Мавзу: Узоқ масофага йугириш турлари (кросс). Reja


Download 25.91 Kb.
bet1/4
Sana10.02.2023
Hajmi25.91 Kb.
#1185355
  1   2   3   4
Bog'liq
Узоқ масофага йугириш (кросс).


Мавзу: Узоқ масофага йугириш турлари (кросс).
Reja:

  1. Кириш.

  2. Енгил атлетика машқларининг умумий характеристикаси.

3. Енгил атлетика билан шуғулланишга ўргатишнинг асослари.
4. Машгулотларни кетма – кетлиги.
5. Хулоса.
6. Фойдаланилган адабиётлар.

Кириш
Инсоният пайдо бўлиб, ижтимоий тузилмаларнинг ўзгариши, ривожланиши натижасида уларнинг мехнат ва ижтимоий турмушида жисмоний жихат-дан хар томонама ривож топиш устун бўлган. Бу, албатта, табиий бир хол-дир. Чунки хайвонларни ов килиш ѐки уларнинг хужумига карши туриш (ибтидоий жамоа тузуми), ер ва мулк эгаси бўлиш, ишлаб чикариш жараѐнларини такомиллаштириш маълум даражада тенгсизликни (феодализм даври) вужудга келтирган. Бундай жараѐнлар уруғлар, кабилалар, давлатларнинг ўзаро урушларига сабаб бўлган. Барча кўнгилсиз, нохуш вокеалардан холос бўлиш, карама-каршиликларни енгиш ѐки уларга бар-дош бериш учун жисмоний кобилиятларга (кураш, муштлашиш, найза санчиш, киличбозлик, камондан ўк отиш ва х.к.) эга бўлишни такозо этган. Натижада табиий равишда жисмоний чиникиш ва тайѐргарлик жара-ѐнларининг у ѐки бу тури хамда усулларига алохида эътибор берилган. Буларни Марказий Осиѐ, айникса, хозирги Ўзбекистон худудларида я-шаб ўтган авлод-аждодлар мисолида хам кўриш мумкин. Бундан уч минг йиллар аввал яшаган Зардуштийлар (хозирги Хоразм вохаси ва унинг атрофлари) хаѐти хакида "Авесто" (Зардуштийлар комуси) китоби далилдир. Унда факат худога сиғиниш ва жангларда ғолиб чикишгина тасвирланиб колинмасдан, балки ижтимоий-тарбиявий жихатлар, айникса, маъ-навий-маърифий маданият хам юксак даражада ўз ифодасини топган. Унинг негизида эса болаликдан одоб, мехнат килиш, жисмонан чиникиш масалалари туради. "Алпомиш" достонида кадимги авлодларнинг маданий урф-одатлари, орият учун ўз жонини хам аямаслик, Ватан, эл-юрт учун жасорат кўрсатиш хислатлари куйланади. "Алпомиш" тимсолида курашда енгил-масликка, чавандозликда чидамлилик, камондан ўк отишда махорат, куч ва мерганлик каби жисмоний сифатлар ўз ифодасини топган. Шунинг-дек, "Тўмарис афсонаси"да (тарихий шахс-аѐл, тахминан эрадан аввалги ВИИ-В асрлар) хотин-кизларнинг Ватан учун кураши, орият учун касос олиш каби хислатлари, жасоратлари баѐн этилади. Шунга ўхшаш вокеалар ва афсоналарини "Гўрўғли" туркумидаги халк оғзаки ижоди дурдоналари, "Кирк киз", "Кунтуғмиш", "Тохир ва Зухра" достонларида хам учра-тиш мумкин. Айникса, хунар эгаллаш, харбий жасорат кўрсатиш каби махсус тай-ѐргарлик жараѐнлари буюк саркарда Амир Темур ва унинг сулолалари (Мирзо Улуғбек, Бобур ва х.к.) хаѐтида амалий жихатдан ўз мазму-нига эга бўлган. Шарк шеъриятининг султони, хазрати Алишер Навоий- нинг "Хамса" (беш китоб) асарида ва ундан кейинги даврларда ижод этган шоирлар, файласуфлар, солномачилар (тарихчилар) ва бошкаларнинг асарларида кахрамонлик, жанговарлик, касбхунар эгалари тўлаконли тасвирланган. ХИХ аср охирлари ва ХХ аср бошларида Ахмад полвон, Хожи Абла, Хожимурод полвон каби шахслар бутун Марказий Осиѐда курашларда катнашиб, елкаси ерга тегмаган. Бундай тарихий шахслар юртимизнинг барча худудларида мавжуд бўлган. Умуман олганда, жанговарлик, кахрамонлик, касб-хунар ва орият йўлида махсус хизматлар, фаолиятлар чексиз кўп ва кенг бўлганлиги хакида тархий манбалар, бадиий асарлар, тасвирларда уларни учратиш мумкин. Хулоса килиб айтганда, барча жанговарлик ва ижтимоий-маданий жараѐнлардаги тадбирлар мазмунида иктидорли кишиларни махсус жисмоний тайѐрлаш тадбирлари кенг микѐсда олиб борилган. Бу мерослар бизнинг давримизгача етиб келиб, уларнинг шакллари, мазмунлари ва мохиятлари хозирги давр талаблари асосида такомиллаштирилмокда. Республикада кадрлар тайѐлаш давлат дастури (1997), "Соғлом авлод" Давлат дастури (1999), Давлат таълим стандартлари (1999). "Алпомиш" ва "Барчиной" махсус тестлари (2000) хамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг катор карорлари (1993, 1996, 1999, 2002 ва х.к.) ахолининг саломатлигини яхшилаш, ўкувчи-ѐшлар ва талабаларнинг жисмоний баркамоллигини тарбиялаш билан бевосита боғлик бўлган мухим муаммоларни хал этишга каратилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида" (2002-йил 24 октабр) ва бошка фармонларида ѐш авлодни хар томонлама тарбиялаш ва айникса, маънавий хамда жисмоний баркамолликка етиштириш асосий масала килиб кўйилади.


Download 25.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling