Режа: Пайвандлаш трансформаторлари Ток ва кучланиш трансформаторлари Бўлинган чўлғамли трансформаторларга қўйиладиган асосий талаблар, уларни манбага улаш Пайвандлаш трансформаторининг тузилиши ва ишлатилиши. Пайвандлаш трансформаторлари
Download 152.81 Kb.
|
пайвандлаш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Пайвандлаш трансформаторлари
- 29-расм. Реактив катушкали пайвандлаш трансформаторлари
- Кучланиш трансформаторлари.
РЕЖА: Пайвандлаш трансформаторлари Ток ва кучланиш трансформаторлари Бўлинган чўлғамли трансформаторлар Трансформаторларга қўйиладиган асосий талаблар, уларни манбага улаш Пайвандлаш трансформаторининг тузилиши ва ишлатилиши. Пайвандлаш трансформаторлари Пайвандалаш трансформаторлари бир фазали пасайтирувчи трансформаторга ўхшаш бўлиб, иккиламчи чўлғаминниг кучланиши U2=6070Вни ташкил қилади, бу кучланиш пайвандлаш электродлари орасида электр ёйининг тўлиқ ёнишини таoминлайди. Пайвандлаш трансформатори номинал юкламагача юкланганда иккиламчи чўлғамининг кучланиши 30В гача камайиши мумкин. Пайвандлаш трансформатори учун қисқа туташув режими нормал режим бўлиб ҳисобланади, шунинг учун бу трансформаторнинг ташқи тавсифи кескин пасаювчи характерга эга. Пайвандлаш трансформаторининг чўлғамларининг индуктивлиги катта бўлганлиги сабабли уларнинг қувват коэффициенти соs 0.4 ёки 0.5 га тенг бўлади. 29-расм. Реактив катушкали пайвандлаш трансформаторлари Ишлаб чиқариш корхоналарида чўлғамларининг индуктивлиги магнит ўзакнинг устки тўсин билан устунлари орасидаги ҳаво бўшлиғининг катталигига боғлиқ равишда ўзгарувчан реактив катушкали пайвандлаш трансформаторлари (29-расм) кенг қўлланилади. Якка тартибда пайвандлаш учун қуввати 30 кВА гача ва автоматик пайвандлаш учун қуввати 100 кВА ва ундан катта бўлган пайвандлаш трансформаторлари қўлланилади. Кучланиш трансформаторлари. Кучланиш трансформатори пўлат ўзак ва иккита чулғамдан иборат кичик қувватли оддий трансформатордир. Унинг ўрамлар сони кўп бўлган бирламчи чулғами (қисмалари А—Х га ўлчаниши лозим бўлган юқори кучланиш берилади. Ўрамлар сони озгина бўлган иккиламчи чулғамига ички қаршилиги катта бўлган ўлчов приборлари (масалан, вольтметр ёки счётчикларнинг кучланиш ғалтаклари) параллел уланади (27-расм, а). 27-расм. Кучланиш трансформаторининг иккиламчи чулғам занжирига уланадиган ўлчов приборларининг қаршиликлари катта (масалан, 100 Ом ва ундан ортиқ) бўлгани учун бу занжирда ток жуда кичкина бўлади. Демак, кучланиш трансформатори оддий куч трансформаторининг салт ишлаш шароитига яқин шароитда ишлайди. Кучланиш трансформаторининг бирламчи чулғамига турли қийматли катта кучланиш берилганда унинг икккламчи чулғамининг кучланиши бўлади. Демак, кучланиш трансформатори ўлчаниши лозим бўлган юқори кучланишни 100 В гача камайтириб берар экан. Кучланиш трансформаторида ток қиймати жуда кичкина бўлгани учун унинг чулғамлари қаршилигида кучланиш пасайишини эътиборга олмаса ҳам бўлади. Бунда: ва бўлади. Кучланиш трансформаторининг трансформация коэффициенти қуйидагича аниқланади: Трансформация коэффициенти трансформаторнинг паспортида кўрсатилади. Иккиламчи чулғамига 100 В ли вольтметр уланади. У ҳолда бирламчи (юқори) кучланиш қуйидагича аниқланиши мумкин: Кучланиш трансформатори ишлаганда унинг чулғамларидан кичкина ток ўтиб туради. Бу шароитда ва бўлади. Бундай ўлчашда хатоликка йўл қўйилади. Ўлчашдаги нисбий хатолик қуйидагича аниқланади: 0,5; 1 ва 3 аниқлик классидаги кучланиш трансформаторлари учун йўл қўйиладиган хатолик, мос ҳолда 0,5%; 1%; 3% дан ошмаслиги лозим. Бундан ташқари, кучланиш трансформаторида бурчак хатолиги ҳам бўлади. Трансформатор чулғамлари қаршилигида кучланиш пасайиши мавжуд бўлгани учун ва векторлар бир фазада бўлмайди (27-расм, б), улар орасида бурчак бўлади. Шу бурчак, бурчак хатоликни аниқлайди. 0,5 ва 1 аниқлик классидаги трансформаторлар учун бурчак хатолик 20. . 40 мин дан ортиқ бўлмаслиги керак. Кучланиш трансформаторлари иккиламчи чулғамининг номинал қуввати 20...100 ВА гача боради. Кучланиш трансформаторининг юқори ва паст кучланиш чулғамлари умумий ўзакда жойлашади. Чулғамлар изоляцияси бузилса иккиламчи чулғамда юқори кучланиш ҳосил бўлиши мумкин, бу ходимлар учун жуда хавфлидир. Шунинг учун иккиламчи чулғам қисмаларидан бири ва трансформаторнинг магнит ўтказгичи ерга улаб қўйилиши керак. Одатда, б кВ гача кучланишли трансформаторлар қуруқ трансформаторлар ҳисобланади, яъни улар ҳаво билан совитилади. Ундан ортиқ кучланишда мой билан совитиладиган кучланиш трансформаторлари қўлланилади. Кучланиш трансформаторлари ҳам бир ва уч фазали бўлади. Уч фазали трансформаторнинг чулғамлари юлдуз усулида уланади. НОМ-б, НОМ-10, НТМ-1О ва ҳоказо маркали кучланиш трансформаторлари кўп ишлатилади. Кучланиш трансформаторларининг бирламчи чулғамининг кучланиши 380 В дан 400 кВ гача бўлиши мумкин. Download 152.81 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling