4-мавзу: синф раҳбарининг ўҚув фаолияти самарадорлигини ошириш йўллари. ЎҚувчиларнинг билим сифатини ошириш ва синфда тартиб-интизомни мустаҳкамлаш
Девиант хулқ-атворли ўсмирларга нисбатан ижтимоий-педагогик реабилиятация ишлари
Download 80.05 Kb.
|
4-mavzu
Девиант хулқ-атворли ўсмирларга нисбатан ижтимоий-педагогик реабилиятация ишлари.
Ижтимоий педагогнинг жамиятга мослашаган, хулқий оғишган ўсмирлар билан олиб борадиган иш технологияси уларни реабилитация қилишдир. Реабилитацияни инсонни жамиятга мувофиқлаштиришга киритадиган чора-тадбирлар тизими сифатида қаралиши мумкин. Реабилитация яна инсон шахси, унинг жисмоний алоҳида психикасининг функцияларига таъсир этишнинг натижаси сифатида ҳам қаралиши мумкин. Адаптация (мослашувчанлик)дан фарқли равишда, реабилитация инсон фаолиятини қайта тиклаш деб тушунилади. Реабилитация – бу болани фаол ҳаётга, жамиятга ва ижтимоий фойдали меҳнатга қайтариш мақсадини кўзда тутувчи чора-тадбирлар тизимидир. Реабилитациянинг қуйидаги турлари белгиланган: тиббий, психологик, педагогик, ижтимоий-иқтисодий, касбий, маиший. Тиббий реабилитация бола организмида ўз функциясини йўқотган у ёки бу жойнинг тўла ёки қисман қайта тикланиши ёки боладаги ривожланаётган касалликни секинлаштириш имкониятини яратишга йўналтирилган. Психологик реабилитация ўсмир руҳиятига, онгига девиант хулқ-атворнинг керакмаслиги, уни шахс сифатида ҳеч ким ҳурмат қилмаслигини сингдиришни мақсад қилган. Касбий реабилитация ўсмирни ўқитиш ёки унга тўғри келадиган меҳнат турига қайта ўқитиб тайёрлаш, енгаллаштирилган ва иш куни қисқартирилган меҳнат шароитлари бўлган иш жойи билан таъминлаш. Маиший реабилитация ўсмирнинг ҳаёти учун меъёрдагидек шароитнинг яратилишини кўзда тутади. Ижтимоий реабилитация – бу ижтимоий муҳитда боланинг ҳаёт фаолиятини қайта тиклаш жараёнидир. Шунингдек, қандайдир сабаблар билан шахс ҳаёт фаолиятининг бузилиши, ижтимоий муҳитдаги чеклашларга йўл қуймасликдир. Ижтимоий-иқтисодий реабилитация – бу ўсмирнинг қонуний, хуқуқий манфаатларини ҳимоя қилишга мўлжалланган маблағларни таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар мажмуидир. Ижтимоий-педагогик реабилитация – бу бола ҳаёт фаолияти учун аҳамиятли бўлган шахсий хусусиятларини шакллантиришга йўналтирилган характердаги тарбиявий чора-тадбирлар тизими бўлиб, болани жамиятга мувофиқлаштирувчи фаол ҳаётий ҳолатга тортувчи, ўз-ўзига хизмат қилишда зарур бўлган кўникма ва малакаларни эгаллаши, жамиятда хулқ-атвори билан ижобий ижтимоий ролларни бажариш, зарур таълимни олиш кабиларни ўз таркибига олади. Ўсмирларни ижтимоий-педагогик реабилитация қилишда бу ишларни реабилитацион марказ деб аталувчи ижтимоийлаштирилган муассасаларда амалга оширилади. Бу муассасаларнинг вазифаларига: -қаровсиз қолган, дайди, жамиятга мослаша олмайдиган болалар ва ўсмирларда профилактик олдини олиш чораларини кўриш; - ота-оанларининг айблари билан ёки кутилмаган вазиятлар сабабли (шунингдек, жисмоний, психологик зўравонлик, хавфли яшаш жойлари ва бошқалар) оғир ҳаётий вазиятларга тушган болаларга тиббий-психологик ёрдам кўрсатиш; - ижобий ижтимоий хулқ-атвор тажрибаларини, атрофдаги инсонлар билан мулоқот кўникмаларини шакллантириш; - ота-она қарамоғи ёки воситалар, яшаш жойидан ажраб қолганларни ўз қарамоғига олиш функциясининг бажарилиши; - фавқулодда вазиятларда психик ва педагогик қўллаб-қўвватлаш; - оилага қайтишга ҳамкорлик қилиш; - таълим олиш, меъёрдагидек ўсишга имконият билан таъминлаш; - келгуси касбий ва маиший фаолиятга ғамхўрлик қилиш. Бундай муассасалар асосий фаолият мақсадлари – ёрдамга муҳтож болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қўвватлаш, уларни реабилитация орқали ҳаётларини тўғри йўлга қўйишда ёрдам бериш. Download 80.05 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling