4-мавзу. Санъат ва унинг турлари. Бадий ижод, эстетик тарбия. Режа


Download 280.77 Kb.
bet3/7
Sana31.03.2023
Hajmi280.77 Kb.
#1313530
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
эстетика-4-мавзу санъат

Санъатнинг билиш вазифаси шу билан изоҳланадики, у ўзига хос билиш, аниқроғи, естетик билиш туридир. Унинг бу хусусиятини билишнинг бошқа турлари, хусусан, фан билан таққослаганимизда аниқроқ билиб оламиз.
Агар фан инсоннинг дунёни мантиқий билиши (тушунча, ҳукм, хулоса чиқариш) орқали ўзлаштириши усули бўлса, унинг санъатдаги билиши еса ҳис- туйғу ва тафаккур бирлигида, яъни конкрет- образли тарзда кечади. Мантиқий билиш инсон воқеликни обектив ҳолатда, яъни унга ўзининг субектив муносабатини билдирмасдан фақат моҳиятини билиш мақсадида ўрганади. Конкрет-образли билиш еса рефлексияли, яъни ўз-ўзига қаратилган билишдир. Бошқача қилиб айтганда, киши бундай билишда воқеликка (обектга) ўзининг руҳий дунёси, ҳис-туйғуси, кечинмалари орқали муносабатда бўлади, унга баҳо беради. Шунга кўра айтиш мумкинки, санъат ўз-ўзини билиш, англаш вазифасини ўтайди. Ушбу вазифани бошқа бирорта билиш тури, хусусан, фан бажара олмайди. Масалан, агар киши ёзувчи Одил Ёкубовнинг “Улуғбек хазинаси” романини ўқигандагина, унинг бу шахс ҳақидаги тарих фанидан олган маълумотлари унинг тасаввурида ҳаётий фактлар, образлар тимсолида қайта жонланади. Енди у ҳаёлан ўша даврда яшай бошлайди, енг мухҳми Улуғбек шахсини қайта кашф етади.
Санъатнинг бундай хусусияти айниқса, бугунги кунда тарихий хотирани тиклаш орқали ўз-ўзини англаш вазифасини амалга оширишда алоҳида аҳамият касб етади.
Санъатнинг тарбиявий вазифаси унинг дунёни бадиий-естетик ўзлаштириши усули еканлиги билан белгиланади. Шунга кўра санъат асарлари кишининг естетик онгига таъсир кўрсатиш орқали унинг бир бутун дунёқарашини ўзгартиради ва маънавиятини шакллантиради.
Шунинг учун санъат айни пайтда ахлоқий, сиёсий-мафкуравий, ҳуқуқий тарбия вазифасини ўтайди.
Шуни таъкидлаш керакки, санъат ўзининг бундай вазифасини умумий тарбия тизимида естетик тарбия воситаси бўлиб хизмат қилишлиги орқали амалга оширади. (бу ҳақида кейин батафсил тўхталамиз).
2. Бадиий ижод жараёнининг ўзига хос хусусиятлари. Миллий истиклол ғояси ва бадиий ижод. Санъат естетик онг ва фаолият тури сифатидаги табиати санъат асарларининг яратилиши ва истеъмол, идрок етилиши жараёнларида намоён бўлади.
Санъат асарларини яратиш билан боғлик фаолият естетикада бадиий ижод жараёни деб юритилади.

Download 280.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling