4-мавзу. Тўлдирувчиларнинг асосий хоссалари ва уларга қўйилган талаблар


ўрнига тўлдирувчи доналарининг  цемент қоришмасидаги зичлиги – ρ


Download 451.51 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/8
Sana07.09.2023
Hajmi451.51 Kb.
#1673800
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
4-мавзу

3
ўрнига тўлдирувчи доналарининг 
цемент қоришмасидаги зичлиги – ρ
з
ц.т
олинади (3) формула.
Тўлдирувчиларнинг 
доналар 
орасидаги 
бўшлиқлиги–бу 
тўлдирувчиларнинг муҳим характеристикаси ҳисобланади. Зич конструкцион 
бетонда барча бўшлиқлар цемент қоришмаси билан тўлиши керак. Шу 
сабабли, бўшлиқлик қанча кам бўлса, бетонда цемент сарфи ҳам шунча кам 
бўлади. Йирик ғовакли бетонда эса аксинча, яьни тўлдирувчиларнинг 
бўшлиқлиги катта бўлиши керак . 
Тўлдирувчи бўшлиқлиги, доналар шакли ва донадорлик (гранулометрик) 
таркибига боғлиқдир.
 
 
3.4. Тўлдирувчиларнинг дона ғоваклиги 
Ғоваклик - тўлдирувчи донасидаги барча ғовакларнинг ҳажмлари 
йиғиндисини дона ҳажмига нисбатига айтилади. Кўпинча ҳар бир донанинг 
алоҳида ғоваклиги эмас, балки олинган намунадаги доналарнинг ўртача 
ғоваклиги аниқланади. 


Агар доналар зичлиги – ρ
3
ва тўлдирувчи модда зичлиги – ρмаълум 
бўлса, у ҳолда ғоваклик ЎзРСТ 723-96 “Ғовакликни аниқлаш усули” 
қуйидаги формула бўйича аниқланади: 
%
100
)
1
(





з
гов
V
, (7) 
Агар (7) формуладаги ρ
3
ўрнига цемент қоришмасидаги доналар 
зичлигини қўйсак, у ҳолда барча ғоваклик эмас, балки унинг қисми 
аниқланади, яьни бетонда цемент қоришмаси тўлдирмайдигон ғоваклик 
аниқланади.
Умумий ғовакликдан келиб чиқиб очиқ ғовакларни аниқлаймиз ва 
натижада бетон тўлдирувчиларининг очиқ ғовакларини тўлдириш учун 
сарфланадиган қўшимча цемент қоришмаси ҳажми аниқланади.
3.5. Тўлдирувчиларнинг намлиги ва сув шимувчанлиги 
Тўлдирувчиларнинг намлиги ва сув шимувчанлигини аниқлашда 
доналар ғоваклиги асосий факторлардан бири ҳисобланади.
Тўлдирувчилар намлигини аниқлаш ЎзРСТ 721-96 “Намликни аниқлаш 
усули” да намуна тарозида тортилади ва 105
0
С да қуритиш шкафида доимий 
массага келгунича қуритилади. Тўлдирувчиларнинг намлиги қуйидаги 
формула бўйича аниқланади: 
%
100



кур
кур
нам
m
m
m
W
, (8) 
Бу ерда: m
нам 
- тўлдирувчи намунасининг табиий ҳолатдаги массаси, г 
m
кур
- тўлдирувчи намунасининг қуруқ ҳолатдаги массаси, г
Тўлдирувчиларнинг сувшимувчанлиги W
cшм.
(масса бўйича % да) 
аниқлашда, қуруқ йирик тўлирувчиларнамунаси сувга 48 соат давомида 
солиб қўйилади, сўнгра 1соат ëки бошқа вақтда техник шартлар ëки техник 
талабларга кўра доналар юзасидаги сувлардан қутулади ва торозида тортиб 
олинади: 
%
100



кур
кур
сш
сшм
m
m
m
W
, (9) 
Бу ерда: m
сш
-сувга шимдирилган тўлдирувчилар намунасининг массаси, 
г. 
Синаш натижасида доналар юзасидаги сувни йўқотиш махсус жараëнга 
киритилади. ЎзРСТ 722-96 “Сув шимувчанликни аниқлаш усули” бўйича 
шағал ѐки чақиқ тош юзаси юмшоқ латта билан артилади. Йирик ғовакли 
тўлдирувчиларнинг сув шимувчанлиги перфорирланган контейнерларда 
аниқланади. Контейнер ва ундаги тўлдирувчилар намунаси биргаликда сувга 
солиб қўйилади, 10 мин сувдан чиқариб қўйилиб (ортикча сувдан халос 
этилади), сўнгра тарозида тортиб, ҳисоб-китоб ишлари бажарилади. Ички 
ғовакларда мавжуд сувни чиқариб ташлаш қийин.


Майда тўлдирувчилар учун эса бу жараëнни ўтказиш янада қийин. Шу 
сабабли майда тўлдирувчи (қум)лар учун бундай синовни ўтказиш 
стандартда кўрсатилмаган.
Ғовак қумнинг сув шимувчанлигини аниқлаш АҚШ стандартига кўра 
қуйидагича аниқланади: қум намунасини сувда ушлаб турилади, сўнгра 
иссиқ ҳаво оқимида қуритилади. Қумдан конус ясалади. Форма олинади, агар 
конус чўкмаса қуритиш давом эттирилади. Қачонки форма олинганда конус 
чўкса, у ҳолда доналар орасидаги сувдан халос этилади деб ҳисобланади, 
фақат ғоваклардаги сув қолди дейилади. Сўнгра қум тарозида тортилади
доимий массагача қуритилади. Сувшимувчанлик қуритилгунча ва 
қуритилгандан сўнгги массалар нисбати бўйича топилади.
Қумнинг сув шимувчанлигини бетонда синаш муҳим ҳисобланади.
Кўп ҳолларда йирик тўлдирувчининг сув шимувчанлиги ҳажм бўйича % 
да аниқланади, яьни шимдирилган сув ҳажмининг дона ҳажмига нисбатига 
кўра топилади. Масса бўйича % да сув шимувчанлик – W
сшм.
ва дона зичлиги 
– ρ
3
маълум бўлса, ҳажм бўйича % да қуйидаги формуладан топилади:
сув
з
сшм
сшх
W
W




Download 451.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling