Махсус трансформаторлар кўп чулғамли трансформаторлар
Тўғрилагич қурилмалари учун трансформаторлар
Download 60.8 Kb.
|
Махсус трансформаторлар кўп чулғамли трансформаторлар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Уч чулғамли трансформаторлар
Тўғрилагич қурилмалари учун трансформаторларТўғрилагич қурилмалари учун қўлланиладиган транс-форматорларнинг ўзига хос бир қатор хусусиятлари бўлиб уларни лойиҳалашда ҳисобга олиш шарт. Трансформаторни фаза чулғамлари уланган тўғрилагич қурилманинг вентиллари навбатма-навбат очилганлиги сабабли, бу трансформаторлар доим носимметрик режимда ишлайди. Катта қувватли тўғрилагич қурилмаларида қўлланиладиган трансформаторларнинг чулғам-лари олти фазали қилиб тайёрланади. Вентилли ўзгартиргич қурилмаларига қўлланиладиган трансформаторларнинг иккиламчи чулғамига токни бир томонга ўтказувчи вентиллар уланади. Бундай юкламаларга уланган трансформаторнинг ишида ўзига хос хусусиятлари пайдо бўлади. Трансформаторда тармоқга уланадиган ва вентил чулғамлари бўлади, тармоққа уланган чулғамлари асосан юлдуз ёки учбурчак кўринишда уланади. Трансформаторнинг иккиламчи чулғамларини бир фазали токни кўп фазали токга айлантириш имконини берадиган бир, уч ва кўп фазали чулғамлар кўринишида тайёрланади. Тўғрилагич қурилмаларида қўлланиладиган трансформаторларнинг иккинчи чулғамлари қуйидаги кўринишда уланиши мумкин: 1. Бир фазали нолp нуқтали 2. 3 фазали нолp нуқтали 3. 3 фазали кўприкли 4. 6 фазали 60 га бурилган кучланиш олишга ёрдам берадиган Тўғриланган кучланишнинг пулpсациясини ва бирламчи чулғамдаги токнинг гармоникаларини камайтириш мақсадида иккиламчи чулғамнинг фазалар сонини кўпайтириш мақсадга мувофиқ бўлади. Тўғрилагич қурилмаларининг трансфор-маторларини номинал қуввати деб бирламчи ва иккиламчи чулғамларининг номинал қувватларини яримларини йиғиндисига айтилади. Уч чулғамли трансформаторларУч чулғамли трансформаторлар ҳам энергетикада кенг қўлланилади. Бу трансформаторларнинг битта бирламчи ва иккита иккиламчи чулғамлари бор. Уч чулғамли трансформаторлар ҳар-хил номинал кучланишли узатиш тармоқларини электр энергия билан таoминлаш ва трансформатор подстанцияларида трансформаторларнинг сонини камайтириш ҳисобига капитал сарфларни камайтириш мақсадларида фойдаланилади. Бу транс-форматорни вектор диаграммалари ва алмаштириш схемаларини тузиш, уларни иш тавсифларини тахлил қилиш мақсадларида иккинчи ва учинчи чулғамларини биринчи чулғамга келтирилади. Download 60.8 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling