Режа: Пайвандлаш трансформаторлари Ток ва кучланиш трансформаторлари Бўлинган чўлғамли трансформаторларга қўйиладиган асосий талаблар, уларни манбага улаш Пайвандлаш трансформаторининг тузилиши ва ишлатилиши. Пайвандлаш трансформаторлари
Download 152.81 Kb.
|
пайвандлаш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Трансформаторларга қўйиладиган асосий талаблар, уларни манбага улаш
Ток трансформаторлари.
Улар ток кучини ўлчашда катта токларни камайтириш ёки кичкина токларни кўпайтириб бериш учун ишлатилади. Бу трансформаторлар магнит ўзак ва иккита чулғамдан иборат. Бирламчи чулғами ўлчаниши лозим бўлган катта ток занжирига кетма-кет уланади. Унинг ўрамлари сони кичкина, кўпинча, бўлади, қисмалари ва ҳарфи билан белгиланади. Бу чулғам кўпинча тўртбурчак қирқимли йўғон мис симдан ўралади. Ток трансформатори иккиламчи чулғамининг ўрамлар сони кўп бўлади. +исмалари ва ҳарфлари билан белгиланади (28-расм, а). Ток трансформаторларининг иккиламчи чулғам занжирига ички қаршилиги кичкина (0,05 Ом ва ундан кичик) бўлган ўлчов асбоблари (масалан, амперметр, волтьметр ва счётчикларнинг ток ғалтаклари) кетма-кет уланади. Ток трансформаторларида бирламчи чулғам токи 0,1 А дан 10000 А гача бўлиши мумкин. Иккиламчи чулғамнинг номинал токи сифатида 5 А ток қабул қилинган. 28-расм Иккиламчи чулғам занжирига уланган асбобларнинг қаршиликлари жуда кичкина бўлгани учун ток трансформаторлари нормал шароитда қисқа туташиш шароитига яқин шароитда ишлайди. Иккиламчи чулғам занжирига исталганча кўп ўлчов асбоблари улаб бўлмайди, бунда юклама кўпайиб кетиши натижасида ток трансформаторининг аниқлиги бузилади. Ток трансформаторларида юклама қаршилиги 0,2 ... 2 Ом дан ортиқ бўлмаслиги керак. Ҳар бир ток трансформаторининг паспортида юкламанинг номинал қаршилиги кўрсатилади. Ток трансформаторида иккиламчи чулғамнинг номинал қуввати 5 Вт дан 100 Вт гача бўлади. Ток трансформатори ишлаганда унинг пўлат ўзагида жуда кичкина магнит оқими ҳосил бўлади, бу оқимни ҳосил қиладиган магнитловчи куч ҳам кичкина бўлади. Юклама уланган ток трансформаторининг магнитловчи кучлар тенгламаси қуйидагича ёзилади: жуда кичкина бўлгани учун, у эътиборга олинмайди. Унда ва магнитловчи кучлар ўзаро мувозанатлашади, яъни: Бундан: Ток трансформаторининг трансформация коэффициенти: Ҳар бир ток трансформатори паспортида унинг трансформация коэффициенти К кўрсатилади. Унда бирламчи чулғам токи: Демак, амперметр кўрсатаётган токни трансформация коэффициентига кўпайтириб бирламчи чулғамдан ўтаётган катта ток қийматини аниқлаш мумкин экан. Кўпинча электр ўлчов асбоблари уланган занжир юқори кучланишли занжирдан ток трансформатори воситасида ажратилади. Бирламчи чулғам изоляцияси бузилса, юқори кучланишнинг иккиламчи чулғам занжирига ўтиши жуда хавфли. Шунинг учун иккиламчи чулғам қисмаларидан бири ва пўлат ўзак ерга уланган бўлиши керак. Ток трансформатори ишлаб турганда иккиламчи чулғам занжири узилиб қолса, бирламчи чулғамдаги катта ток магнитловчи ток бўлиб қолади, оқибатда магнит оқими кўпайиб кетади. Нормал шароитда жуда кичкина бўлган иккиламчи чулғам кучланиши жуда кўпайиб кетади, бу эса ходимлар учун жуда хавфлидир. Пўлат ўзакда қувват исрофи кўпайиб кетиши натижасида трансформатор қизиб кетади ва бузилади. Иккиламчи чулғам занжири узилиб қолмаслиги учун бу мақсадда кўндаланг қирқими 2,5...4 мм бўлган йўғон мис симлар ишлатилиши керак. Агар бирламчи чулғамдан ток ўтиб турганда иккиламчи чулғамга ўлчов асбоблари уланмайдиган бўлса, бу чулғам қисқа туташтириб қўйилиши лозим. Агар ток трансформаторининг юкламаси кўпайиб кетса, ўлчашдаги хатолик кўпайиб кетади. Токни ўлчашдаги хатолиги қуйидагича аниқланади: Класси 0,2; 0,5; 1; 3; 10 бўлган ток трансформаторлари учун бирламчи ток номинал қийматга эга бўлганда, ўлчашдаги хатолик мос ҳолда 0,2; 0,5; 1; 3 ва 10% дан ортмаслиги керак. Бундан ташқари, ток трансформаторларида бурчак хатолиги ҳам бўлади. Бурчак хатолиги ва магнитловчи кучлари векторлари орасидаги бурчак билан минутларда аниқланади (28-расм, б). Бурчак хатолиги 0,2; 0,5 ва 1 класс ток трансформаторлари учун, мос ҳолда, 10, 40 ва 80 мин дан ортиқ бўлмаслиги керак. Магнитловчи ток ортса, трансформаторнинг иккала хатолиги ҳам ортади. Ўлчов трансформаторлари ёрдамида қувват ва сарфланадиган энергия ҳам ўлчанади. Юқори кучланишли ва катта токли занжирларга ваттметр ва счётчиклар кучланиш ҳамда ток трансформаторлари орқали уланади. Бунда уларнинг ток ғалтаклари ток трансформаторига, кучланиш ғалтаклари эса кучланиш трансформаторига уланади. Бирламчи занжир қувватини аниқлаш учун ваттметр кўрсатаётган қиймати (W) ток ва кучланиш трансформаторининг трансформация коэффициентига кўпайтириш лозим, яъни: Бўлинган чўлғамли трансформаторлар Ишлаб чиқариш корхоналарининг бош пасайтирувчи подстанцияларида кўпинча икки чўлғамли трансформаторлар билан бир қаторда паст кучланишли чўлғами бўлинган трансформаторлардан ҳам фойдаланилади. Бўлинган чўлғамли трансформаторларда иккита иккинчи чўлғам бўлиб, уларнинг ҳар бири трансформаторнинг номинал қувватини 50% га ҳисобланган бўлади. Бўлинган чўлғамларда кучланиш бир хил катталикда бўлмайди. Агар корхоналарда 6,10 КВли истеoмолчилар ўрнатилган бўлса, бўлинган чўлғамли трансформаторларни қўллаш электр таoминоти системасида юқори самарадорликка эришиш имконини беради.. Бўлинган фазали трансформаторнинг чўлғамлари орасида магнит боғланиш бўлмайди. Шунинг учун бу трансформаторни иккита мустақил икки чўлғамли трансформатор деб ҳисобланса ҳам бўлади. Бўлинган фазали трансформаторларда иложи борича қавариқ устунли (броне устунли) магнит системани қўллаш керак, чунки икки устунли системада магнит оқимларнинг фарқи Ф2 - Ф3 конструктив элементлар орқали оқиб ўтиб транс-форматорларда қўшимча қувват исрофларини вужудга келтиради. Бўлинган чўлғамли трансформаторларнинг қисқа туташув тўла қаршиликлари икки чўлғамли транс-форматорларникидан икки марта катта бўлганлиги учун қисқа туташув токлари икки чўлғамли трансформаторларникига нисбатан кичик бўлади. Шунинг учун кейинги пайтларда бўлинган чўлғамли трансформаторлар ишлаб чиқариш корхоналарида кенг қўлланилмоқда. Бўлинган фазали трансформаторлар тез ўзгарувчан истеoмолчилар ўрнатилган корхоналарда кўпроқ қўлланилади. Бунда трансформаторнинг битта чўлғамига тез ўзгарувчан истеoмолчилар уланса, иккинчи чўлғамга катталиги ўзгармас истеoмолчилар уланади. Трансформаторларга қўйиладиган асосий талаблар, уларни манбага улаш Трансформаторсозлик заводларида ишлаб чиқарилаётган трансформаторлар Давлат стандартларида кўрсатилган талабларга жавоб бериши шарт: Давлат стандартларида трансформаторларни ишлаб чиқаришда ва фойдаланишда кўрсатиладиган асосий талаблар келтирилган, бу талаблар трансформаторнинг қувватини куч-ланишининг ортиши билан ўзгариб боришини кўрсатади. Давлат стандартида шунингдек трансформаторларни синашда қўйиладиган асосий талаблар ҳам кўрсатилган. Трансформаторларни чўлғамларини текширишда қўйила-диган талаблар ва трансформаторни юкланиш имкониятларини аниқлаш тартиби Давлат стандартида кўрсатилган. Трансформаторларни манбага улаш учун керакли улаш ва ҳимоялаш аппаратлари танланади. Бу элементларни танлашда трансформаторларни қандай режимда манбага уланишини ва иш режимини ҳисобга олинади. Уланиш токлари ортиб кетган ҳолатда релели ҳимоя схемалари уни манбадан ажратиб қўймаслиги каби масалаларни ҳисобга олиниши шарт. Танланган аппаратлар албатта трансформаторларда тўсатдан бўлиб ўтадиган қисқа туташув режимларида ҳосил бўладиган қисқа туташув токининг зарбдор қийматини ҳисобга олган ҳолда созланган бўлишлари шарт. Download 152.81 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling