22-взвод тингловчиси:
Жалилов М.М.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддасига мувофиқ, бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади.
ТАЛОН-ЧИЛИК
Жиноят кодексида талон-тарож қилишнинг қуйидаги шакллари кўзда тутилган: -босқинчилик (ЖКнинг 164-моддаси), товламачилик (ЖКнинг 165-моддаси), талончилик (ЖКнинг 166-моддаси), ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-тарож қилиш (ЖКнинг 167-моддаси), фирибгарлик (ЖКнинг 168-моддаси), ўғирлик (ЖКнинг 169-моддаси).
Талончилик учун Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166моддасида жавобгарлик масаласи берилган. Бунда Талончиликнинг квалификация таркиби соғлиқ ва ҳаёт учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиш, ёхуд шундай зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш каби ўзига хос белгини ўз ичига олади.
Ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан бўладиган қўрқитиш талончилик таркибига киради ва ЖК 112-моддаси билан қўшимча баҳолашни талаб қилмайди. Агар мол-мулкни эгаллаш асносида зўравонликни қўллаш таҳдиди амалга оширилса, қилмишни етказилган тан жароҳатининг оғирлик даражасига қараб талончилик ёки босқинчилик сифатида баҳолаш лозим.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1979 йил 28 сентябрдаги «Босқинчилик ва талончилик жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги 4-сонли қарори 1983 йил 12 декабрдаги 8-сонли Пленум қарорида киритилган ўзгартиришлар билан ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан бўладиган қўрқитиш талончилик таркибига киради ва ЖК 112-моддаси билан қўшимча баҳолашни талаб қилмайди. Агар мол-мулкни эгаллаш асносида зўравонликни қўллаш таҳдиди амалга оширилса, қилмишни етказилган тан жароҳатининг оғирлик даражасига қараб талончилик ёки босқинчилик сифатида баҳолаш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |