4-мавзу: молиявий рискларни баҳолаш усуллари


Download 230.5 Kb.
bet3/4
Sana17.02.2023
Hajmi230.5 Kb.
#1204768
1   2   3   4
Bog'liq
4 мавзу Молиявий рискларни баҳолаш

Валюта риски моҳиятини аниқлашда ҳам худди шундай ҳолат кузатилмоқда. Масалан, хорижий валютада жойлаштирилган молиявий инструментлар курсидаги салбий ўзгаришлар оқибатидаги йўқотишлар риски бозор риски ҳисобланади.
Кейинги йилларда иқтисодчи олимларнинг илмий ишларида алмашинув курсининг салбий тебраниши, яъни валюталар бўйича актив ва пассивлар мос эмаслиги оқибатида зарар кўриш эҳтимоли валюта риски сифатида талқин этилмоқда.
Валюта курси фоиз ставкалари ҳаракати билан белгиланади. Фоиз ставкалари ҳаракати эса, асосан кредит риски таъсирида кечади. Бу ҳолат валюта риски трансфери ва трансформациясини айнан кредит риски белгилаб беришини англатади2.
Аниқ бир валютага бўлган талаб унинг жозибадорлиги орқали аниқланганда, мазкур мамлакат риски юзаки баҳоланганлиги намоён бўлади.
Инвесторлар кам рискли деб, ҳисоблаган валюталар мисолида шундай баҳолашнинг салбий оқибатлари яққол кузатилганлигини қайд этиш мумкин.
Иқтисодий адабиётларда хорижий валютада акс эттирилган талаб ва мажбуриятлар ўзаро мос эмаслиги шароитида юзага келадиган рискларни ифодалаш учун «translation risk» (рискни кўчириш) термини моҳиятан чекланганлиги боис, унинг қўлланилаётганини самарали деб бўлмайди3.
Кейинги йилларда молиявий инструментлар учун ликвидлик риски ажратиб кўрсатилмоқда. Аммо, уларни ҳар қандай нархда сотиш имконияти чекланган ёки нархи ижобий катталикда бўлмаган ҳолатларда кузатиладиган ушбу риск стандарт бозор рискининг хусусий бир кўриниши эканлигини қайд этиш ўринлидир. Бизнинг назаримизга кўра, молиявий инструментларнинг ликвидлик рискидан фарқли равишда рискнинг алоҳида бошқа турини ажратиб кўрсатиш асосли эмас.

2. Молиявий рискларни баҳолашда қўлланиладиган усуллар моҳияти.


Рискни баҳолаш – бу рискни таҳлил қилиш, унинг юзага келадиган таъсирларини аниқлаш, умумий кўрсаткичларини ўзгариш чегараларини ишлаб чиқишдан иборатдир.


Рискларни иқтисодиётнинг бир қанча омиллари ҳисобга олган ҳолда баҳоланади. Бу кўрсаткичларни экспертлар балли тизимда баҳолайдилар ва шу асосда рискларни маълум тоифаларга бўлган ҳолда, таъсир даражаси ўрганилади Ҳар ҳил турдаги рискларни баҳолаш миқдори учун қуйидаги катталиклардан фоидаланилади4

R= = 


Бу ерда -  - jтурдаги рискнинг i-чи омили орқали баҳолаш бали;
  - j турдаги рискка i-чи омилнинг таъсир даражаси;
  - j турдагибаҳолашда ҳисобланадиган омиллар сони;
  – омиллар орқали рисни баҳолаш балининг миқдорини кенглиги;
  - j турдаги рискнинг таъсир даражаси;
  - j турдаги рискнинг баҳолаш миқдори;
R – рискнинг умумлаштирилган кўрсаткичи.
Алоҳида олинган рискни баҳолаш балини ҳисоблашда қуйидаги қойдаларга амал қилинади:

  • Баҳоланаётган ҳар қандай омил балл миқдори чегараси 0  оралиғида бўлиб, 0 да   турдаги рискнинг даражаси жуда паст бўлиб   да эса энг юқори даража ҳисобланади.

  • Баҳоланаётган ҳар қандай рискда омиллар ва рискларнинг таъсир даражаси 0 ва 1 оралиғида бўлиб, қуйидаги шартлар бажарилади:



  = 1   = 1

Юқоридаги қоидаларга амал қилган ҳолда топилган рискларнинг баҳолаш миқдори ва умумлаштирилган кўрсаткичлари қиймати қуйидаги оралиқларда топилади 0   1, 0   1.


Рискларнинг миқдорини баҳолашда олимлар ҳар ҳил миқдорларидан фойдаланишга харакат қиладилар, масалан баҳолашнинг эмпирик миқдори қуйидагича кўринишга эга бўладилар
Рискларни баҳолашнинг эмпирик миқдори



Рискнинг кўрсаткичлар даражаси

Рискнинг номланиш чегаралари

1
2
3
4
5
6

0.0-0.1
0.1-0.3
0.3-0.4
0.4-0.6
0.6-0.8
0.8-1.0

Жуда кичик риск
Кичик
Ўртача
Юқори
Максимал ҳолат
Тиғиз ҳолат

Рискни баҳолашнинг вариация миқдори





Рискнинг кўрсаткичлар даражаси

Рискнинг номланиш чегаралари

1
2
3

    1. гача

    1. дан 0.25 гача

0.25 дан юқори

Кучсиз формаси
Ўртача формаси
Юқори формаси

Рискни баҳолашнинг энг оптимал даражаси 0.3 коэффициент бўлиб, инқирозлик коэффиценти эса 0.7 дан юқори бўлган кўрсаткичлар ҳисобланади


Рискни баҳолашнинг оптимал миқдори



Рискнинг кўрсаткичлар даражаси

Рискнинг номланиш чегаралари

1
2
3
4

0.25 гача
0.25-0.50
0.50-0.75
0.75 дан юқори

Қабул қилувчи
Рухсат этилган
Тиғиз ҳолат
Издан чиқиш ҳолати

Рискларни баҳолаш, асосан учта усул орқали амалга оширилади:

  1. Статистик маълумотлар асосида юзага келадиган ахборотларни олдиниги йилга нисбатан таҳлил қилиш;

  2. Назарий жиҳатдан таҳлил қилиш;

  3. Экспертлар орқали умумий ҳулосалар чиқариш.

Молиявий рискларни баҳолаш усуллари жаҳон амалиётида жуда кўп ишлаб чиқилган бўлсада, уларни тадбиқ этиш, амалиётда қўллаш ҳамиша кутилган натижани бермаган. Молиявий рискларни баҳолаш усулларидан, уларни даражасини камайтириш, олдини олиш учун жаҳон бозорида кўпгина операциялардан фойдаланилади. Масалан, хеджирлаш, своп операциялари, спот операциялари, фьючерс, опцион, суғурта қилиш ва VaR коэффицентларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
Рискларни баҳолаш усулининг ҳозирги кундаги энг замонавий усулларидан бири VaR (Value at Risk) орқали амалга оширилади. VaR – бу статистик жиҳатдан ёндашув бўлиб, бу орқали рискларни баҳолаш жараёнида эҳтимолликлар тақсимоти асосий тушунча ҳисобланади. Бу эҳтимолликлар бозордаги ҳар қандай иқтисодий омилларнинг қийматлари билан боғлиқ ҳолда баҳоланади. Бу усул орқали молиявий рискларни баҳолаш мураккаб математик формулалар орқали амалга оширилади. Бу усулдан ҳозирга кунда ривожланган давлатларда жуда кенг қўлланилмоқда. Суғурта фаолиятидан фойдаланган ҳолда рискларнинг олдини олиш молиявий рискларнинг олидини олишнинг энг асосий усулларидан бири бўлиб қолмақда.

3. Молиявий рискларни баҳолашда математик усуллардан фойдаланиш.


Рискларнинг юзага келиши мумкин бўлган омилларини баҳолаш ва олдини олиш жараёнида бир қанча математик усуллар мавжуд бўлиб, бу орқали компанияларнинг акциялари қийматини баҳолаш да рискларнинг таъсири доирасини олдиндан аниқлаш имконини беради.


Млиявий риск ва даромад ўртасидаги боғлиқлиқ жараёнининг биринчи босқичида эҳтимолликлар тақсимоти ётади. Эҳтимолликлар тақсимоти белгиланган маълумбир оралқларда, кутилаётган даромаднинг қийматини олдиндан аниқлаш имконини беради. Риск эҳтимоллик кўрсаткичи билан қанчалик боғлиқ бўлса, факт бўйича олинган даромад қийматидан доимо кичик бўлади.
Эҳтимолликни кутилаётган фойданинг қиймати бўйича тақсимланиши ҳар ҳил бўлиб, шулардан асосийси узлуксиз кўринишидир. Эҳтимолликнинг узлуксиз тақсимланиши бир неча ҳил кўринишда намаён бўлади:

  1. Эҳтимолликнинг текис тақсимланиши;

  2. Эҳтимолликнинг учбурчакли тақсимоти. Бу ҳлатда асоий этибор кутилаётган даромаднинг ўртача қийматига қаратилади.

Масалан, -5 дан 15 оралиқдаги эҳтимолликни Учбурчакли тақсимот бўйича қарайдиган бўлсак, ўртача қийматга яқин бўлган сон 10 ташкил қилади.


Y
-10 -5 0 5 10 15 20 Х


Х- кутилаётган даромад қиймати ўқи, Y – эҳтимоллик тақсимоти қиймати ўқи



Download 230.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling