2. Электр – ёй печлари трансформаторларнинг реле ҳимояси
Электр – ёй печлари қисқа туташувга яқин бўлган режимда ишлайди. Улар электр тармоғига тўғридан-тўғри уланмайди, балки мослаштирувчи электр ёй-печи тарнсформатори орқали уланади. Бундай тарнсформаторларнинг қуввати катта бўлишига қарамасдан бажариш қийин бўлганлиги сабабли дифференциал ҳимоя қўлланилмайди.
Электр-ёй печлари трансформаторлари учун қуйидаги ҳимоялар қўлланилади:
ток отсечкаси;
ўта юкланишдан ҳимоя (паст кучланиш томонида);
газ ҳимояси.
37 –расм. Электр- ёй печи трансформатори реле ҳимоясининг схемаси
Электр ёй печи трансформатори реле ҳимоясининг схемаси 37-расмда келтирилган. Ток отсечкаси трансформаторнинг юқори кучланиш томонига ўрнатилади.
Ток отсечкасининг ишга тушиш токи
Iҳи=кчет Iт.ном
бу ерда кчет- четлаштириш коэффициенти, унинг қиймати 2,0 дан 4,5 гача олинади.
Ўта юкланишдан ҳимоя трансформаторининг паст кучланиши томонидаги ток трансформаторлари орқали уланади. Агар паст кучланиш томонида ток трансформаторлари бўлмаса трансформаторнинг юқори кучланиш томонидаги ток трансформаторлари орқали уланади.
Ҳимояни бажариш учун РТ-80 типидаги релеларнинг индукцион элементидан фойдаланиш мумкин. Бунда ҳимоянинг ишга тушиш токи
Iҳи=(1,4...1,5) Iт.ном
олинади. Ҳимоянинг ҳаяллаш вақти tҳ≈10с бўлиши керак.
Ток релесининг ишга тушиш токи қуйидагича аниқланади
Iри= ксх Iҳи/кI,
бу ерда ксх–схема коэффициенти, кI–танланган ток трансформаторининг трансформация коэффициенти.
Do'stlaringiz bilan baham: |