4-мавзу. Санъат ва унинг турлари. Бадий ижод, эстетик тарбия. Режа
Download 280.77 Kb.
|
эстетика-4-мавзу санъат
Бадиий адабиёт санъат турлари тизимида марказий ўинни егаллайди.Чунки санъатнинг аксарият бошқа турлари у ёки бу тарзда у билан бевосита боғликдир. Адабиётнинг бундай хусусияти ундаги образлиликнинг асосий унсури бадиий сўз еканлиги билан изоҳланади. Шунга кўра бошқа санъат турларида шунингдек, фанда ҳам ифодаланиш қийин бўлган фикр, тафаккур силсиласи унинг образларида мужассамлашади. Шу боис мазкур санъат турини кўпинча образли тафаккур, фикрлаш ҳам деб атайдилар. Маълумки, фан илмий тушунчалар тизими бўлиб, улар рамзийлик, мажозийлик, конкрет ҳиссийликдан ҳоли бўлган мантиқий усуллар - анализ, синтез, умумлаштириш, мавҳумлаштиришлар орқали ҳосил қилинади, шакллантирилади. Бадиий адабиётдаги сўз-тушунчаларнинг мазмуни еса фанда қўлланилмайдиган, қайд етилган воситалар (рамзийлик, мажозийлик, конкрет - ҳиссийлик) орқали англашилади, идрок етилади. Масалан, естетика фанининг “гўзаллик” мезоний тушунчаси мазмуни мантиқ илмининг таърифлаш усули орқали очиб бериладики, буни ҳар қандай киши ҳам тўлалигича англаб олаолмайди. Шу маънода фаннинг имконияти, оммавийлик нуқтаи назаридан чеклангандир. Бадиий адабиёт еса бу жиҳатдан фанга нисбатан устивор мавқега егадир. Чунки ундаги тушунча — сўзларда ифодаланадиган фикр мазмуни конкрет-ҳиссий, образли тарзда тасвирланади, суратланади. Ва бунинг натижаси ўлароқ у ҳақида ҳар бир киши аниқ тасаввурга ега бўлади. Енг муҳими - ундан естетик завқ олади. Бу ўринда Ғафур Ғуломнинг “Гўзаллик нимада?” сарлавҳали шеърини олиб қарайлик.
Гўзаллик бир гулдир, Муддати — фаслдир. Яшамоқ — аслдир, Сиз, биз бор — у яшар. Гўзаллик — ишлайиш, Манглайин терлатиш. Гўзалдир унган иш Мақтанса ярашар.7[25] Ушбу шеърни ўқиган ҳар бир киши гўзалликни конкрет-образли тарзда идрок етади. Бадиий адабиёт ўзининг шу хусусиятига кўра кишилик тарихининг барча даврларида фалсафий-естетик ғояларнинг тажассуми булиб, уларни бир авлоддан иккинчисига етказиб келган. Масўлан, бугун биз тасаввуф адабиётисиз мазкур фалсафий таълимотнинг моҳиятини тўла англаб етаолмаймиз. Бадиий адабиётнинг ўзини унда воқеа, ҳодисаларни, хусусан, инсон руҳий дунёсини қай даража, кўламда ва усулда тасвирланишига кўра учта - епик, лирик, драматик турларга ажралади. Download 280.77 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling