Лаборатория иши. Уч фазали икки чулғамли трансформаторлар уланиш гуруҳларини аниқлаш
Download 307.43 Kb.
|
2 labaratoriya
2-ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ. УЧ ФАЗАЛИ ИККИ ЧУЛҒАМЛИ ТРАНСФОРМАТОРЛАР УЛАНИШ ГУРУҲЛАРИНИ АНИҚЛАШ. ИШНИ БАЖАРИШДАН МАҚСАД. ИШНИ БАЖАРИШ ЮЗАСИДАН ТОПШИРИҚЛАР. Текширилаётган трансформаторларнинг ҳужжатларида кўрсатилган маьлумотларни ҳисобот дафтарига ёзилсин. Трансформаторлар уланиш гурухлари аниқлансин. ИШНИ БАЖАРИШГА ОИД ҚИСҚАЧА НАЗАРИЙ ТУШИНЧАЛАР Трансформаторлар параллел уланганда истеъмолчиларни узлуксиз электр энергия билан таъминлаш, трансформаторларни таъмирлашни ташкил этиш енгиллашади, истеъмолчи қабул қилаётган қувватнинг қиймати ўзгарганда параллел ишлаётган трансформаторлар сонини ўзгартириб уларни номинал режимда ушлаб турилади. Трансформаторларни параллел улаш учун, трансформаторни параллел улаш шартлари бажарилиши керак. Шу шартлардан бирига асосан параллел уланаётган трансформаторлар уланиш гурущлари бир хил бўлиши керак. Агар ушбу шарт бажарилмаса иккиламчи чулғамларнинг кучланишлари орасидаги фаза бурчаклари ҳисобига тенглаштирувчи ток ҳар доим мавжуд бўлишига олиб келади. Трансформаторлар уланиш гурущлари назариясига асосоан, агарда трансформаторлардан бири 0 гуруҳ, иккинчиси 11 гуруҳга таалуқли бўлса фаза бурчаклари га тенг. Бу қиймат эса икки хил уланиш гуруҳли трансформаторларда минималдир. Кўп ҳолларда учрайдиган Ust=5.5 вa 6-10 kV кучланишли трансформаторлар учун, юксиз ишлагандаги тенглаштирувчи ток номинал токдан марта катта бўлади. Бу эса ҳар хил уланиш гурущларига мансуб бўлган трасформаторларни параллел ишлатиш қатъиян ман этилишига далилдир. ИШНИ БАЖАРИШ ВА ҲИСОБОТ ТАЙЁРЛАШ ТАРТИБИ. Ўқитувчининг кўрсатмасига кўра трансформаторнинг бир неча уланиш гуруҳлари тажриба усули билан аниқланади. Бунинг учун 7-расмдаги схема йиғилади. Бирламчи чулғамга уч фазали кучланиш берилади.
вa А-Х, В-У, С-Z, а-х, в-у, с-z, В-в, С-с, А-В, а-в нуқталар орасидаги кучланишлар (потентсиаллар фарқи) волтметр ёрдамида ўлчаниб, 4- жадвалга киритилади. Бирламчи ва иккиламчи чулғамлар учун алоҳида вектор диаграммалар қурилади (7-расм, а, б, г). Ч улғамлар «А» ва «а» нуқталарда электрик боғланганлигини ҳисобга олиб, иккала вектор диаграммаси биргаликда чизилади. UАВ вa Uав кучланишлар векторлари аниқланиб, улар орасидаги бурчак 300 га бўлинади. Ҳосил бўлган сон уланиш гуруҳини тартибини билдиради. Download 307.43 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling