Махсус трансформаторлар кўп чулғамли трансформаторлар


Download 60.8 Kb.
bet1/3
Sana13.04.2023
Hajmi60.8 Kb.
#1354767
  1   2   3
Bog'liq
Махсус трансформаторлар кўп чулғамли трансформаторлар

махсус трансформаторлар кўп чулғамли трансформаторлар




Режа:



  1. Автотрансформаторлар.

  2. Тўғрилагич қурилмалари учун трансформаторлар.

  3. Уч чулғамли трансформаторлар.

  4. пайвандлаш трансформаторлари.


Автотрансформаторлар


Куч трансформаторларида паст кучланишли чулғам билан юқори кучланишли чулғамлар ўртасида фақат электромагнит боғланиш мавжуд.
Автотрансформаторлар деб паст кучланишли ва юқори кучланишли чулғамлари орасида магнит боғланишдан ташқари электр боғланишлар ҳам мавжуд бўлган трансформаторларга айтилади.
Автотрансформаторларнинг бирламчи чулғамлари паст кучланишли ва юқори кучланишли манбаларига уланиши мумкин (27-расм). Иккала ҳолда ҳам
Uю=Uп+U2 (9-1)
Буни қуйидаги расмдан ҳам кўриш мумкин

27-расм. Бир фазали автотрансформаторнинг схемаси
Автотрансформаторлардан кучланишни ошириш ва пасайтириш мақсадларида фойдаланиш мумкин. Автотрансформаторларда электр юритувчи куч ва токлар умумий ҳолдаги трансформаторларга ўхшаш нисбатларда бўлади.
(9-2)
бу ерда Кат –автотрансформаторнинг трансформациялаш коэффициенти.
Автотрансформаторларда икки хил қувват ҳисобланади:
ички қувват ёки ҳисобланган қувват
Sи=E1I1=E2I2 (9-3)
ва ташқи (ўтувчи) қувват
Sт =UпIп=UюIю (9-4)

Бирламчи чулғамдан иккиламчи чулғамга магнит майдон ёрдамида узатиладиган қувватга автотрансформаторнинг ички қуввати деб аталади. Sит чунки қувватнинг бир қисми ташқи занжирга (истеoмолчиларга) чулғамлар орасидаги электрик боғланиш орқали оқиб ўтади. Автотрансформаторларни тайёрлаш учун сарфланадиган электротехник материаллар ва автотрансформаторнинг ўлчамлари ички қувватга асосан аниқланади, шунинг учун Sит автотрансформаторлардан фойдаланиш Sи=Sт бўлган куч трансформаторларга нисбатан фойдали. Щтказилган амалий тажрибалар ва ҳисоблашлар трансформациялаш коэффициенти бирга яқин бўлган автотранс-форматорларни қўллаш афзаллигини кўрсатди.


Кейинги пайтларда автотрансформаторлардан юқори кучланишли (110, 154, 220, 500кВ) электр тармоқларни бир-бирига улашда қўлланилмоқда. Уч фазали авто-трансформаторларнинг чулғамлари юлдуз шаклида уланиб, магнит оқим таркибидаги учинчи гармоникани йўқотиш учун шу гармониканинг қувватига нисбатан ҳисобланган учинчи чулғам магнит ўзакка ўрнатилади. Автотрансформаторларда чулғамларни учбурчак схемада улаш кам қўлланилади. Бу транс-форматорлардаги қувват исрофлари ва қисқа туташув кучланишлари куч трансформаторларникига ўхшаш бўлади. Агар қувват исрофларини ва қисқа туташув кучланишларини автотрансформаторнинг «ўтиш» қувватига нисбатан ҳисобланса, бу катталиклар куч трансформаторларига нисбатан Sт/Sи марта кичик бўлади. Шунинг учун электр энергияни узатишда кўлланилган автотрансформаторларнинг фойдали иш коэ-ффициентлари ортиб кетади, кучланишнинг пасайиши эса камаяди.
Автотрансформаторлар асосан кучланиши унча кўп ўзгартирилмайдиган двигателларни юргизиб юборишда куч-ланишни пасайтирувчи элемент сифатида қўлланилади. Чулғамлар орасида электрик боғланиш мавжуд бўлганлиги учун паст кучланишли чулғам ва унга уланган аппаратларни ҳимояловчи материаллари юқори кучланишли чулғам куч-ланишига нисбатан ҳисобланган бўлиши шарт.
Автотрансформаторларнинг номинал юкланиш режими деб чулғамларни завод шитокида кўрсатилган номинал ток билан икки минутли юкланишига айтилади.
Автотрансформатор чулғамларининг ҳарорати 135С дан ошмаслиги шарт. Автотрансформаторларнинг ф.и.к. лари и 99.7% га етиб боради.

Download 60.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling