4-Мавзу: Метал конструкцияларининг ўзига хос хусусиятлари. Пўлатнинг статик юк остида ишлаши. Пўлат сортаменти Режа


Download 144.87 Kb.
bet1/4
Sana16.06.2023
Hajmi144.87 Kb.
#1506081
  1   2   3   4
Bog'liq
4-Мавзу.Метал конструкцияларининг ўзига хос хусусиятлари. Пўлатнинг статик юк остида ишлаши. Пўлат сортаменти2023


4-Мавзу: Метал конструкцияларининг ўзига хос хусусиятлари. Пўлатнинг статик юк остида ишлаши. Пўлат сортаменти
Режа:
1.Пўлатнинг мустаҳкамлигини ошириш усуллари.
2.Пўлатнинг статик юк остида ишлаши, чўзилиш диаграммаси.
3.Пўлатнинг меъёрий ва хисобий қаршиликлари.
4.Пўлат сортаменти ҳақида умумий маълумотлар.
5.Варақсимон пўлат турлари.
6.Бурчаклик, қўштавр ва швелларлар.
Таянч сўзлар: Чегаравий холатлар, иккинчи гуруҳ чегаравий ҳолатлар, биринчи гуруҳ чегаравий ҳолатлар, хисобий ва меъёрий қаршиликлар.

Металл конструкцияларнинг ўзига хос бўлган афзалликлари.


1. Металл материали юқори мустаҳкамликка эга, сиқилишга ва чузилишга бир хилда қаршилик кўрсатади. Уни бир жинслилиги қурилмаларда ишончли ишлашини таъминлайди ва ҳисобини онсонлаштирилади.
2. Металл конструкциялардан қурилган иншоотлар енгил бўлади.
Ҳар қандай материалнинг қурилмага сарф бўлиш даражаси қуйидаги формула билан аниқланади:
С = р /Ry (3.1)
бунда, р - материалнинг ҳажмий оғирлиги (зичлиги),
Ry - материалнинг ҳисобий қаршилиги.
«С» миқдор қанча кичик бўлса, шунча конструкция енгил бўлади
3. Металл қурилмалар ишончли хисобланади. Пўлатнинг механик хусусиятлари унинг бир жинслилигига боғлиқ бўлиб, ҳисоб орқали ва амалда ишлаётган конструкциянинг кесим юзасида ҳосил бўлаётган кучланишлар бир хил бўлади.
4. Пўлатнинг зичлиги анча катта бўлгани туфайли ундан ясалган қурилмалар газ ва суюқликни ўтказмайди.
5. Металл қурилмалар саноатбоп бўлади, яъни улар асосан корхона шароитида тайёрланиб, қурилиш жойида механизмлар ёрдамида йиғилади.
6. Металл конструкциялар экология талабларига жавоб беради. Чунки металл конструкциялардан тайёрланган биноларни хизмати тугагандан кейин конструкцияларни қайта элементларга бўлиб яна ишлатиш мумкин ёки металлаломга топширса бўлади.
Металл конструкцияларнинг баъзи бир камчиликлари ҳам бор, бу уларнинг кенг ишлатилишини чеклайди. Пўлат конструкцияларнинг асосий камчилиги уларнинг турли таъсирларнинг остида емирилишидир. Бу ҳол қурилмаларни коррозиядан мухофаза қилишнинг турли хил усулларини қўллаш талаб килади.
Металлнинг иссиққа бардошлиги катта эмас. Харорат 2500ºС га яқинлашганда пўлатнинг эластиклик модули камая бошлайди ва 6000ºС да батамом пластик ҳолатга ўтади. Ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб бериш учун металл конструкцияларни оловбардошлигини кўпайтириш зарур. Бунинг учун хар хил химоя усуллардан фойдаланиш мумкин.
Металл конструкцияларга кўйилган талаблар: металл қурилмалар юк кўтариш қобилиятига эга бўлиши, яъни мустаҳкамлик, устиворлик ва бикрлик талабларига жавоб бериши керак. Иқтисодий жиҳатдан тежамли бўлиши керак, йиғиш муддатларини камайтириш учун унумли усуллар қўллаш ва стандарт элементлардан кенг миқёсда фойдаланиш зарур. Металл конструкциялардан фойдаланиб қурилган бино ва иншоотларнинг ташқи кўриниши гўзал бўлиши яъни эстетик талабларга хам жавоб бериши керак.

Download 144.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling