4-мавзу. Агробизнесда ихтисослаштириш ва жойлаштириш


Download 23.19 Kb.
bet2/2
Sana15.12.2022
Hajmi23.19 Kb.
#1008438
1   2
Bog'liq
4-мавзу. Агробизнесда ихтисослаштириш ва жойлаштириш

Ички хўжалик ихтисослашуви товар ишлаб чиқаришига ҳам, товар бўлмаган маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ҳам тааллуқлидир.
Бу ихтисослашувнинг ҳудудий ва умумхўжалик шаклларидан фарқи ҳам ана шунда. Ихтисослашувнинг бу шакли ишлаб чиқаришни хўжаликнинг бўлинмалари ва тармоқлари бўйича оқилона жойлаштиришга қаратилган.
Ички хўжалик ихтисослашувининг асосий мақсади - маълум бир тур маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши ёки бўлин-маларнинг энг кам миқдорини жойлашувидан иборатдир.
Юқорида санаб ўтилган ихтисослашув шакллари ҳуду-дий (ҳудуд, хўжалик, бўлинма) белгилар бўйича фарқлан-ган. Ички хўжалик ихтисослашуви меҳнатнинг технологик тақсимотига асосланади. Бундай ҳолатларда бир неча мустақил корхона ёки бўлинмалар маҳсулотнинг қандайдир бир турини ишлаб чиқарувчи кооперцияларга бирлашади. Ҳар бир иштирокчи технологик жараённинг маълум бир қисмини бажариб, иккинчисига ярим фабрикатларни етказиб беради. Чорвачиликда, масалан бир хўжалик ғуна-жинлар ёки бузоқлар етказиб беришга, иккинчиси сут ишлаб чиқаришга, учинчи бири озуқа маҳсулотлари етиштиришга ихтисослашуви мумкин. Натижада йирик ихтисослашган ишлаб чиқариш ташкил топади.
Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида паррандачилик, йирик шохли молларни озуқлантириш, сабзавот маҳсулотлари етиштириш ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналарнинг самарали фаолиятига кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Ички хўжалик ихтисослашувини чуқурлаштириш қисқа муддатларда катта самара бериши мумкин.
Хўжалик фаолиятини самарали юритиш, ишлаб чиқа-ришни ташкил этишдаги кўпгина муаммоларни тўғри ҳал қилишда илмий асосланган режалаштириш, моддий-техник таъминот, ишловчиларни моддий рағбатлантиришда қишлоқ хўжалиги корхонаси ва бўлинмаларининг ихтисослашуви, яъни ишлаб чиқариш йўналишини тўғри белгилаш катта аҳамиятга эга.
Шаклланган ихтисослашувни тўғри аниқлаш учун маълум кўрсаткичлар ва мезонлардан оқилона фойдаланиш зарур. Ихтисослашув жорий ва қиёсий баҳоларда ҳисобла-надиган товар маҳсулоти ишлаб чиқариш самарасини белгилайдиган ҳодисадир.
Амалиётда шаклланган ишлаб чиқариш йўналишини асосий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг умумий даромадда сўнгги уч йил давомидаги маҳсулот реализациясидаги улуши бўйича аниқлаш тавсия этилади.
Ихтисослашган хўжаликлар деб маҳсулот реализациясидан бош тармоқда умумий фойданинг 50 % дан кам бўлмаган ҳиссасига эга бўлган корхоналарни ҳисоблаш мумкин. Масалан, агар хўжаликда пахта ёки ғалла ҳиссаси 50% ёки ундан ортиқни ташкил этса, бундай корхона пахтачилик ёки ғаллачилик йўналишидаги хўжалик ҳисобланади. Агар қишлоқ хўжалиги корхонасида икки соҳадан ҳар бирининг ҳиссаси 25 %дан кам бўлмаса, бундай хўжалик ҳам ихтисослашган корхона ҳисобланади ва унинг ишлаб чиқариш йўналиши бош тармоқ, яъни қишлоқ хўжалиги маҳсу-лотлари реализациясидан тушган умумий фойданинг нисбатан кўп қисмини ташкил этган соҳанинг улушига қараб аниқланади.
Уч ёки ундан зиёд асосий соҳаларга эга бўлган қишлоқ хўжалиги корхоналари ихтисослашган хўжаликлар таркибига кирмайди.
Ўзбекистон Республикасида ихтисослашув йўналиши бўйича қишлоқ хўжалиги корхоналари асосан қуйидаги гуруҳларга бўлинади:
-ўсимликчилик: ғаллачилик, сабзавотчилик, пахтачилик, пиллачилик, шоликорлик, мевачилик, полиз маҳсулотлари ва ҳ.з. ишлаб чиқарувчилар;
-чорвачилик: сут маҳсулотлари, гўшт маҳсулотлари, йилқичилик, қўйчилик ва парранда маҳсулотлари етказувчилар.
Ихтисослашув даражасини характерловчи ва лойиҳа қарорларини баҳолашга имкон берувчи - умумий кўрсаткич бу қишлоқ хўжалиги корхонасининг ихтисослашуви коэффициентидир. Ихтисослашув коэффициенти (К) қуйидаги формула бўйича аниқланади.
К=100 / У(2Н-1) (6.1)
бунда: У - товар маҳсулотида алоҳида тармоқ улуши;
Н - ҳар бир маҳсулот турида улуш бўйича тартиб рақами.
Агар ихтисослашув коэффициенти 0,2 дан кам бўлса бу паст даража, 0,2 дан 0,4 гача, ўртача, 0,4дан 0,6 гача юксак, 0,6дан юқориси жуда юксак даража ҳисобланади. Бир тур товар маҳсулоти ишлаб чиқарадиган корхонанинг ихтисослашув коэффициенти 1,0 га. тенг. Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ихтисослашувини аниқлаш учун бошқача ёндашувлар ва мезонлар ҳам мавжуд.

2. Ихтисослашув омиллари


Қишлоқ хўжалиги корхонасини ихтисослаштиришдан мақсад - даромадни кўпайтириш учун шароит яратиш, маҳсулот ишлаб чиқаришни кенгайтириш, чиқимларни камайтириш, меҳнат самарадорлигини ошириш, маҳсулот сифатини яхшилашдан иборатдир.


Кўп тармоқли хўжаликдан ишлаб чиқариш ресурсларининг юксак даражада марказлашган ихтисослашган хўжа-ликка ўтиши қишлоқ хўжалиги соҳасида самарадорлик ва сифат кўрсаткичларини яхшилаш вазифалари турганда алоҳида аҳамият касб этади. Ихтисослашув қишлоқ хўжа-лигининг барқарорлигини таъминловчи, ишлаб чиқариш-нинг юксак самарадорлигида маҳсулот ишлаб чиқаришни кў-пайтирувчи, қишлоқда ижтимоий муаммоларни ҳал қилишни таъминловчи ташкилий омил сифатида юзага чиқади.
Меҳнат тақсимоти ва унинг ўзига хос шакли бўлган - ихтисослашув ишлаб чиқаришнинг товар формаси билан бирга пайдо бўлган. У товар ишлаб чиқариш ривожи, ташкилотлар ҳамда товар ишлаб чиқарувчилараро маҳсулот ва хизмат айирбошлашга жиддий таъсир кўрсатади.
Қишлоқ хўжалиги корхоналари ихтисослашуви мураккаб иқтисодий жараён сифатида кўпинча қарама-қарши йўналишларда, яъни гоҳ тезлаштирувчи, гоҳ секинлаштирувчи кўпгина омилларнинг таъсирида ривожланади. Ҳар қандай шароитда ҳам у ишлаб чиқаришни ташкиллаштиришга катта таъсир кўрсатади. Хўжаликларда ихтисослашувнинг тезлашуви, хусусан қишлоқ хўжалиги машинасозлигида илмий-техник тараққиётга имкон яратади. Қишлоқ хўжалигини йирик машинали ишлаб чиқариш тармоғига айлантириш, асосий технологик жараёнларни механизациялаштириш ва автоматлаштириш, тизимга машиналарни киритишга имкон беради.
У ёки бу тармоқда, масалан ғалла йиғими, пахта йиғими ва ҳ.з.ларда нисбатан маҳсулдор ва тор ихтисосдаги ишлаб чиқариш техникасини яратиш тармоқ ихтисослашувини талаб қилади. Сермашаққат меҳнат талаб қиладиган соҳалар-ни механизациялаш бир операцияли машиналар, шуниндек аниқ бир маҳсулот учун бир неча технологик операцияларни уйғунлаштирган машиналар мажмуасини, намунали биноларни талаб қилади.
Ихтисослашув жараёни тезлашувига табиий шароитлар (тупроқ, иқлим, жой релъефи) ҳам таъсир кўрсатади. Бу ва шу каби бошқа омилларни, алоҳида назарда тутиш лозим. Яхши йўллар ва етарлича транспорт воситаларининг мавжудлигида юксак табиий унумдор жойларда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши концентрацияси кескин кучаяди.
Йирик индустриал марказларни яратиш, сотув бозорининг мавжудлиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг амалдаги баҳолари ҳам қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ихтисослашувини тезлаштиради. Ихтисослашувга имкон яратадиган омилларнинг ҳаракати биргаликда, ҳар бир корхонанинг ижтимоий меҳнат тақсимоти тизимида ўз вазифаси бўлишига олиб келади.
Қарама-қарши йўналишда ўз-ўзини таъминлаш, йил давомида ишнинг бир текис тақсимланиши, қўшимча маҳсулотдан фойдаланиш каби ихтисослашувга тўсиқ бўладиган омиллар амал қилади. Универсаллиги билан фарқланадиган кўп тармоқли хўжалиги бўлган туманларда шундай ҳолатлар мавжуд бўлади. Улар бир хил нисбатларда бир хил маҳсулотларга ишлов берадилар, алмашлаб экишда бир хилликга эгалар, бир хил турдаги жониворларни боқадилар. Ихтисослашувнинг чуқурлашуви турли тармоқ-лар ва ишлаб чиқаришда универсал ишлаб чиқариш кучларининг яратилишидан фойдаланишга тўсқинлик қилади. Замонавий шудгорлаш трактори, тракторчига пахта, картошка, озуқа маҳсулотларига ишлов бериш имконини беради. Хўжаликда бир неча тармоқларнинг мавжудлигида тупроқ унумдорлигини оширишнинг воситаси сифатида алмашлаб экиш жуда муҳим аҳамиятга эга. Ихтисослашувнинг чуқурлашуви билан бир хўжалик доирасидаги турли тармоқларнинг ўзаро алоқаси барча қўшимча маҳсулотдан фойдаланиш ҳисобига кучсизланиб боради. Меҳнат тақси-моти даражасига қараб соҳалараро мувозанат бир-бирини тўлдирувчи ихтисослашган хўжалик тизимига яқинлашади.

3.Тармоқлар ҳамкорлигининг тамойиллари.


Қишлоқ хўжалиги корхоналарида тармоқларни муво-фиқлаштиришнинг қуйидаги тамойиллари мавжуд:
- ўз-ўзини маблағ билан қоплаш асосида ишлаб чиқаришни юритишнинг энг самарадор ва иқтисодий барқарор даражасига эришиш;
- хўжаликнинг тупроқ-иқлим ва иқтисодий ўзига хосликларини энг юқори даражада ҳисобга олиш;
- халқ хўжалиги эҳтиёжларини юқори сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш;
- қишлоқ хўжалигида мулкларнинг мавжуд самара-дорлигини ошириш ва улардан оқилона фойдаланиш;
- меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши мавсумийлигини камайтириш;
- ишлаб чиқариш воситалари, энг аввало тракторлар, комбайнлар ва бошқа қимматбаҳо машина ҳамда жиҳозлардан самарали фойдаланиш;
- маҳсулотларни реализация қилиш пунктларини ташкил қилиш, транспорт чиқимларини камайтириш;
- корхонанинг озиқ-овқат маҳсулотлари, ишлаб чиқариш воситалари, турли хизматларга ички эҳтиёжларини қондириш;
- маҳаллий аҳолининг касбий кўникмаларидан фойдаланиш.
Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши ихтисослашиш характерига кўра асосий, қўшимча ва ёрдамчи соҳалар (тармоқлар)га бўлинади. Ишлаб чиқаришнинг бу хилда ихтисослашуви ер, меҳнат ва моддий ресурсларидан унумли фойдаланиш ва шу асосда кўпроқ хилма-хил қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш имконини беради.
Асосий соҳа дейилганда ялпи ва товар маҳсулоти улуши жиҳатидан асосий ўринни эгаллаб, корхона иқтисодиё-тининг ривожланишга салмоқли ҳисса қўшадиган соҳа тушунилади. Ўзбекистон қишлоқ хўжалигидаги асосий соҳа пахта етиштиришдир. Асосий соҳа ҳар бир ҳудуднинг табиий ва иқтисодий шароитларини, мамлакатнинг у ёки бу турдаги маҳсулотларга талабини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилади ва бу тармоқ ижтимоий меҳнат тақсимотида қатнашади.
Қўшимча соҳа ҳам асосий соҳа сингари товар маҳсулот етиштирсада, лекин у корхонани ривожлантиришда асосий ролни ўйнай олмайди, фақат асосий соҳани ривожлантириш учун шароит яратиб беради. Бу соҳага чорвачилик қора-молчиликни киритиш мумкин.
Ёрдамчи соҳа ишлаб чиқариш жараёнида асосий ва қўшимча соҳаларга хизмат қиладиган соҳадир. Ёрдамчи соҳага таъмирлаш, дурадгорлик ва бошқа турдаги устахоналарни, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналарини киритиш мумкин. Лекин ёрдамчи соҳа товар маҳсулоти ишлаб чиқарадиган соҳа ҳисобланмайди.
Соҳаларнинг ишлаб чиқариш жараёнида тутган ўрни уларнинг ялпи даромад ҳосил қилишдаги улуши билан аниқланади.
Назорат саволлари?
1. Қишлоқ хўжалик корхоналари ихтисослашувининг
иқтисодий мазмуни, шакллари ва даражаси?
2. Ихтисослашув омиллари ?
3.Тармоқлар ҳамкорлигининг тамойиллари?
Download 23.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling