4 мавзу: фаолият ва мотивация режа


Download 49.67 Kb.
bet1/9
Sana18.12.2022
Hajmi49.67 Kb.
#1029165
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
4 мавзу ФАОЛИЯТ ва унуниг тузилиши


4 - МАВЗУ: ФАОЛИЯТ ВА МОТИВАЦИЯ


Режа:



  1. Фаолият ҳақида тушунча

  2. Фаолиятнинг интериоризацияси ва экстериоризацияси.

  3. Фаолиятнинг таркиби

  4. Фаолиятнинг асосий турлари

  5. Мотивация соҳаларининг умумий тузилиши.

  6. Мотив - эҳтиёжларни белгилаш натижаси.

  7. Фаолият психологиясида мотивация муаммолари.

Таянч иборалар: интериоризация, мотив, малака, афферентация, акцептор, автоматизм, экстериоризация
6-savolni javobi
Фаолият ҳақида тушунча

Одам табиати жиҳатидан фаол мавжудотдир. У маълум фаолиятда бўлмасдан яшай олмайди. Инсон фаолиятининг тури жуда кўп бўлиб, улардан энг муҳими ижтимоий қийматга эга бўлган ишлаб чиқариш меҳнатдир. Одам ҳар доим жамоада бўлиб меҳнат қилади ва меҳнат натижаларини ҳам жамоа турмуш тарзини ўзлаштиради. Ҳар бир тирик организмнинг фаоллиги унинг эҳтиёжларини қондирилишига қаратилган бўлади. Англаб бўлмайдиган ва англаб бўладиган табиий ёки, маданий, ёки маънавий, шахсий ёки ижтимоий-шахсий эҳтиёжлар одамда ҳар турли фаоллик туғдиради. Маълумки, инсон фаолияти жараёнида маълум бир маҳсулотни яратади ва ундан ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланади. Айнан фаолиятда эришилаётган муваффақиятини таъминловчи бир қатор омиллар мавжуд.


Агар ҳайвонларни хатти-ҳаракатлари бевосита теварак–атрофдаги муҳит билан белгиланса, одамнинг фаоллиги эса илк ёшлик давридан бошлабоқ, бутун инсониятнинг тажрибаси ва жамият талаби билан бошқарилади. Шу боис “фаолият”, “фаоллик”, “хатти-ҳаракат” тушунча-ларининг мазмун моҳиятини англаб олиш лозим. Шунга кўра адабиётларда мазкур тушунчаларга берилган таърифларга асосий эътиборни қаратиш лозим.
Фаолият-англанган мақсад билан бошқариладиган ички (психик) ва ташқи (жисмоний) ҳаракатлар йиғиндисига айтилади.
Адабиётларда фаоллик ва ҳаракат тушунчалари ўзаро бир-бирига боғлиқ бўлгани билан улар ўртасидаги айрим фарқли белгилар кузатилади. Жумладан, фаолиятнинг мазмуни тўла-тўкис уни юзага келтирган табиий-биологик ва маънавий эҳтиёжлар билан шартлашмаганлиги туфайли унинг психологик механизми ҳам ўзгача негизда қурилиши мумкин.
Иккинчидан, фаолият муваффақиятини таъминлаш учун психик нарса ва ҳодисаларнинг хусусият объектив хоссаларни акс эттириши, қўйилган мақсадга эришиш йўл-йўриқларини аниқлаб бериш лозим.
Учинчидан, фаолият шахснинг хулқ-атворини мақсадга қаратилган ҳаракатларни руёбга чиқариш, юзага келган эҳтиёжларни ва ёрдамга муҳтожлиги, фаолликнинг имконини берадиган бошқаришни уддалаш лозим. Шунинг учун фаолиятни билиш жараёнларисиз, иродавий зўр беришсиз амалга ошириш жуда мушкул. Айнан иккала омил ўзаро узвий алоқага киргандагина яратувчанлик хусусиятини касб этади.
Инсон фаоллигининг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, фаолиятнинг мазмуни ана шу фаолиятни юзага келтирган эҳтиёжнинг бир ўзи билан белгиланмайди. Агар эҳтиёж фаолиятга мотив сифатида мадад бериб, уни рағбатлантириб турса фаолиятнинг шакли ва мазмуни ижтимоий шароитлар, ижтимоий талаблар ҳамда тажрибалар билан белгиланади.
Юқоридаги жадвалда инсон фаолияти билан ҳайвонлар ҳатти-ҳаракати ўртасидаги фарқлар акс эттирилган.




Download 49.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling