4. Микропроцессорли элементлар
Конденсатор қурилмаларининг реле ҳимояси ва автоматикаси
Download 154.7 Kb.
|
1. Конденсатор қурилмаларининг реле ҳимояси ва автоматикасиЭлектр таъминоти системаларида ҳар хил турдаги махсус электр қурилмалар, жумладан, конденсатор батареялари, электр печлари, ўзгартирувчи қурилмалар ва бошқалар қўлланилади. Хизмат қилишлари давомида улар ҳам электр таъминоти тизимининг бошқа элементлари сингари шикастланиши мумкин. Улар учун катта токлар ҳосил бўладиган нормал бўлмаган режимлар ҳам хавфли. Шунинг учун махсус электр қурилмалар ҳам шикастланишлар ва нормал бўлмаган режимлардан ҳимояларга эга бўлиши керак. Бундан ташқари уларда автоматика қурилмалари ҳам қўлланилади. Конденсатор қурилмалари қувват коэффициентини кўтариш ва кучланишни маҳаллий ўзгартириш учун ишлатилади. Улар кучланишни ўзгартириш қурилмасига эга бўлади. Конденсатор қурилмаларида асосий шикастланиш тури икки фазали қисқа туташувга олиб келувчи конденсаторлар изоляциясининг ишдан чиқишидир. Нормал бўлмаган режимларга юқори гармоникалар таъсирида конденсаторларнинг ўта юкланиш кучланишнинг ортиб кетиши ва ерга туташув киради. 1. Қисқа туташувдан ҳимоя. Кучланиш 1 кВт гача бўлган электр тармоқларида эрувчан сақлагичлар ёки автоматик виключателлар ёрдамида бажарилади. Кучланиш 1 кВт дан юқори электр тармоқларида конденсатор қурилмалари қисқа туташувдан эрувчан сақлагичлар ёки икки фазали ток отсечкаси ёрдамида ҳимоя қилинади. Конденсатор қурилмасининг икки фазали бир релели ток отсечкаси ёрдамида ҳимояланганда қуйидагича ҳисобланади. Агар ҳимоя РТ-80 типидаги реле ёрдамида бажарилган бўлса қуйидагича ҳисобланади: Реле электромагнит элементининг ишга тушиш токи ; бу ерда К3=22,5 – заҳира коэффициенти, Ксх – схема коэффициенти, Iхи – ҳимоянинг ишга тушиш токи, КI – ток трансформаторининг трансформация коэффициенти, Iном.к – конденсатор қурилмасининг номинал токи, Q – конденсатор қурилмасининг реактив қуввати, U - конденсатор қурилмасининг номинал кучланиши. Ҳимоянинг сезгирлиги , бу ерда Ik.min – конденсатор қурилмаси уланган нуқтадаги минимал қисқа туташув токи. 2. Ўта юкланишдан ҳимояни бажариш учун РТ-80 реленинг индукцион элементидан фойдаланилади ; бу ерда Кз – заҳира коэффициенти, Ксх = - схема коэффициенти. Токнинг карралилиги 3. Кучланиш ортиб кетишидан ҳимоя фақат битта максимал кучланиш релеси ва вақт релеси ёрдамида бажарилади. Ҳимоянинг ишга тушиш кучланиши , бу ерда Uном – конденсатор қурилмасининг номинал кучланиши. Максимал кучланиш релесининг ишга тушиш кучланиши , бу ерда КU - максимал кучланиш релеси уланадиган кучланиш трансформаторининг трансформация коэффициенти. Кучланиш ортиб кетишидан ҳимоянинг ҳаяллаш вақти t=35 мин олинади. Конденсатор қурилмалари учун автоматик қайта улаш қурилмаси ҳам кўзда тутилади. Унинг нормал кучланиш тиклангандан кейин қайта улаш вақти 5 минутдан кам бўлмаслиги керак. Download 154.7 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling