Абу райхон беруний асарларида психологик ғоялар талқини раджабова Зухра Мирзотиллоевна
Download 20.22 Kb.
|
1 2
Bog'liqAbu Ali ibn Sino yangi maqola
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч сўзлар.
АБУ РАЙХОН БЕРУНИЙ АСАРЛАРИДА ПСИХОЛОГИК ҒОЯЛАР ТАЛҚИНИ Раджабова Зухра Мирзотиллоевна Чирчиқ давлат педагогика университети Психология кафедраси ўқитувчиси zuxra.ps@ mail.ru Аннотатсия. Олим инсондаги руҳий жараёнларни, аввало, табиатда олий мавжудот -инсоннинг билиш жараёнини, инсон билимларини бойитиш, маърифатли бўлишидаги роли жиҳатидан ўрганишга ва талқин этишга ҳаракат қилган. Таянч сўзлар. Руҳият, қизиқиш, характер, руҳий жараёнлар, тафаккур, қобилият, хотира, тасаввур, объектив реаллик, малака, cезги. Aбу Aли ибн Сино ўз даврининг барча фанлари соҳасига, жумладан, психологияга ҳам катта еътибор берган олимдир. Aбу Aли ибн Синодан илгари ўтган бир қанча олимлар: Яқуб бин Исаак ал-Кинди, Aбу Наср Форобий, Aбу Бакр Розий ва бошқалар психология масалаларига қизиқишган. Улар пси¬хологияга доир махсус асарлар ёзган бўлсалар ҳам ўзларининг фалсафага оид асарларида психологияга оид турли хил муаммоларни ҳал қилишга ҳаракат қилганлар. Aбу Aли ибн Синонинг илмий меросини ўрганиш шуни кўрсатадики,буюк мутафаккир психологияга доир масалалар билан кўпроқ қизиққан ва махсус асарлар ёзиб қолдирган, жумладан, «Жон тўғрисида рисола» («Рисола фи-ал-нафс»), «Психология тўғрисида рисола» («Рисола дар реваншиноси»), «Тушни йўйиш китоби» («Китоб ал-таъбир»), «Жон — руҳ ҳақида китоб» («Китоб ал-муҳ- жат»). Булардан ташқари, Ибн Синонинг кўпгина йирик фалсафий тиббий асарларида — «Тиб қонунлари» («Китоб ал-қонун фит-тибб»), «Шифо берувчи китоб» («Китоб ан-нажот») ва «Донишнома»да психологияга доир алоҳида бўлимлар мавжуддир. Психология масалаларига тааллуқли муаммоларни тартибга солиб, биринчи марта махсус асар ёзган юнон олими Aристотел еди. Шунинг учун ҳам уни қадимги Юнонистонда психологиянинг асосчиси, деб аташади. Ибн Сино ҳам Шарқда ўрта аср шароитида психологияга доир масалалами системалаштирди ва махсус асарлар ёзди, Шунинг учун ҳам биз Ибн Синони Шарқда психологияга асос солган олим, деб айта оламиз. Aбу Aли ибн Синони психология масалаларини ёритишга қизиқтирган омил, биринчидан, ўзидан илгари ўтган шарқ мамлакатлари олимлари ёзиб қолдирган асарлами ўрганишга ҳавас қўйганлиги бўлса, иккинчидан, антик дунё олим ва файласуфларининг таъсири ҳам рол ўйнади. Чунки Aристотел Aбу Aли ибн Синонинг фалсафада «биринчи ўқитувчиси» еди. У Aристотелнинг «Жон ҳақида»ги асари билан яхши таниш бўлган, Учинчидан, Aбу Aли ибн Синодан унинг тиббиёт соҳасида олиб борган иши касалларни ҳар томонлама кузатиш, одам анатомиясини, физиологиясини, шунингдек, одамнинг асаб системасини яхши ўрганишни талаб етарди. Шунинг учун ҳам ҳар хил касалликларни даволаш жараёнида кишиларнинг психик хусусиятларини експериментал, амалий билиш зарур бўлиб қолган. Тўртинчидан, Aбу Aли ибн Синонинг психология билан қизиқишининг яна бир сабаби психология ёш авлодни ўқитиш ва тарбиялаш масалаларини самарали ҳал қилишга катта ёрдам беришини у англаган еди. Психология масалаларига тааллуқли муаммоларни тартибга солиб, биринчи марта махсус асар ёзган юнон олими Aристотел еди. Шунинг учун ҳам уни қадимги Юнонистонда психологиянинг асосчиси, деб аташади. Ибн Сино ҳам Шарқда ўрта аср шароитида психологияга доир масалалами системалаштирди ва махсус асарлар ёзди, Шунинг учун ҳам биз Ибн Синони Шарқда психологияга асос солган олим, деб айта оламиз. Aбу Aли ибн Синони психология масалаларини ёритишга қизиқтирган омил, биринчидан, ўзидан илгари ўтган шарқ мамлакатлари олимлари ёзиб қолдирган асарлами ўрганишга ҳавас қўйганлиги бўлса, иккинчидан, антик дунё олим ва файласуфларининг таъсири ҳам рол ўйнади. Чунки Aристотел Aбу Aли ибн Синонинг фалсафада «биринчи ўқитувчиси» еди. У Aристотелнинг «Жон ҳақида»ги асари билан яхши таниш бўлган, Учинчидан, Aбу Aли ибн Синодан унинг тиббиёт соҳасида олиб борган иши касалларни ҳар томонлама кузатиш, одам анатомиясини, физиологиясини, шунингдек, одамнинг асаб системасини яхши ўрганишни талаб етарди. Шунинг учун ҳам ҳар хил касалликларни даволаш жараёнида кишиларнинг психик хусусиятларини експериментал, амалий билиш зарур бўлиб қолган. Тўртинчидан, Aбу Aли ибн Синонинг психология билан қизиқишининг яна бир сабаби психология ёш авлодни ўқитиш ва тарбиялаш масалаларини самарали ҳал қилишга катта ёрдам беришини у англаган еди «Инстинкт, дейди Абу Али ибн Сино, шундай қувватдирки, бу ҳайвон онгида мантиқсиз вужудга келади...», инсонга эса онгли, мантиқан фикрлаш хосдир. Мия кишининг фикрлаш аъзосидир. Шунинг учун ҳам Ибн Сино мия «сезилувчи суратларни идрок қилади ёки сақлайди..., хаёлда сақланган суратларни жамлаб ёки бўлиб иш юритади ва шунинг билан бирга сезги орқали келган суратларга ўхшаган турли суратларни вужудга келтиради”, дейди. Абу Али ибн Сино одам асаб системасининг тузилишига доир тасаввурларга асосланиб, асабларнинг бошланиш жойи бош мия бўлиб, организмнинг барча аъзоларига тарқалади ва шу туфайли одам ташқи оламдан бўладиган таъсиротга жавоб қайтариш қобилиятига эга бўлишини яхши тушунган. Кишига теварак-атрофдаги нарса ва ҳодисаларнинг таъсир этиши, аввало, сезгилар орқали вужудга келади, деб уқтиради ва асосан беш сезги (кўриш, эшитиш, ҳид билиш, маза ва тери-туйиш) борлигини, уларнинг хусусиятлари ва аҳамияти ҳақида тўхталиб, ҳар қайси сезгининг бош мияда алоҳида бошқариб борадиган маркази борлигини ишонч билан баён этади, Абу Али ибн Сино инсоннинг фикрлаш қобилиятига, хаёл- хотираси ва ирода сифатларига юқори баҳо беради ва бу психик жараённинг бир-бири билан мустаҳкам боғлиқ эканлигини англайди. Тафаккурнинг кучи шундаки, унинг ёрдамида ҳодиса ва воқеаларни бир-бирига чоғиштириш, абстраксиялаш билан ҳақиқатни ёлғондан ажратиш мумкин, хотира ёрдамида эса идрок қилинган нарса ва ҳодисалар киши онгида мустаҳкам ўрнашиб қолади ва идрок қилинган бир обектни иккинчисидан ажратишга ёрдам беради.Хаёл киши онгида обектив воқеликнинг акс эттирилишидир, деган фикрларни баён этиш бу соҳада Ибн Синонинг қарашлари нақадар тўғри бўлганидан далолат беради. Абу Али ибн Сино ўзининг илмий тадқиқот ишларида психик ҳодисаларни айрим-айрим текширган бўлса ҳам, улар орасида узвий боғланиш борлигини тушунган: «Хотира томонидан қабул қилинган ҳодисалар хаёлга ўтади ва у тафаккурга оътка- зади, тафаккур эса, ҳодисаларнинг тўғри ёки нотўғри эканлигини аниқлаб, хотирага ўтказади. Керак бўлиб қолганда унга мурожаат қилинади” Бу ўринда олимнинг хаёл ва хотира тафаккурга тобе,бошқа психик жараёнларни аниқлашда у назорат қилиб туради, деган фикрни баён қилаётганини яққол ко‘риб турибмиз. Демак, киши фаолиятида тафаккур ҳал қилувчи рол ўйнайди. Абу Али ибн Сино киши мижози тўғрисида фикр юритар экан, кишиларнинг ёши ва жинсини ҳам ҳисобга олиш кераклигини кўрсатди. У кишиларнинг ёшини умуман тўрт қисмга бўлади 1.Ўсиш ёши”, бу ўсмирлик, деб ҳам аталади. Бу давр ўттиз ёшгача давом этади. Download 20.22 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling