Иккиламчи энергетик ресурслар ноанъанавий ва янгиланадиган энергия манбалари
Download 197.77 Kb. Pdf ko'rish
|
1-Амалий машгулот
ИККИЛАМЧИ ЭНЕРГЕТИК РЕСУРСЛАР НОАНЪАНАВИЙ ВА ЯНГИЛАНАДИГАН ЭНЕРГИЯ МАНБАЛАРИ КИРИШ Энергия инсониятнинг ҳаёт фаолияти учун асос бўлиб ҳисобланади, иситиш учун иссиқликни, озуқаларни ишлаб чиқариш ва тайёрлашни, маҳсулотларни яратишни таъминлайди. Инсоният ривожланиб бораётганлиги сабабли одамларнинг хизматларга бўлган талаби, шундан келиб чиққан ҳолда, энергияга бўлган эҳтиёжи ошиб бораверади. ХХ асрда оммавий бўлган энергия манбаларидан (нефть, газ, кўмир) самарали фойдаланилмоқда, бироқ улар жуда секин янгиланади, ва шундан келиб чиққан ҳолда, яқин келажакда тугаб қолади. Ривожланаётган мамлакатларнинг ишлаб чиқариш қувватларининг ортиши ва аҳоли сонининг ўсиши оқибатида энергияга бўлган эҳтиёжининг ортиб бориши шунга олиб келадики, яна 30-40 йилдан кейин 5000 ГВт ўрнатилган қувват талаб қилинади, бу ҳозирги замон даражасидан тахминан 2 марта кўпдир. Бу омил ХХI асрда янгиланадиган энергия манбаларидан кенг кўламли фойдаланишга ўтиш, шунингдек янги замонавий технологияларни интенсив равишда қўллаш, энергоресурслардан самарали фойдаланишни талаб қилади. Бироқ ҳатто энг самарали технологияларда ҳам у ёки бу жараёнларга энергетик хизмат кўрсатиш натижасида ишлаб бўлинган энергия элтувчилар муқаррар равишда иссиқлик чиқиндиларига айланади. Энергетик мақсадлар учун фойдаланилиши мумкин бўлган энергетик чиқиндилар иккиламчи энергоресурслар деб аталади. Саноатнинг бир қатор соҳаларида иккиламчи энергоресурслар мос келувчи йиғинди ёқилғи сарфидан 50-60% ва ундан ҳам кўпроқни ташкил қилади. Иккиламчи энергоресурслардан рационал фойдаланиш энергия истеъмоли кўламларини камайтиради, ва шундан келиб чиққан ҳолда, асосий технологик маҳсулотнинг нархининг пасайишига олиб келади. Шундай қилиб, мазкур ўқув-услубий қўлланмада кўриб чиқиладиган иккиламчи энергоресурслар ва янгиланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш технологиялари, асосий самарадорлик кўрсаткичларини ҳисоблаш услублари энергетика ва ёндош соҳаларнинг мутахассислари учун қизиқарли бўлиши мумкин. Download 197.77 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling