КОРХОНАНИНГ ИҚТИСОДИЙ ХАВФСИЗЛИГИ ТУШУНЧАСИГА БЕРИЛГАН ТАЪРИФЛАР:
| |
ЕЛ.Олейников
|
корхонанинг иқтисодий хавфсизлигини – бу корхонанинг ҳозирги ва келгуси даврларда барқарор фаолият кўрсатиши ва таҳдидларни бартараф этиш учун корпоратив ресурслардан энг самарали фойдаланиш ҳолатидир
|
Г. Б. Клейнер
|
корхона (фирма) нинг иқтисодий хавфсизлиги хўжалик субъектининг шундай ҳолатики, бунда корхона фаолияти ва унинг таркибининг ҳаётий муҳим соҳа ва бўлим (компонент) ларининг исталмаган ўзгаришлардан юқори даражада ҳимояланганлиги таъминланган бўлади
|
О.А.Грунин, С.О Грунин
|
корхонанинг иқтисодий хавфсизлигини хўжалик субъектининг корпоратив ресурслардан энг самарали фойдаланиш асосида мавжуд хавф-хатар, таҳдид ва бошқа кўзда тутилмаган ҳолатларни бартараф этиш, уларни кучсизлантириш ва улардан ҳимояланган ҳолати бўлиб, бунинг натижасида корхона рақобат ва хўжалик таҳликалари шароитида ўзининг бизнес мақсадларига эришади
|
С.Л.Меламедов
|
тадбиркорлик тузилмасининг иқтисодий хавфсизлиги деганда, унинг ҳаётий муҳим манфаатларининг ички ва ташқи таҳдидлардан ҳимояланганли тушунилади
|
А.П.Судоплатов, С.В.Пекарев
|
корхона иқтисодий хавфсизлиги – бу корхонанинг барқарор фаолият кўрсатиш қобилиятини ифодалайдиган ҳуқуқий, иқтисодий ва ишлаб чиқариш муносабатлари, шунингдек, моддий, интеллектуал ва ахборот ресурсларининг мавжудлик ҳолати
|
Ҳасан Абулқосимов, Мурод Абулқосимов
|
корхонанинг иқтисодий хавфсизлиги – маъмурият ва персонал томонидан амалга оширилган ҳуқуқий, ташкилий-иқтисодий ва инженер-техник тавсифдаги чора-тадбирлар тизими туфайли вужудга келтирилган ҳаётий муҳим иқтисодий манфаатларининг ички ва ташқи хавф-хатарлардан ҳимояланганлик ҳолатидир
|