Махсус трансформаторлар кўп чулғамли трансформаторлар
-расм. Уч чулғамли трансформаторнинг соддалаштирилган
Download 60.8 Kb.
|
Махсус трансформаторлар кўп чулғамли трансформаторлар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Пайвандлаш трансформаторлари
- 29-расм. Реактив катушкали пайвандлаш трансформаторлари
28-расм. Уч чулғамли трансформаторнинг соддалаштирилган
алмаштириш схемаси К12= K13= . Уч чулғамли трансформаторнинг алмаштириш схемаларида иккита иккиламчи занжири мавжуд бўлиб, магнитловчи токи кичик бўлганлиги учун алмаштириш схемасида магнитловчи контурини чизиш талаб қилинмайди. Уч чулғамли трансформаторларда иккиламчи чулғамлардан бирортасидаги юкламанинг ўзгариши бошқа иккиламчи чулғамдаги кучланишнинг ўзгаришига сабаб бўлади, чунки биринчи чулғамдаги кучланишни пасайиши Z1I1 ҳам ўзгаради. Уч чулғамли трансформаторларнинг вектор диаграммасини алмаштириш схемасига асосан икки чулғамли трансформаторнинг вектор диаграммасига ўхшаш қуриш мумкин. Давлат стандарти уч чулғамли куч трансформаторларини қуйидаги қувват нисбатларида тайёрлашни тавсия қилади: 1. 100% 100% 100% 2. 100% 100% 67% 3. 100% 67% 100% 4. 100% 67% 67% Уч чулғамли трансформаторларнинг қисқа туташув кучланишлари энг катта қувватли чулғамини номинал токига мос келувчи токларига нисбатан ҳисобланади. Пайвандлаш трансформаторлариПайвандалаш трансформаторлари бир фазали пасайтирувчи трансформаторга ўхшаш бўлиб, иккиламчи чулғаминниг кучланиши U2=6070Вни ташкил қилади, бу кучланиш пайвандлаш электродлари орасида электр ёйининг тўлиқ ёнишини таoминлайди. Пайвандлаш трансформатори номинал юкламагача юкланганда иккиламчи чулғамининг кучланиши 30В гача камайиши мумкин. Пайвандлаш трансформатори учун қисқа туташув режими нормал режим бўлиб ҳисобланади, шунинг учун бу трансформаторнинг ташқи тавсифи кескин пасаювчи характерга эга. Пайвандлаш трансформаторининг чулғамларининг индуктивлиги катта бўлганлиги сабабли уларнинг қувват коэффициенти соs 0.4 ёки 0.5 га тенг бўлади. 29-расм. Реактив катушкали пайвандлаш трансформаторлари Ишлаб чиқариш корхоналарида чулғамларининг индуктивлиги магнит ўзакнинг устки тўсин билан устунлари орасидаги ҳаво бўшлиғининг катталигига боғлиқ равишда ўзгарувчан реактив катушкали пайвандлаш трансформаторлари (29-расм) кенг қўлланилади. Якка тартибда пайвандлаш учун қуввати 30 кВА гача ва автоматик пайвандлаш учун қуввати 100 кВА ва ундан катта бўлган пайвандлаш трансформаторлари қўлланилади. Адабиётлар: 1.Вольдек А. И. "Электрические машин Москва Энергия, 1974. 27-32 бетлар 2.Камолов Н. К.Усмонов, Ш. Ю. «Электромеханика» фанидан дарслик бетлар 3.Иброхимов У. " Электр машиналари", "Укитувчи", 1982 йил 4.Касаткин В.А. "Электрические машины"," Высша школа", "Киев", 1982 год. Download 60.8 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling