4 мавзу: фаолият ва мотивация режа


Фаолиятнинг асосий турлари


Download 49.67 Kb.
bet5/9
Sana18.12.2022
Hajmi49.67 Kb.
#1029165
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
4 мавзу ФАОЛИЯТ ва унуниг тузилиши

Фаолиятнинг асосий турлари
Одамларнинг фаолияти онгли фаоллик сифатида инсон онгининг таркиб топиши ва тараққиёти билан боғлиқ ҳолда таркиб топади ва ривожланади. Инсон фаолиятида тараққиётнинг асоси ҳамда онг мазмунининг манбаи бўлиб хизмат қилади.
Фаолиятда инсоннинг шахси ифодаланади, шу билан бирга фаолият одам шахсини таркиб топтиради. Одамларда ҳар хил турдаги фаолиятларнинг пайдо бўлиши ва тараққиёти жуда ҳам мураккаб ҳамда узоқ давом этадиган жараён. Боланинг фаолияти унинг камолоти давомида фақат аста-секин таълим ва тарбиянинг таъсири остида онгли мақсадга мос фаолият шаклини эгаллаб боради.
Инсон фаолияти асосан уч турга бўлинади: ўйин, меҳнат, таълим фаолияти. Бу фаолият турлари бола шахсининг таркиб топишида ҳал қилувчи роль ўйнайди.
Ўйин. Бола бир ёшга тўлгандан бошлабоқ унда фаолиятнинг содда шаклларини эгаллаш учун шарт-шароитлар юзага кела бошлайди. Бундай шарт-шароитлардан биринчиси ўйиндир. Ўйин фаолиятини ҳайвон болаларида ҳам учратиш мумкин. Ҳайвонларнинг ёш болаларида кузатиладиган ўйин фаолиятига ҳар хил нарсалар билан шуғулланиш, ёлғондакам уришишлар, югуришни ва шу кабиларни киритиш мумкин. Болаларда ҳам ўйин уларнинг фаолиятларини, фаолликларини амалга ошириш шаклидир. Соф ҳолдаги ўйин фаолиятини юзага келтирадиган сабаб эҳтиёж бўлса, унинг манбаи тақлид ва тажрибадир. Болалар нарсалар билан ролли қоидали, ҳаракатли, дидактик мазмунли ўйинларни ўйнайдилар.
Ўйин нарса ва ҳодисаларнинг мазмунини боланинг ўз тажрибасида билиб олишга, мазкур мазмунларни ишлата билишга машқ қилдиради. Боланинг шахсий сифатлари бошқалар билан муносабатларда таркиб топиб боради.
Ўйин фаолиятида бола ижтимоий воқеликни тақлид, роль орқали ижро этишга ҳаракат қилади ва шу йўсинда атроф-муҳит тўғрисидаги, ижтимоий турмушдаги шахслараро муносабатларни ўзлаштира боради. Ижтимоий турмушдаги у ёки бу ҳодисани роль орқали ижро қилади. Сўз билан ҳаракатнинг бирикуви натижасида ўйин фаолияти тусини олади ва муайян маънода ахборот бериш, узатиш имкониятига эга бўлади. Дастлабки ўйин айнан катталар хатти-ҳаракатини такрорлаш, уларга тақлид қилиш билан тавсифланади. Сюжетли ўйинлар борлиқнинг гоҳ англанган, гоҳо англанмаган тарзда у ёки бу томонларини эгаллашга ҳаракат қилади.
Ўйин даставвал бола учун вақт ўтказиш, уни машғул қилиш функциясини бажарса, кейинчалик ижтимоий-тарихий тараққиёт намуналарини ифодалаш даражасига ўсиб ўтади. Роллар, маъноли ҳаракатлар, ибратли имо-ишоралар, тушунчалар бола шахсини шакллантиришда фаол иштирок этади. Бола туғилгандан то мактаб таълимигача унинг учун ўйин фаолияти етакчи фаолият ролини бажаради, шунингдек ўйин дидактик тус касб этиши ҳам мумкин.

Download 49.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling