б) рақибнинг юқори натижаларига боғлиқ ҳолда пайдо бўлган
кўнгилсиз тасаввур ва фикрларни муваффақиятли бартараф қилиш (айниқса
бу кутилмаган бўлса).
в) мусобақани уюштириш ва ҳакамликдаги каму- кўстлар таъсирида
пайдо бўладиган кўнгилсиз тасаввур ва фикрларни муваффақиятли бартараф
қилиниши.
14.
Туйғуларини бошқариш.
а) астеник (пассив) эмоцияларни бартараф қила билиш (азоб чекиш,
ўзини йўқотиш, қўрқинч ва бошқалар);
б) рақибнинг юқори
натижалари, мусобақани уюштириш ва
ҳакамликдаги каму-кўстлари туфайли пайдо бўлган ортиқча хаяжонланишни
бартараф қилиш;
в) тренировка ва мусобақадаги ютуқларга боғлиқ ҳолдаги
салбий
кечинмаларни бартараф қилиш (устунлик зарарли тусдаги ўзига ишонч;
бепарволик, тоқатсизлик ва бошқалар).
15. Ҳаракатларни бошқариш:
а) мусобақада вужудга келган муваффакиятсизлик, хато ва тўсиқлар,
рақибнинг юқори натижалари, мусобақани уюштириш ва хакамликдаги каму-
кўстлардан қатъий назар юқори натижа учун охиригача курашиш қобилияти;
б) чарчашни ҳис этиш, оғриқ сезгиси ва бошқа нохуш ички ҳолатлар
пайдо бўлганда мақсадга мувофиқ ҳаракат қилиш, ҳаракат
техникасини
сақлаш қобилияти;
в) кераксиз хато, зарарли хатти-ҳаракатлардан ўзини
тия билиш
(тренировка ѐки мусобақанинг тўхтатилиши, қўполлик, айтишиб қолиш ва
бошқалар).
ИШНИ БАЖАРИШ МЕТОДИКАСИ.
Намоѐн бўлган иродавий сифатлар белгиларининг ѐзилишидан
фойдаланиб, иш иккита режа асосида бажаралиши мумкин:
1. Шахсий ирода сифатларини ривожланишига баҳо ѐки 2 балл қўяди,
талаба ирода сифатларининг ривожланишини баҳолаш, иккинчи ҳолда
иккита талаба бир-бирини баҳолаш шаклида олиб борилади. Иродавий
сифатлар белгисини тасвирланган пунктлар кетма-кет ўқилар экан (белгилар
1,2,3 ва 15 рақамлар билан ифодаланган) (намоѐн бўлган ҳар
белгини
бахолаш) белгилар,
Ошибка! Источник ссылки не найден.а
Ошибка!
Do'stlaringiz bilan baham: