4-Мавзу: Метал конструкцияларининг ўзига хос хусусиятлари. Пўлатнинг статик юк остида ишлаши. Пўлат сортаменти Режа
Мустаҳкамлик хусусиятлари, пайвандлаш имконияти, занглашга қаршилиги
Download 144.87 Kb.
|
4-Мавзу.Метал конструкцияларининг ўзига хос хусусиятлари. Пўлатнинг статик юк остида ишлаши. Пўлат сортаменти2023
Мустаҳкамлик хусусиятлари, пайвандлаш имконияти, занглашга қаршилиги
Фойдаланишда қўйиладиган талабларга кўра пўлат қуйидаги уч гурух- да тайёрланади: А - механик хусусиятлари бўйича; Б - кимёвий таркиби бўйича; В - механик хусусиятлари ва кимёвий таркиби бўйича. Қурилиш қурилмалари учун ишлатиладиган пўлатлар мустаҳкам ва пайвандланувчан, шунингдек, емирилишга ва динамик таъсирларга бардошли бўлиши лозим, яъни бундай қурилмалар қуришда асосан В гурухдаги пўлат талаб қилинади. қурилмалар пўлатига қўйиладиган талаблар қурилманинг турига ва ишлатилиш шароитига боғлиқ. Бу талаблар ГОСТларда келтирилган. Ҳар қандай пўлат хусусиятларини, турли хил сифатларини кўрсатувчи белги билан белгиланади (маркаланади). Масалан Ст3 тоифали қайновчи, В гурухга кирувчи, 2-туркумга мансуб пўлат Вст3кп2 шаклда белгиланади. Металл конструкциялар алоҳида элементларни ўзаро бириктириш натижасида ясалади. Ҳозирги вақтда металл конструкцияларнинг элементлари икки хил усулда бириктирилади: қиздириб чеккаларини эритиб пайвандлаш усуллари билан ёки совуқ ҳолатда пармалаб тешиб болтлар ёки парчин михлар ёрдамида. Занглашга қарши 3 хил усулда кўрашилади: 1. Металл сиртини бўяш. 2. Металл сиртига турли хил рангли металлар билан ишлов бериш (мисол учун “рухлаш”, мис билан қоплаш). 3. Паст кучланишда ток улаш (асосан темир йўлларда ва қувурли транспортда). Пўлат асосан феррит ва перлит заррачаларидан иборатдир (перлит заррачалари мустаҳкамроқ). Асосан икки хил заррачалардан иборат бўлган пўлатнинг мустаҳкамлиги, эластиклиги ва ишлаш қобилияти уларнинг нисбатларига боғлиқ. Назарий ва тажриба изланишлар шуни кўрсатадики, монокристалл темирнинг бир қисмини узишдан кўра силжитиш осонроқ. Шунинг учун эластик деформациялари темирнинг заррачаларида силжиш орқали барпо бўлади. Тажриба текширишлар асосида шундай хулоса чиқадики, силжиш текисликлар узра катта диагонал йўналишда бўлади. Атомлараро боғланиш кучини билиб, тахминан назарий ҳисоблаб чиқиш мумкин. Бир текисликда ётган атом кристалларининг бошқа текисликда ётадиган атом кристалларини силжитиш учун кетадиган куч назарий ҳисобга нисбатан тажрибада силжитишга кетадиган куч юз марта камроқдир. Назария билан амалиётнинг фарқини шундай тушунтириш мумкин: атом структурасидаги боғланишлар мукаммал даражасида бўлмаганлиги ва нуқсонлар борлиги сабабли. Материаллар мустаҳкамлигини ошириш учун икки хил йўналиш бор: 1.Кристалл структурадаги нуқсонларни камайтириш, уларни мукаммал структурасига яқинлаштириш; Атомлароро боғланишини яхшилаш унинг кристалл панжарасини ўзгартириш орқали мақсадга эришиш мумкин. Диаграммадан кўринадики, кучланиш маълум миқдорга етгунча кучланиш «» билан нисбий чўзилиш «» ўртасидаги муносабат тўғри чизиқли бўлади, яъни улар бир-бирига тўғри мутаносиб бўлади: Е Кучланиш маълум миқдорга «п» етгандан сўнг мутаносиблик бузилади. Биринчи босқичда кучланишга мутаносиб эластик деформациялар содир бўлади, шу сабабли бу босқич пўлатнинг эластик ишлаш босқичи дейилади. «оқ» - оқувчанлик чегараси дейилади. Бу нуқтага етиш олдида эгри чизиқнинг ҳолати кескин ўзгаради ва кейин абцисса ўқига деярли параллел бўлади. Бу босқичда юк таъсирида деформациянинг эластик қисми қайтиб, бошқа қисми сақланиб қолади. У қолдиқ деформация дейилади. Оқиш чегарасидан кейин материалнинг қаршилик кўрсатиш қобилияти кучая бошлайди, яъни материал мустаҳкамланади. Бу мустаҳкамлиги ва бикирлиги юқорироқ бўлган перлит заррачаларининг ишга тушганлигидан далолат беради. Пўлатнинг бу иш босқичи ўз-ўзидан мустаҳкамланиш босқичи дейилади. Юкнинг миқдори ортиши билан кучланиш муваққат қаршиликка «в» яқинлашган сари материалнинг энг заиф жойида чўзилиш деформациялари кучайиб, «бўйин» ҳосил қилади. Кучланиш қиймати муваққат қаршиликка тенглашгандан сўнг (мустаҳкамлик чегараси) «бўйин» ингичкалашиб бораверади ва намуна тезда узилади. Download 144.87 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling