4-Mavzu. Debitorlik va kreditorlik qarzlari tahlili


Марказий банк Бошқарувининг 2020 йил 14 апрелдаги қарори билан асосий ставка 1 фоиз бандга пасайтирилиб, йиллик 15 фоиз даражасида белгиланди


Download 37.57 Kb.
bet2/4
Sana03.02.2023
Hajmi37.57 Kb.
#1151198
1   2   3   4
Bog'liq
JAMSHID AKA (3)

Марказий банк Бошқарувининг 2020 йил 14 апрелдаги қарори билан асосий ставка 1 фоиз бандга пасайтирилиб, йиллик 15 фоиз даражасида белгиланди
Марказий банк Матбуот хизматиApril 15, 2020
Ушбу қарор ташқи ва ички талабнинг қисқариши шароитида иқтисодий фаолликнинг секинлашувини ҳисобга олиб инфляция прогнозларини пасайиш томонга қайта кўриб чиқилганлиги билан изоҳланади.
Жорий йилнинг иккинчи чорагида ва йил сўнгига қадар инфляция даражасига талаб омиллари томонидан босим мўътадиллашиши ва камайишини инобатга олиб, инфляциянинг янгиланган прогноз кўрсаткичларига кўра, 2020 йил якуни бўйича инфляция даражаси дастлабки прогноздан (12-13,5 фоиз) 1 фоиз бандга пасайиб 11-12,5 фоизни ташкил этиши кутилмоқда.
Бошқарувнинг 5 мартдаги йиғилишида тартибга солинадиган нархларни эркинлаштириш ва коронавирус пандемиясининг инфляцияга таклиф омиллари орқали таъсири билан боғлиқ наониқликларнинг сақланиб қолиши шароитида асосий ставка ўзгаришсиз қолдирилган эди.
Тартибга солинадиган нархларни эркинлаштириш муддатларининг ўзгартирилиши ҳамда жорий иқтисодий шароитлар коронавирус пандемиясининг инфляция даражасига таъсири кўпроқ талаб омиллари томонидан бўлаётганлигин ва келгусида ушбу омилларнинг пасаювчи характерга эга бўлиши мумкинлигини кўрсатмоқда.
Иқтисодий фаоллик ва макроиқтисодий прогнозлар. Жорий йилнинг март ойидан бошлаб жаҳонда ва асосий савдо-ҳамкор давлатларда коронавирус пандемиясига қарши курашиш борасида олиб борилаётган чораларнинг кучайтирилиши, нефть нархининг пасайиши, талаб ҳажмининг қисқариши натижасида иқтисодий ўсиш ва фаоллик кўрсаткичларининг пасайиш прогнозлари кучайиб бормоқда.
Иқтисодий фаолликнинг пасайиши ва аҳоли даромадларининг қисқариши, ўз навбатида, ички талабнинг сезиларли даражада пасайишига олиб келади.
Коронавирус пандемиясининг давомийлиги ва глобал иқтисодиётга таъсири бўйича ноаниқликларнинг юқорилиги шароитида Ўзбекистон ЯИМ реал ўсишининг 2020 йил бўйича базавий прогнозларини қайта кўриб чиқиш қўшимча таҳлилларни тақозо этмоқда. Бу борадаги Марказий банк хулосалари таҳлилий ҳисоб-китоблар якунланганидан сўнг эълон қилинади.
Иқтисодий фаолликнинг пасайиши, биринчи навбатда, банк тизими орқали амалга оширилаётган транзакциялар сонида ўз аксини топмоқда. Хусусан, 2020 йил март ойида банклараро тўлов тизими орқали амалга оширилган транзакциялар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6 фоизга қисқарди.
2020 йил апрель ойининг дастлабки 10 кунлигида тўлов терминаллари орқали амалга оширилган тўлов транзакциялари ҳажми ҳам март ойининг мос даврига нисбатан 25,9 фоизга камайди.
Шунингдек, Ўзбекистон товар хомашё биржасида амалга оширилган битимлар сонида ҳам сезиларли даражада пасайиш кузатилди. Хусусан, апрель ойининг дастлабки икки ҳафтасида амалга оширилган харидлар суммаси март ойининг мос даврига нисбатан 28 фоизга камайган. 
Иқтисодиётни кредитлаш фаоллигида ҳам маълум бир пасайиш тенденцияси кузатилмоқда. 2020 йил январь-апрель ойларида тижорат банклари томонидан иқтисодиётга ажратилган кредитлар қолдиғи ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,5 фоиз бандга секинлашиб 7 фоизни ташкил этди.
Банклар томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг 16,4 трлн. сўмлик кредитлари бўйича тўлов муддатлари узайтириб берилди. Бу, ўз навбатида, банкларга пул оқимларининг кириб келиши томонидан уларнинг кредитлаш имкониятининг маълум бир даражада қисқаришига олиб келади.

Download 37.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling