4. Мавзу: Спортда шахсни тарбиялаш


Источник ссылки не найден


Download 441.81 Kb.
Pdf ko'rish
bet13/13
Sana18.06.2023
Hajmi441.81 Kb.
#1591699
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
4 maruza

Источник ссылки не найден., Ошибка! Источник ссылки не 
найден.бОшибка! Источник ссылки не найден.,Ошибка! Источник 
ссылки не найден.вОшибка! Источник ссылки не найден. ҳарфлар билан 
ифодаланган ва протоколга тегишли балл ѐзилади. 
Қуйидаги баҳолаш шкаласи тавсия қилинади: 
ѐрқин намоѐнлашган 
2 балл 
ѐрқинсиз 
1 балл 
намоѐн бўлмаган 
0 балл 
Бахони каттароқ дифференциялаш учун шкала ҳам тавсия қилинади, 
масалан: 


аъло 
5 балл 
яхши 
4 балл 
Қаноатланарли 
3 балл 
ѐмон 
2 балл 
жуда ѐмон 
1 балл 
Ҳеч нарса йЎҚ 
0 балл 
Ишни якунлаш. Намоѐн бўлган иродавий сифатлар белгисининг ҳар 
учтаси қўшиб протоколга умумий (жами) баҳо ѐзиш керак (Ҳаммаси 15 
баҳо). 
Биз юқорида спорт ва уни шахс-тарбиясига таъсири сохасида фикрлар 
юритдик. Бу фикларимиздан маълум бўлдики,
1.Спорт шахсни гармоник ривожлантиришда алохида ахамиятга 
эгадир. 
2. Шахснинг психик жараѐнлари спорт фаолиятини яхшилашга таъсир 
қилади, спорт эса ўз навбатида бу жараѐнни юксак даражада ўсишида асосий 
манба ролини ўйнайди. 
3.Иродавий - ғоявий сифатларсиз спортда юксак натижаларга эришиб 
бўлмайди. Бу сифатлар эса конкрет спорт шароитида шаклланади. 
4.Спорт шахс темпераментини ижобий томонга ўзгартиришда кучли 
бир манбаидир. 
Спортчи шахсининг индивидуал-психологик хусусиятлари 
Умумий психология курсидан маълумки, индивидуал-психологик 
хусусиятлар икки гуруҳга бўлиниши мумкин: нерв тизимининг индивидуал 
хислатлари ва шахснинг индивидуал хислатлари.
Нерв тизимининг индивидуал хислатлари ва спорт фаолиятининг 
муваффақияти. Психолог олимлар Б.М. Теплов, В.Д. Небқлицинларнинг бир 
қатор ишларида табиий ва биологик хислатларнинг тузилмалари мавжудлиги 
ҳақида фикр билдирилган. Бу хислатлар индивидда туғилганидан бошлаб 
мавжуд бўлиб, биологик боғлиқ ҳисобланади ва унинг бутун ҳаѐти давомида 
нисбатан ўзгармайди, унинг мавжудлиги ва намоѐн бўлиши асосида инсон-
нинг муҳитга, экстремал вазиятларда ҳаракат ва ўзини тутиш шароитларига 
мослашиш характерини ўзига хослигини таъминлайди. 
Индивидуалликнинг психофизиологик асослари илғор концепцияси 
И.П.Павлов томонидан яратилган ва Б.М.Теплов, Н.И.Красногорский, А.Н. 
Иванов-Смоленский, В.Д. Небқлицин ва бошқа тадқиқотчиларнинг ишларида 
давом эттирилган асаб тизими хусусиятлари назарияси деб ҳисобланади. 
Нерв тизимининг хислати индивидуалликнинг туғма, чидамли 
белгилари ҳисобланади ва спорт қобилиятини шаклланишида асосий ўринни 
эгаллайди. Олий нерв фаолиятининг спорт фаолиятининг муваффақияти 
билан боғлиқлиги ҳақидаги замонавий маълумотлар психологияда қабул 
қилинган умумий тартибда нерв тизимининг асосий хислатлари баѐн 
қилинган. 


1.Нерв тизимининг кучи (заифлик-унга тескари бўлган хислат) - кучли 
таъсирларга нерв тизимининг чидамлилиги билан характерланади. Уни икки 
турга ажратиб кўрсатиш мумкин: 
1.Қўзғалиш жараѐни бўйича нерв тизимининг кучи (заифлиги) - унда 
ўсиб бораѐтган таъсирланиш жараѐнининг ҳаракатига нисбатан нерв 
тизимининг чидамлилиги сифатида; 
2.Тормозланиш жараѐни бўйича нерв тизимининг кучи (заифлиги) - 
унда ўсиб бораѐтган тормозланиш жараѐнининг ҳаракатига нисбатан чидам-
лилиги. 
Бу хислат ҳаракат фаолиятида организмни узоқ вақт ўзгармайдиган 
ишни бажариш имкониятини таъминлайди. Бундай иш спортнинг барча 
турлари машғулотлари, айниқса спортнинг узоқ масофага тегишли турлари 
учун характерлидир (сузиш, чанғи пойгаси, марафон, кросс ва бошқалар). 
Уларда нерв тизимининг кучи ҳам ҳаяжонланиш жараѐни томонидан 
организмнинг узоқ муддатли ишни бажариш имкониятини сафарбар қилиш 
сифатида ҳамда тормозланиш жараѐни томонидан иш жараѐнида ўсиб 
борадиган чарчоқ таъсирига қаршилик кўрсатиш қобилияти сифатида намоѐн 
бўлади. 
Бундан ташқари, кучли нерв тизими оғир атлетика, ядро улоқтириш, 
сувга сакраш каби спорт турларига хос бўлган бир муддатли, «портловчи» 
характердаги нагрузкаларга бардош бериш имконини яратади. Бу қисқа 
муддатли ҳаракатлантирувчи таъсир бир қадар катта нерв кучининг сақла-
нишини талаб қилади. Ушбу иш тури асосан ҳаяжонланиш жараѐнининг кучи 
билан бошқарилади, ҳаракатлантирувчи ишни амалга оширишда рўѐбга 
чиқади. 
В.М.Мельников ва Л.Т.Ямпольскийлар томонидан эшкак эшувчиларда 
ўтказилган тадқиқотда аниқланишича, спортчиларда спорт билан шуғуллан-
майдиган одамларга нисбатан қўзғалиш бўйича нерв тизимининг кучи 
кўпроқ экан. Бундан ташқари, эшкак эшувчиларнинг вазифаларининг турига 
асосан нерв тизимининг кучини ишончлилик фарқи ҳам аниқланган. 
Масалан, икки кишилик экипажда биринчи рақамли (охирги эшкакчи) 
спортчида иккинчи спортчига қараганда нерв тизимининг кучи қўпрок 
бўлади. Кўп кишилик (тўрт ва саккиз) экипаждаги биринчи рақамли (охирги 
эшкакчи) спортчида нерв тизимининг кучи янада қўпроқ бўлар экан. Бу ҳолат 
шу билан изоҳланадики, охирги эшкакчи экипажнинг етакчиси, бошқа-
рувчиси, суръатни оширувчиси бўлиб, у узоқ муддатга иродавий кучини 
намоѐн қилиши лозим. Уни намоѐн бўлиши учун нерв тизими кучли бўлиши 
ва нерв жараѐни суст бўлиши керак. Экипажнинг бошқа аъзолари эса 
оширилган суръатни ўзидай сақлаш қобилиятига эга бўлишлари керак. Бу эса 
уларда нерв тизими суст бўлиши ва нерв жараѐнининг ҳаракати суст 
бўлишини талаб қилади.
Спортнинг ҳар хил турларини фаолиятнинг талаблари билан, 
спортнинг худди шу турларининг турли хил вазифаларини шу талабларга 
нерв тизими кучининг намоѐн бўлиши мос келадиган спортчилар яхши 
уддалайдилар. 


2.Нерв тизимининг ҳаракатчанлиги (сустлик - унга қарама-қарши 
бўлган хислат) ўзгарувчан қўзғатувчига нерв тизимининг таъсирини тезликда 
ўзгариши билан характерланади. Бу хислат спортчиларда рақиб ҳаракатига 
тезда жавоб қайтариш имконини беради, шу вақтдаги вазият учун самарали 
ечимни топади, вазиятнинг тез ўзгариши ва турли хиллиги билан 
характерланадиган (спорт ўйинлари ва яккакураш) спорт турлари 
фаолиятини муваффақиятли бажарилишини таъминлайди. 
3.Нерв тизимининг динамиклиги - бу вақтинчалик нерв алоқаларининг 
пайдо бўлиш тезлигидир. Бир қатор тадқиқотчиларнинг таъкидлашларича, у 
ҳаракат кўникмаларини тезда пайдо бўлиши ва қайта ишлашига ѐрдам 
беради, шунинг учун гимнастика, фигурали учиш каби спорт турларида ўта 
муҳим хислат бўлиб ҳисобланади, чунки бу турларда жуда қисқа муддатда 
катта миқдордаги элементларни, ҳаракат мажмуаларини эгаллаши, шу билан 
бирга, нотўғри ўрганилган, кераксиз, ортиқча ҳаракатларни эсдан чиқариш 
зарур бўлади. 
4.Нерв тизимининг ўзгарувчанлиги, беқарорлиги нерв тизимини пайдо 
бўлиши ва йўқолиши тезлиги билан характерланади. У ҳужайранинг битта 
асосий хислатларидан бири бўлган - ҳаяжонланиш билан боғлиқ. Нерв тизи-
мининг ўзгарувчанлиги, беқарорлиги ҳаракатнинг катта тезлигини талаб 
қиладиган спорт турлари, яъни спринт, трекда велосипед пойгаси, қайиқ 
спорти ва бошқалар билан алоқаси бор. 
5.Нерв жараѐнининг мувозанати - бу қўзғалиш ва тормозланиш 
жараѐнининг ўзаро муносабати, ўзаро нисбати ҳисобланади. Бокс, кураш 
каби спорт турларида қўзғалиш жараѐнининг бироз устун бўлиши зарурлиги 
ҳақида фикрлар ҳам йўқ эмас. Ҳаракатнинг барча параметрларига нисбатан 
ўзгармасдан қолиши лозим бўлган, техник жиҳатдан қийин бўлган спорт 
турларида эса кўпинча фаолиятни муваффақиятли бўлишига нерв жараѐни-
нинг вазминлиги ѐрдам беради. 
Шу нарса яхши маълумки, нерв жараѐнининг вазмин бўлиши 
спортчининг старт олди ҳолати характерига таъсир қилади. Вазмин бўлмаган, 
енгил характердаги спортчилар кўпроқ старт олди талвасаси ҳолатини бош-
дан кечирадилар, “вазмин” спортчилар эса жанговор тайѐргарлик ҳолатида 
бўладилар. Енгил характердаги спортчиларда стартдаги лоқайдлик нерв 
жараѐнининг мувофиқлигини бузилиши натижаси ҳисобланса, “вазмин” 
спортчиларда эса бу ҳолат физиологик ўзгаришларнинг етарли бўлмаганлиги 
оқибати ҳисобланади (сустлик хислатининг мавжудлиги). “Вазмин” спортчи-
лар “вазмин бўлмаган” спортчиларга қараганда шахснинг иродавий сифат-
ларини яхши шаклланганлиги билан фарқланадилар. 
Кўриб чиқилган нерв тизими асосий фаолиятда бошқа хислатлардан 
алоҳида, бир-биридан ажралган ҳолда пайдо бўлмайди. Спорт тури хусу-
сияти ва маҳорати даражасидан келиб чиқиб, улар нерв тизимининг ўзаро 
боғлиқлиги ва ўзаро алоқадорлигининг маълум типологик мажмуаси 
таркибига кириб, спортчига мусобақаларда самарали иштирок этишга 
эришишига имкон беради. Спорт фаолиятида улар ҳаракат кўникмаларини 
барқарор бўлиши ва шаклланиш тезлиги, ишлаш қобилияти даражаси, унинг 


такомиллашиши ва ўзгариш имкониятини, турли даврдаги ва шароитдаги 
психик ҳолатини аниқлаб беради.
Шахснинг 
индивидуал 
хислатлари 
ва 
спорт 
фаолиятининг 
муваффақияти. Спорт фаолиятида шахснинг кўпсонли ва турли хил 
хислатлари 
орасида 
хавотирлилик, 
ҳиссий 
барқарорлик, 
ирода, 
экстравертлилик-интровертлилик, ғоявий-сиѐсий етуклик ва бошқа хислатлар 
катта аҳамиятга эга бўлади. Шунинг учун спортчиларнинг шахсий 
хусусиятлари ушбу хусусиятлар таъсири орқали ўрганилади. 
1.Хавотирлилик - бу етарли даражада оғир бўлган ҳиссий кечинмадир. 
Аввало, бунинг барчаси салбий йўғрилган ички хавотирлилик бўлиб, у 
ташвишланиш, қанақадир йўл топиш ҳисси, безовта бўлиши характернинг 
унумсиз қўзғалган изтиробига айланиб кетадиган ҳолатдир. Хавотирлилик 
ҳолатида шахс ўзини норасо, уқувсиз сезади, куч ва имкониятларини 
йўқотаѐтгандай ҳис қилади. Бундан ташқари, хавотирлилик келажакка ҳам 
таъсир қилади, хавотирланаѐтган одамни ҳозир ва бу ердаги ҳолат безовта 
қилмайди, уни бўлажак ҳодисалар безовта қилади. Шу билан бирга, бу фаол 
ҳолат бўлиб, унда онг бу ҳолатдан чиқиш йўлини қидиради, фикрлаш 
тезлашади, ҳаракатлар тезлиги ва тартибсизлиги кузатилади. 
Шундай қилиб, спортчининг хавотирлилик ҳолатини учлик характерда 
баѐн этиш мумкин:
1. Кайфиятнинг тушкунлиги;
2. Келажакка умиднинг йўқолганлиги; 
3. Фаолликнинг юқорилиги. 
Кўпгина тадқиқотлар шуни кўрсатадики, спортчиларни хавотирлилик 
даражаси вазиятларга боғлик бўлсада, ҳар бири ўзининг хавотирлиликни 
«характериологик» даражасига эга бўлиб, уни ўраб турган вазиятларнинг 
ўзгаришига қараб у ҳам тебраниш ҳолатига эга бўлади. Хавотирлиликнинг 
кўтарилиш ҳолати мусобақаларда муваффақиятсиз қатнашиш имкониятидан 
қайғуриш ва ижтимоий оқибатидан қўрқиш сабаби билан қўшилиб кетади. 
Спортчини ҳолатий хавотирлилик даражаси доимий эмас, у 
мусобақалар даври давомида ўзгариб боради. Тадқиқотларда кўрсатилишича, 
хавотирлилик даражаси мусобақагача бўлган уч хафта даврида юқори бўлади 
ва мусобақа даврида деярли олдинги ҳолатдаги даражасигача пасаяди. 
Мусобақа тугагандан сўнг эса у яна кўтарилиши мумкин.
Хавотирлик даражаси вазифани қийинлиги ѐки натижани аҳамиятига 
қараб спортчининг муваффақиятли қатнашишига турлича таъсир кўрсатиши 
мумкин. Йеркс-Додсон қонунига мувофиқ фаолиятнинг муваффақияти 
ҳиссий кескинлик даражасининг иккинчи тартибдаги вазифаси ҳисобланади. 
Бу қонундан жуда муҳим бўлган иккита натижа келиб чиқиши мумкин:
1.Мусобақада бирдек муваффақиятли қатнашишнинг қийинлиги (ѐки 
аҳамияти) хавотирлилик маълум даражада юқори бўлганда юзага чиқади. 
Хавотирлилик даражасининг ҳар қандай оптимал аҳамиятидан паст ѐки 
юқори фарқи мусобақада қатнашиш самарасининг пасайишига олиб келади.
2.Мусобақа вазифаси ѐки унинг аҳамияти қийинчиликнинг ўсиши 
билан хавотирлиликнинг оптимал даражаси пасаяди, яъни хавотирликнинг 


анча юқори даражасида унча жиддий бўлмаган мусобақаларда иштирок этиш 
юқори самарада бўлади, бироқ маъсулиятли мусобақаларда эса спортчининг 
иштироки яхши натижа бермаслиги мумкин. 
Бу хулосалар кўп тадқиқий изланишларда ўз тасдиғини топган. Баъзи 
ҳолатларда хавотирлилик спорт фаолиятининг самарадорлигини оширишга 
ѐрдам бериши кўрсатиб ўтилган. Хавотирлилик даражаси юқори бўлган 
спортчилар виждонли, ўқув-машқ машғулотларида тиришқоқ бўладилар, 
лекин хавотирлилик даражаси паст бўлган спортчилар эса узоқ ва бир хил 
машғулотлардан қочадилар. Хавотирлилик даражаси юқори бўлган 
спортчилар доимо маҳоратларини ошириб борадилар, ўз хатти-
ҳаракатларини режа-лаштириб оладилар, барча кутилмаган вазиятларни 
олдиндан кўришга ва ундан қочишга ҳаракат қиладилар. Ўзларига таниш 
бўлган муҳитда ўтаѐтган, унча аҳамиятга эга бўлмаган мусобақаларда 
муваффақиятли иштирок этадилар, бироқ маъсулиятли, оғир ва кескин 
бўлган мусобақаларда эса ўз имконият-ларидан паст даражада иштирок 
этадилар. 
Хавотирлилик даражаси паст бўлган спортчилар машғулотларда 
тиришқоқлик кўрсатмайдилар, аҳамияти кам бўлган мусобақаларда бир 
текис иштирок этмайдилар, лекин аҳамиятли ва масъулияти катта бўлган 
мусобақаларда ўзларининг энг яхши натижаларини кўрсатадилар. 
Хавотирлиликнинг турли даражасига эга бўлган спортчилар спорт 
фаолиятининг муваффақиятли бўлишига турлича ѐндошадилар. Фаолиятни
муваффақиятли якунлашга интилишнинг ифодаланиши ва хавотирлилик 
даражасининг ўзаро боғлиқлиги юқори салбий коэффицентга эга бўлиб, 
хавотирлилик даражаси паст бўлган спортчиларда фаолиятда муваффақиятга 
эришишга бўлган интилиш етакчилик қилади ( муваффақиятга эришиш 
мотивацияси), хавотирлилик даражаси юқори бўлган спортчиларда эса 
муваффақиятсизликдан сақланиш, омадсизликдан қўрқиш эҳтиѐжи кучли 
бўлади (омадсизликдан сақланиш мотивацияси).
2.Ҳиссий барқарорлик - бу инсоннинг стрессли омиллар таъсири 
остида ҳам юқори психик иш қобилиятини сақлаб қолиш қобилиятидир. 
Юқори ҳиссий барқарорликка эга бўлган спортчилар матонат, ҳиссий 
етуклик, қизиқиш ва интилишларининг доимийлиги билан фарқланадилар. 
Паст ҳиссий барқарор-ликка эга бўлган спортчилар эса қизиқишларнинг 
ўзгарувчанлиги, ташқи таъсирга берилувчанлиги, енгил характерлилиги, 
хулқ-атвори ва фикрлашининг тартибсизлиги билан характерланади. 
Замонавий спорт спортчилар олдига юқори ҳиссий барқарорликка эга 
бўлиш талабини қўймоқда, шунинг учун кўпчилик психологлар бу хислатни 
спортчи 
шахсининг 
энг 
муҳим 
характеристикасидан 
бири 
деб 
ҳисоблайдилар, 
айниқса, 
экстремал 
шароитларда 
фаолиятнинг 
муваффақиятли бўлиши ва психик нагрузкаларни кўтара олишини прогноз 
қилиш учун муҳим ҳисобланади. Ўтказилган бир қанча тадқиқотларда 
кўрсатилишича, ҳиссий барқарорликнинг паст даражаси мусобақаларда 
юқори натижаларга эришишга салбий таъсир кўрсатади. Бундай спортчилар 
стрессли шароитларда психик ва жисмоний иш қобилиятларининг кескин 


пасайиб кетиши билан характерланади. Уларда стресс ҳолатида озгина 
жадаллик ҳолатида ҳам асабийлик белгилари пайдо бўлади. 
Психофизиологик тадқиқотларда кўрсатилишича, ҳиссий барқарорлик 
нерв тизими хислатларига боғлиқ ҳолда юзага чиқар экан, бу асосан 
қўзғалиш бўйича нерв тизими кучига боғлиқ экан. Бироқ, ҳиссий 
барқарорлик шахс хислати сифатида спорт фаолияти жараѐнида мақсадга 
йўналтирилган психологик-педагогик таъсир кўрсатиш асосида ривожланади 
ва шаклланади.
3.Ирода - инсоннинг ўз хатти-ҳаракати ва фаолиятини онгли равишда 
бошқаришидир. Ирода қийинчиликлар ва тўсқинликларга дуч келинганда 
намоѐн бўлади. Иродавий ҳаракатларни субъектив кўрсаткичи иродавий куч 
ҳисобланади ва характер сафарбарлигини ўзига хос кескин кечинмалари 
сифатида намоѐн бўлади.
Ҳар қандай иродавий ҳаракатлар мақсад қўйиш, унга эришиш 
усулларини режалаштириш ва режани амалга оширишдан иборат бўлади. 
Мақсадни аниқлашдаги қийинчилик иккиланишни келтириб чиқариши 
мумкин, қатъиятсизлик, журъатсизлик эса мотивлар кураши билан боғланиб 
кетиши мумкин. Бу каби ҳолатларда қарор қабул килиш катта кучни талаб 
қилади (Иродани баъзи назарияларда қарор қабул қилиш босқичини бекорга 
асосий деб ҳисобламайдилар). Бироқ унинг ҳақиқий баҳоси қабул қилинган 
қарорни амалга оширишда, уни ҳаѐтга татбиқ этишда ҳисобланади. 
Ирода ва спорт муваффақиятининг алоқаси икки томонлама характерга 
эга бўлиб, биринчидан, иродавий сифатларни такомиллаштирмай юқори 
спорт натижаларига эришиб бўлмайди, иккинчидан, спорт билан 
шуғулланишнинг ўзи иродани ривожлантириш ва шакллантириш учун 
самарали восита ҳисобланади. Шахснинг иродавий сифатларининг 
шаклланиши ва спорт муваффақияти даражаси ўртасида ижобий алоқа 
борлиги кўпгина тадқиқотларда ўз исботини топган. Шу билан бирга, 
шахснинг иродавий сифатлари турли хил спорт турлари вакилларида турлича 
тузилишга эгалиги аниқланган. Бу эса спорт турларининг ўзига хослиги 
билан изоҳ-ланади, авваламбор спортчилар енгиши лозим бўлган 
қийинчиликларни ўзига хослигида кўринади. Масалан, узоқ масофага 
югурувчи спортчиларнинг ирода сифатлари тузилишида матонат ва 
қатъийлик етакчи ҳисобланса, мураккаб спорт турлари вакилларида ўзини 
тута билиш ва дадиллик, спорт ўйинлари турлари вакилларида эса 
мустақиллик ва ташаббускорлик каби хислатлар етакчи бўлади. Бироқ, барча 
спортчилар учун бирдек муҳим бўлган умумий иродавий сифат ҳам борки, у 
ҳам бўлса, бу - мақсадга интилиш. Бу сифатнинг яхши шаклланмаганлиги 
спортчи шахси иродавий сифатларининг барча тузилишининг барбод 
бўлишига олиб келади. 
4.Экстравертлилик-интровертлилик шахснинг ташқи муҳитга (экстра-
версия) ѐки ички кечинмаларга (интроверсия) ижтимоий йўналганлиги билан 
характерланади.
Спортчиларнинг эктравертлик-интровертлик хислатларини таҳлил 
қилишда бу муаммонинг икки жиҳатини: унинг акс этиш даражаси ва 


фаолиятнинг муваффақиятига таъсирини ажратиш лозим бўлади. Юқори 
экстравертлилик томошабоп спорт турлари вакилларида, яъни боксчилар, 
футболчилар, волейболчилар, баскетболчилар, фигурали учиш билан шуғул-
ланувчи спортчиларда кўпроқ кузатилади, юқори интровертлилик эса альпи-
нистлар, мерганлар (асосан камончилар), чанғичиларда кўпроқ намоѐн 
бўлади. 
Спорт фаолиятининг муваффақиятли бўлиши эса экстравертлилик 
билан ижобий боғлиқлиги ҳақида аниқ маълумотлар мавжудлигини айтиш 
мумкин. Экстравертлар кўпроқ қобилиятли, ҳар қандай жисмоний маҳорат ва 
малакаларни енгил ва тез ўзлаштириб оладилар, ўзларини эркин ҳис 
қиладилар, кўргазмали чиқишларда ўзларини бемалол тутадилар, диққат 
марказида бўлганда ўзларини йўқотмайдилар. Бироқ интровертлар бир 
хилдаги, кўп маротаба қайтариладиган машғулотлардаги нагрузкаларни 
енгил ўтказадилар, кўпроқ тартибли бўладилар, камроқ чалғийдилар ва 
шунинг учун ҳам экстравертларга нисбатан кам натижа кўрсатмайдилар. 
Шундай бўлсада, машғулотларда қўлга киритилган даражани мусобақа 
шароитида амалга ошириш экстравертларга нисбатан интровертлар учун 
бироз қийин ҳисоб-ланади. 
5.Ғоявий-сиѐсий етуклик спортчи шахсининг асосий хислати ҳисоб-
ланади. Бу хислат спортчининг онглилигида, ватанпарварлигида, ўз Ватанига 
ва халқига содиқ бўлишида, ўзининг ватанпарварлик бурчини бажаришга 
тайѐрлигида акс этади. Юқори ғоявий-сиѐсий етукликка эришган спортчида 
ҳаѐтдаги аниқ ўрни, мақсадга эришишнинг юқорилиги ва фаолликни кўриш 
мумкин. Мусобақа шароитида спортчининг психикаси кучли стресслар 
таъсири остида бўлган вақтда унинг сиѐсий жиҳатдан етуклиги, бурчини 
унутмаслиги ва шахсий жавобгарлик ҳисси унга спортда ғалабага эришиш 
йўлида ҳар қандай тўсиқ ва қийинчиликларни енгиб ўтишга тайѐрлигини 
таъминлаб беради. 
Спортчилардаги фидокорлик, жасурлик ва бошқа сифатлар, 
авваламбор, уларни аниқ дунѐқарашига асосланган ғоявий-сиѐсий етуклик 
хислатидир. Шундай қилиб, спортчиларнинг ғоявий-сиѐсий етуклиги 
уларнинг психологик тайѐргарлигини мустаҳкамловчи асосий омил 
ҳисобланади. Мана шунинг учун ҳам бу дунѐқараш спортчилар шахсининг 
шаклланишида муҳим йўналиш ва асосий вазифа бўлиб қолади. Лекин 
бунинг ўзи спортчининг шаклланиши учун етарли эмас. Муҳими, спортчи 
дунѐқарашга ва ишончга эга бўлиши, шу билан бирга ўз ҳаракатлари билан 
унга интилиши ҳам лозим. Шунинг учун ҳам ғоявий-сиѐсий етуклик 
тарбиясининг вазифаси унинг хатти-ҳаракатларига бирдек мос келиши керак. 
Фақат шу ҳолатда унинг дунѐқараши спорт натижаларининг ошишида 
муҳим восита бўлади. Бир қатор тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, 
спортчининг ғоявий-сиѐсий етуклиги уларнинг чидамлилиги, узоқ ва жадал 
нагрузкаларга бардош бериши билан боғлиқ экан. Бу эса ғоявий етук, юқори 
онгга эга спортчилар камроқ чарчашга мойиллигини билдирмайди. Уларнинг 
катта чидамлиликка эгалиги сабаби эса уларнинг дунѐқараши ички ишончга 


айланиб, ҳаракатларида амалга ошиши асосида юқори спорт натижаларига 
эришишларида самарали воситага айланади. 
Спортчиларнинг шахси алоҳида хислат билан эмас, балки хислатлар 
мажмуи билан характерланади(шахс синдроми). Спорт фаолиятининг муваф-
фақияти билан ўзаро боғлиқ бўлган шахс синдромини яхши ўрганиб олиб, 
спортчи шахси хислатларини комплекс ўрганиш асосида муваффақиятга 
эришиш даражасини олдиндан айтиб бериш мумкин. 
Турли мамлакатлар спорт психологлари кучли спортчиларнинг шахс 
синдромини аниқлаш бўйича тадқиқот ишларини олиб бормоқдалар, чунки 
шу асосда истиқболи порлоқ бўлган спортчиларни танлаб олиш мумкин 
бўлади. Бу тадқиқотлар натижаси шуни кўрсатадики, кучли спортчиларнинг 
шахс синдроми психофизиологик қизғинлик шароитида ижобий таъсир, 
муваффақиятга бўлган юқори мотивация, паст даражадаги хавотирлик, 
мусобақа шароитида ўзини яхши тутиши, кучли тафаккур, ахлоқий етуклик 
ва бошқа хислатлардан ташкил топади. 
Паст даражадаги мусобақа барқарорлигига эга бўлган ва масъулиятли 
мусобақаларда муваффақиятсизликка йўл қўядиган спортчилар шахс 
синдромини 
ташкил 
қиладиган 
асосий 
хислатлар 
енгилтаклик, 
машғулотларга жиддий ѐндошмаслик, тартиб-интизомга риоя қилмаслик, 
юқори фаолликни яхши бошқара олмаслик, ўта мағрурлик ва ўзини ҳаммадан 
устун қўйиш, ўз имкониятларини юқори баҳолаш, ўзини намойиш қилишга 
интилиш, паришонхотирлик, бепарволик, ҳаракатларини асосий мақсадга 
қарата олмаслик, юқори хавотирлилик, доимо мувафаққиятсизликларни 
кутиши сабабли ҳаракатларнинг палапартишлиги ва бошқа хислатлар 
ҳисобланади. 
“Шахс синдроми” концепциясининг қабул қилинганлиги шахс 
соҳасида нозик белгиларни диагностика қилиш зарурлиги ва улар асосида 
спортнинг келажагини олдиндан айтиб беришни ифодалайди. Бу 
белгилардан, шунингдек, танлаб олинган спортчиларни психологик 
жиҳатдан тайѐрлашни ташкил қилишда ҳам фойдаланиш мумкин.



Download 441.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling