4-мавзу: молиявий рискларни баҳолаш усуллари


Download 230.5 Kb.
bet1/4
Sana17.02.2023
Hajmi230.5 Kb.
#1204768
  1   2   3   4
Bog'liq
4 мавзу Молиявий рискларни баҳолаш


4-МАВЗУ: МОЛИЯВИЙ РИСКЛАРНИ БАҲОЛАШ УСУЛЛАРИ
РЕЖА:

  1. Молиявий рискларнинг таснифланиши;

  2. Молиявий рискларни баҳолашда қўлланиладиган усуллар моҳияти;

  3. Молиявий рискларни баҳолашда математик усуллардан фойдаланиш;

1. Молиявий рискларнинг таснифланиши.


Кейинги йилларда рисклар тадқиқ этилган қатор илмий ишларда уларни минималлаштиришни амалга ошириш борасида маълум натижаларга эришиш таъкидлансада, мазкур жабҳада ҳамон ўз ечимини кутаётган қатор муаммолар мавжудлигини алоҳида қайд этиш лозим. Хусусан, бу жараёнда рискларнинг моҳияти, уларнинг юзага келиш сабаблари ва ўзаро боғлиқлиги, шунингдек, оқибатларини камайтиришга қаратилган фаолият, яъни риск-менежмент имкониятларини тадқиқ этиш иқтисодий фанларнинг долзарб мавзуларидан бири ҳисобланишини қайд этиш ўринлидир.
Мазкур тадқиқотлар жараёнида, бир томондан, риск-менежменти имкониятлари бирмунча орттириб кўрсатилиши молиявий рисклар назарияси яратилишига бўлган талабни оширган бўлса, бошқа томондан, шу кунга қадар «молиявий риск» тушунчасининг моҳияти тўлалигича очиб берилмаганлиги, бу йўналишда тадқиқотлар олиб борилиши кераклигини таъкидлаш лозим.
«Молиявий риск» тушунчасига берилган турли талқинларга асосланиб ва тадқиқотчиларнинг назарий қарашларига мувофиқ рискларни қуйидаги 3 гуруҳ кесимида туркумлаш мумкин
- биринчи гуруҳ риски. Тадқиқотчиларнинг талқинига кўра, риск кенг маънода номаълум воқелик бўлиб, унинг юз бериши оқибатида фаолиятга ижобий ёки салбий таъсир етказилиши мумкин;
- иккинчи гуруҳ риски. Олимларнинг қарашларига кўра, риск фаолият сифатида ютуқли натижага эришиш мақсадида амалга оширилган саъй-ҳаракат ҳисобланади;
- учинчи гуруҳ риски. Тадқиқотчилар бу рискни муқобил вариантлардан бирини танлаш жараёнида ютуққа эришиш ёки хатога йўл қўйиш эҳтимоли сифатида талқин этишади.
Бундай қарашлар доирасидаги тадқиқотлар салмоқли бўлиб, муаллифларнинг асосий қисми молиявий риск - бу молиявий инструментларга эгалик билан боғлиқ, шунингдек, молия институтлари актив ва пассивларининг параметрлари ўзаро мос эмаслиги оқибатида йўқотиш (зарар кўриш) эҳтимоли эканлигини таъкидлашади.
Рискнинг моҳияти фойда олиш ёки зарар кўриш, мол-мулкни йўқотиш, жойлаштирилган инвестициядан олинадиган даромаднинг кутилганидан фарқланиши каби эҳтимол бўлган натижаларга асосланади. Хусусан, молия соҳасида риск нисбатан кенг талқинда тушунилади. Шу боис риск нафақат даромадни қўлдан чиқариш, унинг кутилганидан пастлиги, яъни салбий натижа, балки фойданинг кутилганидан юқорилиги, яъни ижобий кўрсаткич сифатида ҳам намоён бўлиши мумкин.
Юқоридаги мулоҳазаларга асосланиб, молия институтлари рискларининг қуйидаги асосий белгиларини ажратиб кўрсатиш мумкин (3-слайд):
- мазкур рисклар ноаниқлик ҳолатида юзага келади ва уларнинг асосий мезони эҳтимолликка асосланади;
- рискнинг пировард натижаси (оқибати) мол-мулкни йўқотиш, фойдани қўлдан чиқариш ҳисобланиши молия институтлари фаолияти бевосита риск қамровида кечишини англатади.
Юқорида келтирилган белгиларга асосланиб, қайд этиш лозимки, молия институтлари рисклари эҳтимоликка кўра, асосий фаолиятидан кутилган даражадаги фойдага эриша олмаслик ёхуд уни йўқотиш ҳисобланади. Бу ўринда таъкидлаш лозимки, молиявий рискларни таснифлашга бўлган ёндашувлар хилма-хилдир1.
Фикримизча, молиявий рисклар ўзига хос тузилмага эга. Молиявий рисклар қуйидаги турларга бўлинади (4-слайд):

Download 230.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling