза.

Умумий овқатланиш корхоналарининг ресурслари




4.1

Ресурслар тушунчаси ва таркиби




4.2

Асосий фондлар тушунчаси, таркиби ва баҳоланиши




4.3

Асосий фондларнинг кўрсаткичлари




4.4

4.5


Айланма фондлар (маблағлар) тушунчаси, ҳаракати ва аҳамияти
Молиявий ресурслар моҳияти ва уларни умумий овқатланиш корхоналари самарадорлигини оширишдаги аҳамияти






4.1. Ресурслар тушунчаси ва таркиби


Ресурс – францўзча «ressources» сўзидан келиб чиқиб, восита, захира, имконият, бирор-бир нарсани, бойликларни манбааси мазмунини билдиради.
Жамиятда ресурслар ҳар хил турларга бўлинади.
Иқтисодиёт назариясида ресурсларга тегишли ишлаб чиқариш воситалари (меҳнат қуроллари ва меҳнат предметлари); ишлаб чиқариш кучлари (ишлаб чиқариш воситалари ва ишчи кучи); капитал (молиявий капитал, асосий капитал, айланма капитал) каби тушунчалар ишлатилади.
Статистикада, бухгалтерия ҳисобида асосий фондлар (асосий воситалар), айланма фондлар, (айланма воситалари, айланма маблағлар), моддий активлар, номоддий активлар, ишчи кучи, моддий ресурслар, меҳнат ресурслари, молиявий ресурслар каби тушунчалар ишлатилади.
Умуман ресурслар тушунчасига келсак – улар жамият зарурияти учун моддий ва маънавий неъматлар (бойлик)ни ишлаб чиқаришга жалб қилиши мумкин бўлган табиий, иқтисодий, ижтимоий ва маънавий қудратларни мажмуаси бўлиб, улар жамият билан табиатни ўзаро алоқаси орқали инсоният жамиятини тараққиёт даражасини таъминлайди.
Жамият миқёсида табиий ресурслар (хаво, ер, сув, ер ости ресурслари, урмонлар ва х.к.) энергетик ресурслар, моддий ресурслар, меҳнат ресурслари, молиявий ресурслар ва маънавий ресурслар каби тушунчалар ҳам мавжуд.
Иқтисодиётда ресурслар миқдорига таъсир қилувчи ишлаб чиқариш омиллари тушунчаси ҳам ишлатилади.
Аввало бизлар ишлаб чиқариш омилларининг назарий асослари таҳлилини кўриб чиқамиз. Ишлаб чиқариш омиллари бу – товар ва хизматларни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ресурслардир. Уларнинг асосийларига меҳнат, ер ва капитал киради”1.
Ишлаб чиқариш омилларига қуйидагилар киради:
Биринчи омил – инсон омили, унинг меҳнати;
Иккинчиси омил – меҳнат воситалари, яъни капитал;
Учинчиси омил - табиий ресурслар, ер;
Туртинчи омил - тадбиркорлик.
Бешинчи омил – ахборотлар*2
Умуман олганда ресурслар ишлаб чиқариш омилларининг ўзаро алоқаси, ўзаро таъсири орқали яратилади, шаклланади.
Ресурслар тушунчаси ишлаб чиқариш омилларидан кенгрок. Чунки ресурслар ишлаб чиқаришга жалб қилиниши мумкин бўлган табиий, иқтисодий, ижтимоий ва маънавий қудрат мажмуаси бўлса, ишлаб чиқариш омиллари ишлаб чиқаришга жалб қилинган ресурслар мажмуасидир ва инсон учун зарур бўлган моддий ва маънавий бойликларни яратувчи омил бўлиб ҳисобланади.
Инсоният хаётида доимо чегараланган имкониятлар ва чегараланган ресурсларга дуч келади. Ҳақикатда ҳар бир инсонни алоҳида олиб қарасак уни имкониятлари чегараланганлигига гувох бўламиз. Масалан шахснинг жисмоний, интеллектуал, макон ва замондаги имкониятлари чегараланган. Худди шундай, жамиятда, табиатда ва коинотдаги инсонлар фойдаланадиган (хаводан ташкари) барча ресурслар чегараланган. Бутун жамиятда ресурслар чегараланган, чунки табиий, моддий, меҳнат, молиявий ва бошқа ресурслар сон жихатидан ва сифат жихатидан чегарага эга.
Бежиз эмаски, иқтисодий фанлар, аввалом бор, иқтисодиёт назарияси учун чегараланган ресурслардан моддий бойлик яратиш, уни истеъмол учун ахоли ўртасида тақсимлашда инсонларнинг ўзаро муносабатларини ўрганиш асосий вазифаларидан бири бўлиб ҳисобланади.
Умумий овқатланиш корхоналарида, иқтисодиётнинг бошқа тармоклари қаторида, моддий, меҳнат ва молиявий ресурслари каби тушунчалар ишлатилади. Улар савдо корхоналарининг иқтисодий салохиятини ташкил қилади.
Умумий овқатланиш корхоналари фаолиятини ўрганишда асосий ва айланма фондлар, моддий ва номоддий активлар, ишчи кучи, молиявий ресурслар каби иқтисодий категориялар ишлатилади. Умумий овқатланиш корхонасини барча ресурсларини қуйидаги 4.1.1-чизмада ифодалаш мумкин.

Download 210.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling