4. Микропроцессорли элементлар


Микропроцессорли ток релеси


Download 156.01 Kb.
bet5/6
Sana16.06.2023
Hajmi156.01 Kb.
#1494124
1   2   3   4   5   6
3.6. Микропроцессорли ток релеси.
Сонли ток релеси Ҳар хил турдаги қўлланиладиган сонли релелар билан кўп жиҲатдан бир хилдир. Унинг структура схемасини қуйидаги 22 расм да кўриш мумкин.

22-расм. Сонли ток релеси структура схемаси.


Ҳамма сонли релелар учун кириш ўзгартиргичлари аналог сонли ўзгартиргичлардан иборат бир ёки бир неча микропроцессорлар – кирувчи информацияга ишлов берувчи, клавиатура, дисплей, таъминлаш блоки ва чиқиш блокларидан тузилган Кириш ўзгартиргичлари–ташқи занжирдан реле схемасини гальваник узиб туради, кириш сигналини нормалайди ва бирламчи фильтрацияга узатади. Аналого–сонли ўзгартгич (АСУ) кириш сигналининг оний қийматини унга пропорционал бўлган сонли қийматига ўзгартиради. Аналог сигнални дискрет сигналга ўтиш жараёни сигнални квантлаш дейилади. Квантлашда Ҳам маълум информация исрофи бўлади. Бундан ташқари юқори гармоникаларнинг бўлиши Ҳам таъсир қилади.Релели Ҳимоя ва автоматика қурилмаларида АСУ танлаш частотаси 600 дан 2000Гц гача бўлади. Таъминлаш блоки–тармоқ кучланишининг қийматини ўзгаришидан қатъий назар, реленинг Ҳамма тугунларини стабиллашган кучланиш билан таъминлаш учун мўлжалланган. Таъминлаш блоки ўзгармас ёки ўзгарувчан токда ишлаши мумкин. Дисплей ва клавиатура–операторга қурилма Ҳақида информация олиш, ўзгартириш, иш режимини ўзгартириш, релега информация киритиш имконини беради. Дисплей релеларида ихчамлаштирилган сонли Ҳарфлар, бир қаторли, клавиатура–бир неча тугмача шаклида ишлатилади.

Чиқиш блоки–Ҳимояланувчи объектга чиқувчи дискрет сигнални формалайди ва коммутация занжирига узатади. Микропроцессор-реленинг бошқарувчи ва Ҳал этувчи блогидир. Уни дастури доимий хотираловчи қурилмада (ДХК) сақланади. Оралиқ Ҳисоблашларни сақлаш учун оператив хотираловчи қурилма (ОХК) қўлланилади. Назорат қилинувчи ток параметрини аниқлаш, даврий вақт функциясини х(t) таъсир этувчисини Ҳисоблаш қуйидагидан иборат.


Реал вақт Ҳолатида бу интегрални Ҳисоблаш натижаси фақат (t) ни Т даврда назорат қилинаётган сигнални қузатиб бўлгандан кейин бажарилади. Шунинг учун сонли релеларнинг ишлаш вақти электромеханик аналоглар сингаридир. Лекин ярим ўтказгичли релелар электрмагнитли ва индукцион релеларга нисбатан юқори аниқлиги, эксплуатацияга кам харажати, созлашда соддалиги билан ажралиб туради. Ярим ўтказгичли релеларнинг муҲим авфзаллиги уни сервис функцияси борлиги яъни тестлаш ва ўз диагнастикасига эга бўлишдир.



Download 156.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling