4-мавзу: синф раҳбарининг ўҚув фаолияти самарадорлигини ошириш йўллари. ЎҚувчиларнинг билим сифатини ошириш ва синфда тартиб-интизомни мустаҳкамлаш


Download 80.05 Kb.
bet7/13
Sana10.02.2023
Hajmi80.05 Kb.
#1186993
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13
Bog'liq
4-mavzu

Девиация типлари. Ўсмирлик даврини ўтиш босқичи деб атайдилар. Болалар ёш кўрсаткичлари даврида ўтиш босқичи энг қийин ва мураккаб даврдир. Бу даврни яна шу сабабли ҳам ўтиш даври деб ҳисоблайдиларки, бу ўсиш босқичида инсон болаликдан катталик даврига, бола характеридан, етук инсон бўлиб шаклланадиган бир, ўзига хос жараёнлар даврига ўтилади.
Девиация типлари: Меъёрдан оғиш, жамиятда қабул қилинган қоида ва хулқ-атвор меъёрларидан оғишган ўсмирлар оғир тарбиялилар деб аталади. Оғир тарбияли ўсмир жамиятда ўрнатилган қоида ва меъёрларга риоя қилмайди. Бундай ҳолат илмда девиация дейилади (лотин тилида deviation - оғишлик). Масалан, физикада компас магнит стрелкасининг оғиши, биологияда организм ривожланишида оғишлик учрайди.
Девияция (оғишлик)– бир томондан уни ўраб турган инсон ва атроф-муҳитга хос бўлган ўзгарувчанлик ҳодисасидир. Ўзгарувчанлик ижтимоий муҳитда инсон хулқ-атвори билан боғлиқ, илгари айтиб ўтилгандек, хулқ меъёрдагидек ёки оғишган бўлиши мумкин.
Меъёрий хулқ ўсмирнинг ривожланишидаги эҳтиёжлари ва имкониятлари, унинг ижтимоийлашувига тўла жавоб берувчи, унга адекватликга монанд келувчи микросоциум билан унинг ўзаро фаолиятидир.
Агар боланинг атрофидаги муҳит ўсмирнинг у ёки бу хусусиятлари, унинг хулқ-атворига доимо (ёки деярли доим) ўз вақтида ва адекват (монанд) бўлса, ўсмирда хулқ-атвор меъёрий бўлади. Бу фикрдан хулқи оғишганликнинг тавсифи ҳам келиб чиқади, бироқ боланинг микросоциум билан ўзаро фаолияти сифатида унинг ривожланишини бузувчи ва ижтимойлашувида ва юзага келувчи хулқи, жамиятда ўрнатилган ахлоқий ҳамда ҳуқуқий оғишганлик ижтимоий дезадаптациянинг (бола учун ижтимоий муҳит шароитларига мослашишга тўсиқлик қиладиган ҳодиса кўринишларидан биридир).
Болалик - ўсмирлик дезадаптацияда қуйидаги патологиялар ўз тасдиғини топган: Мактаб ёшидаги болалар, мактабга бормайдилар, етим-болалар, ижтимоий етимлар, гиёҳвандлик ва заҳарли (токсинли) воситаларни қабул қилувчи ўсмирлар; жинсий аҳлоқсиз ўсмирлар, ҳуқуқбузарлик фаолиятларига берилган ўсмирлар.
Девиациянинг таркибига девиантлик, делинквент ва криминал хулқ-атворлилар киради.
Девиант хулқ-атвор-хулқий оғишганликнинг бир тури бўлиб, ўсмирнинг ёшига мувофиқ бўлмаган ижтимоий хулқ-атвор меъёр ва қоидаларининг бузилиши билан болиқ бўлган микросоциум муносабатлар (оилавий, мактабдаги) ва кичик жинсий ёш ижтимоий гуруҳлари учун характерли бўлади. Яъни хулқ-атворнинг бу типини интизомсизлик деб аташ мумкин. Девиант хулқ-атвор кўринишларига ўсмирнинг намойишкорлик, агрессвилик, ўзига эрк бериш, ўқиш ва меҳнат фаолиятидан тизимли оғишлик, уйдан кетиб қолиш, дайдилик, ичкиликбозликга берилиш, алкоголизмга берилиш, гиёҳвандлик ва у билан боғлиқ ассоциал фаолиятлар, жинсий характердаги жамиятга қарши фаолиятлар, суицид1.
Делинквент хулқ-атвори – девиантликдан фарқли равишда болалар ва ўсмирларнинг ассоциал хулқ-атвори билан характерланади. Бу хулқий ҳаракатларда ҳуқуқий меъёрларни бола бузиб ўтсада, бироқ ҳуқуқий, жиноий жавобгарликка тортилмайди. Сабаби чекланган ижтимоий хавфли ёки бола жиноий жавобгарликка тортилиш ёшига етмаган ҳисобланади.
Делинквент хулқ-атворда: асосан инсон шахсига қарши агрессив-зўравонлик хулқи, ҳақорат, жанжалкашлик, ўт қўйиш, садистлик ҳаракатлари ажралиб туради.
Делинквент (лотин тилидан delinqveng-ҳуқуқбузар)-хулқий оғишган субъект, ўз ҳаракатларида жиноий жазоланадиган фаолиятларни амалга оширади.
- ғаразли хулқ-атвор, ўзида майда ўғрилик, босқинчилик, талончилик, автотранспортни ғўирлаш ва бошқаларни амалга ошириб, моддий манфаат кўринишнинг илинжида мулкий тажовуз қилишдан иборат.
- Гиёҳванд моддаларни тарқатиш ва сотиш.
Криминал (жиноий) хулқ-атвор (лотин тилидан, criminalis-жиноятчилик) ҳуқуқбузарлик ҳаракати бўлиб, жиноий жавобгарлик ёшига етгунча, жиноий иш очишда асос бўлиб хизмат қилувчи ва жиноят кодексининг белгиланган моддалари билан асосланадиган хулқ-атвор.

Download 80.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling