Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети “КЎпкураш спорт турлари” факультети “табиий-илмий фанлар” кафедраси йиғилиш


Download 1.86 Mb.
Sana21.04.2023
Hajmi1.86 Mb.
#1370200
Bog'liq
4. режа “Ajdodlar xotirasi yodimizda”


ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ УНИВЕРСИТЕТИ
КЎПКУРАШ СПОРТ ТУРЛАРИ” ФАКУЛЬТЕТИ
ТАБИИЙ-ИЛМИЙ ФАНЛАР” КАФЕДРАСИ йиғилиш
БАЁННОМАСИ
Чирчиқ ш. 07.05.2022


Кун тартиби:
1. Инсон қадри улуғ, хотираси абадийдир


КУН ТАРТИБИ:
“Инсон қадри улуғ, хотираси абадийдир” мавзусида 9 май – хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ташкиллаштирилган давра сухбати.
ЭШИТИЛДИ: “Табиий-илмий фанлар” кафедраси ўқитувчиси Р.Т.казоқов сўзга чиқиб 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ўтказилган очиқ давра сухбатида 1999 йили 9 май кунидан Ўзбекистон пойтахтида Хотира майдони очилди ва шу кундан буён 9 май Хотира ва қадрлаш куни деб нишонланмоқда. Ушбу байрам мустақил Ўзбекистонда асрлар давомида қахрамонона ўлкамизни ҳимоя қилган, унинг эркинлиги, мустақиллиги ва халқининг тинчлиги учун курашган ватандошлар хотирасига бағишланган. Хотира ва қадрлаш тушунчаси чуқур маънога эгадир. Ушбу кунда фашизмга қарши курашишларда қатнашган, ўз Ватанини ҳимоя қилишда жонига фидо қилган, шунингдек Тўмарис, Широқ, Спитамен, Жалолиддин Мангуберди, Наджмиддин Кубро каби қахрамонлар ва асрлар давомида халқ орзу қилганэркинлик учун курашган Қодирий, Беҳбудий, Мунаввар-қори, Чўлпон, Авлоний, Фитрат, Усмон Носир каби миллий қахрамонларимизни руҳини шодэтибэслаш ҳам фарз ҳам қарздур. Инсоният иккинчи жаҳон урушида қатнашган, бу аёвсиз жангу жадалда қаҳрамонларча ҳалок бўлганлар хотирасини асло унутмаслиги ҳақида маълумотлар берди.
Сўзга чиқди: “Табиий-илмий фанлар” кафедраси ўқитувчиси А.М.Джўрабаев сўзга чиқиб,инсонга ҳар куни тинчлик-осойишталик ва хотиржамлик керак. Тинчлигини йўқотган хонадон ҳам, мамлакат ҳам асло хотиржам бўла олмайди. Тинчлик-хотиржамлик – тараққиёт гаровидир.
Биз азал-азалдан тинчликсевар халқмиз. Айнан шу ғоя тарғибига бағишланган буюк миллий маънавий меросимиз бор. Уларнинг барида тинчликнинг қадрига етиш тарғиб этилади, уруш эса батамом қораланади.
9 майни Хотира ва Қадрлаш куни тарзида умумхалқ байрами сифатида нишонлаб келаётганимиз замирида ҳам айнан ана шу эзгу мақсад ётибди.
II жаҳон урушида Ўзбекистонимиздан 1 миллион 433 минг 230 нафар одам иштирок этди. 604 минг 52 нафар ҳамюртимиз уруш майдонларидан ногирон бўлиб қайтди, 450 мингдан ортиқ ватандошимиз эса қонли жангларда ҳалок бўлди. Ҳамон орамизда қанчадан-қанча уруш қатнашчилари, фронт ортида меҳнат-машаққат чекканлар бор. Ўтганларни хотирлаш, сафимизда юрганларнинг эса қадрига етиш керак.Мустақил Ўзбекистон халқи ва давлати аввал-бошдан тинчлик-тотувлик тарафдори сифатида майдонга чиқди.Ана шу асосларга кўра, мустақиллик йилларида ҳам бизда 9 май умумхалқ байрами сифатида, 1999 йилдан бошлаб эса Хотира ва Қадрлаш куни сифатида нишонлаймиз. Дарҳақиқат, Мустақил давлатнинг байрамлари ҳам халқ табиати ва анъаналарига мос бўлиши керак. Чунки ҳар бир халқ қандай яшаши, нимани қад рлаши, қайси саналарни тантана қилишини ўзи ҳал этади. Бунда ўз тарихидан келиб чиқади, бугунини ўйлайди ва келажагини кўзда тутиши хақида айтиб ўтди.
Табиий-илмий фанлар”
кафедраси ўқитувчиалари: Казоқов Р.Т

Download 1.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling