4. Микропроцессорли элементлар


РЕЛЕЛИ ҲИМОЯ ВА АВТОМАТИКАНИНГ қЎЛЛАНИЛИШИ


Download 156.01 Kb.
bet6/6
Sana16.06.2023
Hajmi156.01 Kb.
#1494124
1   2   3   4   5   6
1. РЕЛЕЛИ ҲИМОЯ ВА АВТОМАТИКАНИНГ қЎЛЛАНИЛИШИ
1.1. Энергетик тизим Энергетик тизим – муракккаб бўлган кўп поғонали техник тизимдан иборат бўлиб, у электр энергияни ишлаб чиқариш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш учун мўлжалланган. Ҳамма ишлаб чиқариш технологик жараёнлар ўз навбатида энергетика тизимида энергия ишлаб чиқариш, тақсимлаш ва истъемол қилишнинг бориш тезлигига ўзаро бо\лиқлиги билан ажралиб туради. Энергетика тизимида электр жиҲозларининг Ҳар хиллиги, турлилиги билан муҲим характерланиш тамонлари бўлади. Энергетик тизим таркибига ўз навбатида генераторлар, трансформаторлар, юқори кучланишли энергия узатиш линиялари коммутация аппаратлари: ўчиргичлар, ажратгичлар, улчовчи, ўзгартгичлар, ток ва кучланиш трансформаторлари, назорат воситаларини бошқариш ва назорат қилиш киради. Одатда нормал иш режими учун бу тизимнинг бирламчи энергиясини ўзгартириб электр энергияга айлантириш ва уни истеъмолчига узатувчи сифатида қараш мумкин. Аммо электр жиҲозларининг бузилиши Ҳисобга олинмаса бу тизимни ишга яроқсиз Ҳолатга келтириш мумкин. Электр энергия тежамкорлиги ва Ҳалокатсиз ишлаш талаби бўйича энергетика тизимини лойиҲалашда электр энергия манбаларини оптимал танлаш (кўмир, газ, сув ва бошқалар) электр станцияларни жойлаштириш ва улар ишлаб чиқарган қувватни узатиш, истеъмолчиларнинг характеристикаларини Ҳисобга олиш ва уларнинг кенгайишини, кучланиш ва частотани ростлаш турларини инобатга олган Ҳолда энергетик тизимнинг иш режимларини режалаштириш ва бошқа масалалар Ҳисобга олиниб бажарилади. Шундай бўлсада энергетик тизимда содир бўладиган қисқа туташиш оқибатида қурилмалардаги юзага келувчи бузилишларни назоратдан четда қолдирмаслик керак. Булар қуйидагиларни ташкил қилади. - Электр узатиш линияларида изоляторларнинг тешилиши, кирланиши ва ташқи муҲит иқлимининг таъсири. (шамол, яшин ва бошқалар). - Узатиш линия симларининг узилиши. - Симларни салқи бўлиши, таянчларда механик бузилишлар. - Оператив персоналларнинг Ҳатти-Ҳаракати. - ЖиҲозларнинг завод томонидан яроқсиз ишлаб чиқарилиши. Яъни барча жиҲозларнинг ишга яроқли эканлигининг минимум Ҳолатлари Ҳақида маълумоти бўлиши керак. Бундай маълумотларга қуйидагилар назарда тутилади. 1)қисқа туташиш токини чекловчи реакторлардан фойдаланиш, генерация манбаларининг нормадан ортиқ концентрациясини камайтириш. 4 2) ЖиҲозларда қисқа туташиш токларини чеклаш учун етарлича механик ва термик чидамлилик бўлиши. 3) Ҳалокатга қарши тизим автоматикасидан фойдаланиш. Релели Ҳимоя ва автоматика, энергетик тизимининг бир қисми Ҳисобланиб нормал ишлаши учун шарт-шароит яратади. Унга қуйидаги функциялар киради: а) Бузилган элементни автоматик равишда аниқлаб уни тизимдан ажратишдир. Бунда Ҳимоя воситаси сифатида ўчиргични ўчириб, тизимининг бузилмаган қисми бўйича нормал иш шароитини тиклаш билан эришилади. б) Нормал бўлмаган режимларни автоматик аниқлаб ва уни йўқотиш тадбирини қўллаш. Нормал режимнинг бузилиши ортиқча юкланиш содир бўлганда тезда ўчирилиши керак. Шунинг учун Ҳимоя жиҲозлари истеъмолчиларнинг юкланишларини камайтиради.
Download 156.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling