4-Модуль (дарс) мавзуси: Одам савдоси жабранувчиси бўлиб қолмаслик чоралари


Download 61.55 Kb.
bet1/3
Sana17.06.2023
Hajmi61.55 Kb.
#1530534
  1   2   3
Bog'liq
4-дарс


4-Модуль (дарс) мавзуси: Одам савдоси жабранувчиси бўлиб қолмаслик чоралари
Давом этиш вақти: 45 дақиқа
Модуль мақсадлари:

  • Ўқувчиларга одам савдоси жабрланувчилари кимлар бўлиши мумкинлиги хақида тушунча бериш;

  • Ўқувчиларга одам савдоси жабрланувчиси бўлиб қолмаслик учун қандай маълумотларга эга бўлишларини тушунтириш;



Модуль натижалари:

  • Ўқувчилар одам савдоси жабрланувчиси бўлиб қолмаслик учун билимларга эга бўладилар

  • Одам савдоси қурбонига айланиш инсонни қандай оқибатларга олиб келиши бўйича мулоҳаза қиладилар;

  • Ўзбекистон Республикаси қонуни ҳақида ўз ҳуқуқий билимларини оширадилар



Модуль методлари:

  • Мини тақдимот

  • Муҳокама

  • Гуруҳли иш



Керакли жиҳозлар:

  • Проектор, ноутбук

  • Флип коғозлари

  • фламастерлар


Машғулотнинг бориши
1 Сессия – 5 дақиқа
Ўқитувчи болаларга қуйидаги савол билан мурожаат қилади: Нима деб ўйлайсиз, кимлар одам савдоси жабрланувчисига айланиши мумкин? Жавобингизни ўз дафтарингизга қайд қилишингиз мумкин.
Ўқувчилар ўз билганларини, фикрларини бирма-бир ўқиб берадилар ёки айтиб берадилар. Ўқитувчи болалар томонидан айтилган фикр ва жавобларни ёки доскага ёки флипчарт доскага қайд қилади.

2 Сессия – 25 дақиқа
Шундан сўнг Ўқитувчи болаларга олдиндан тайёрлаб қўйган тақдимотни тақдим этади

1 нчи слайд



Ўзбекистон Республикаси “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида” ги қонунга биноан одам савдосидан жабрланган шахс — одам савдосидан, бундай ҳаракатга розилик берганлиги-бермаганлигидан ва жиноят процессида иштирок этганлиги-этмаганлигидан қатъи назар, жабрланган жисмоний шахсдир.
Яъни, одам савдоси жабралунувчиларининг ҳолатлари таҳлиллар натижалари шуни кўрсатмоқдаки, ҳар ким ҳам одам савдоси қурбонига айланиши мумкин. Одам савдоси жинси, ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан мавқеи, ирқи ёки миллати билан чекланмайди.
Одам савдоси билан шуғулланувчилар кўпинча жабраланувчиларни яхшироқ
ҳаёт ҳақидаги ваъдалар билан одам садоси қурбонларига айлантирадилар.

Ўқитувчи кейинги слайдда Миграция бўйича ҳамда Ўзбекистондаги одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси томонидан ишлаб чиқилган ижтимоий роликни намойиш қилади.



(32) Promoting safe, orderly and regular migration - YouTube

Ўқитувчи ижтимоий роликда кўрсатилган ҳолат хақида ўқувчиларга савол беради “Ижтимоий роликда қандай ҳолатни кўрдингиз, нималарни тушундингиз?”


Ўқувчилар ўз фикр ва мулоҳазаларини баён айтганларидан сўнг ўқитувчи жавобларни умумлаштирди, ва ижтимоий ролик ҳар бир инсонни хабардорликка чақираётганлигини, ўйламасдан, аниқлаштирмасдан қарор қабул қилиб натижада одам савдоси қурбонига айланиб қолмасликликка даъват этаётганлигини тушунтириб ўтади.

2 нчи слайд
Ўқитувчи кейинги слайдга ўтишдан олдин ўқувчиларга савол беради. Нима деб ўйлайсиз Одам савдоси жарланувчисига айланиб қолмаслик учун нималарни билишимиз зарур?
Ўқувчиларни жавобларини тинглаб бўлиб ўқитувчи кейинги слайдни намойиш қилади.


Download 61.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling