Мавзу: Узоқ масофага йугириш турлари (кросс). Reja


Download 25.91 Kb.
bet3/4
Sana10.02.2023
Hajmi25.91 Kb.
#1185355
1   2   3   4
Bog'liq
Узоқ масофага йугириш (кросс).

Югуриш техникаси
Югуриш техникаси асослари: Ҳамма югуриш турларининг техника асослари бирдир. Югуришдагидек, югуришда ҳам ҳаракат цикли икки қадамдан (қўш қадам) иборат бўлади, лекин югуриш ҳар бир ҳаракат даврида иккита учиш даври бўлиши билан коринидан фарқ қилади. Югуришда қадам кенглиги ва тезлиги каттароқ бўлади. Бу югуриш тезлигига боғлиқ: қисқа масофага югуришда ҳаракат тезлиги ва кенглики энг катта, ўта узоқ масофага югуришида эса энг кичик бўлади. Қисқа масофага югуришида қўллар тирсак қисмидан букилган бўлиб, елка бўлимида олдинга орқага кенг ҳаракат қилади. Югуриш тезлигининг пассайиши билан қўлларнинг ҳаракат кенглиги камаяди ва уларнинг йўналиши ҳам бир қанча узгаради. Қўл олдинга чиқарилганда у ўртага ҳолатга яқинлашади орқага кетганда эса ташқари тамон бурилади. Бунинг сабаби гавдани бурилишидир. Югуриш вақтида гавда сал олдинга энгашган ѐки вертикал блади. Югуриш тезлиги қанча юқори бўлса, гавданинг олдинга энгашиш нисбати шунга кўп бўлади.

Енгил атлетика билан шуғулланишга ўргатишнинг асослари.
Енгил атлетикачиларни тайѐрлаш, таълим бериш ва машқларни бажартириш йўллари билан амалга оширилади, бу эса ягона педагогик жараѐн ҳисобланиб унда жисмоний ўсми (юксалиш) даражасини юқорига кўтаришда аниқ кўникмаларни шакллантириш ва мустаҳкамлашга эътибор қаратилган бўлади. Енгил атлетика билан кўп йиллик шуғулланишлар ўз ичига жисмоний, техник, тактик, назарий ахлоқий тайѐргарликларни олади Жисмоний тайѐргарлик жисмоний тайѐргарлик турлари Умуммий жисмоний тайѐргарлик инсонни ҳамма системалари, органлари ва буғунлар гуруҳларининг тенг ҳолатда ва гармоник ривожланишига, уни функционал имкониятларини ўстиришга йўналтирилган бўлади. Жисмоний ҳар тамонлама тайѐрлаш машқлар жараѐнини, кўпкураш принципи билан олиб борилганда. Юқори даражага етади. Бунда фақат енгил машқларни эмас, балки спорт гимнастикалари ҳал қўшиб олиб борилади. Яна чағида юра билиш, сузиш ва спортни бошқа турларидан ҳам фойдаланиш мумкин. Ҳар тамонлама жисмоний тайѐрлаш тизими талабалари «Алпомиш ва Барчиной» спорт мажмусига ҳ ам киритилгандир. Куч қайси турдаги бўлмасин енгил атлетикачи учун жуда зарурдир, айниқса илк тайѐрлаш пайтида. Енгил атлетикачини кучли қилиб тарбиялаш воситалари деб; спорт анжамларида бажарадиган машқлар, жимсиз, бажариладиган хилмакил машқлар, тренажер ва штангалар билан машқлар бажаришлари натижасида алоҳ ида бўғинларни ўсишига айтилади. Алоҳида мўлжалланган куч билан бажариладиган машқлар - улоқтирувчилар учун бу оғирлаштирилган спорт снарядларини улоқтириш, югуривчилар учун штангани дискларини кўтариб (ѐки қум тулдирилган қопларни) оѐқларини тиззаларидан эгилтириб ҳар-хил юриш, сакраш, тортилиш машқлари бажариши ва ҳокозалар ҳисобланади. Спринтер, сакровен ва улоқтирувчиларнинг ҳаракатлари асосида тезлик ва куч ѐтади, шунинг учун кучни ўстиришда тезликка оид ва кучга оид машқларни ҳисобга олиш керак, булар комбинация типида амалга оширилади, бироқ машқлар секинлашган маромда бажарилади. Тезлик - бу шундай сифатки у жуда кўп енгил атлетика машқларини асоси деб ҳисобланади. Сакраш вақтидаги ердан узилишдаги тезликда, спорт снарядларини катта тезлик билан улоқтиришда буин натижасини куриш мумкин. Тезликни ўстириш учун қиска масофани юқори тезланиш билан босиб ўтишда катта частотали ҳаракат машқларини ишига солишади.


Download 25.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling