4. Qurilish tashkilotlarida materiallar xarajatini hujjatlashtirish va ularning ombor hisobi


Download 32.81 Kb.
bet2/6
Sana24.12.2022
Hajmi32.81 Kb.
#1059494
1   2   3   4   5   6
Ёрдамчи материаллар деганда қурилиш ишларида бош ролни ўйнамайдиган, лекин уларнинг бажарилишида қўшимча тарзда ишлатила-диган материаллар тушунилади. Бундай материаллар бўлиб, масалан, пегментлар, цинка, тўл, ёқилғи, мойлаш материаллари, ўров материаллари ва шу кабилар ҳисобланади.
Кўриниши, жисми ва номланишига кўра қурилиш ташкилотларида ишлатиладиган материалларни кўплаб турларга ажратиш мумкин, масалан, темир ва ёғоч материаллари, шиша материаллар, суюқ ва қаттиқ жисмли материаллар ва бошқалар.
Сақлаш усулига кўра қурилиш ташкилотларида материалларни очиқ ва ёпиқ усулларда сақланадиган материалларга бўлиш мумкин. Масалан, ғишт, темир, труба, тош ва шу каби материаллар очиқ кўринишда турли майдончаларда сақланади. Цемент, оҳак, гипс, лак, бўёқлар ва бошқа шу каби материаллар ёмғир ва қор тегмайдиган, намиқмайдиган жойларда, шунингдек махсус сақлаш мосламаларида (цистерна, бочка ва бошқаларда) сақланади.
Сақлаш муддатига кўра қурилиш материаллари муддати чегараланган ва муддати чегараланмаган турларга бўлинади. Масалан, цемент, оҳақ, гипс, бўёқлар ва шу каби айрим материаллар маълум муддатлардан кейин ўз сифатини йўқотади. Шу боис улар белгиланган муддатгача сақланиши лозим. Кўпчилик қурилиш материаллари ўз сифатини узоқ муддатларда йўқотмайди, масалан мармар, гранит, темир-терсаклар, ёғоч, болар ва шу кабилар. Бироқ, моддий жавобгар шахслар ушбу материалларнинг сифатига салбий таъсир кўрсатадиган, масалан занглаш, эрозия, қуриб қолиш, намиқиш, шишиб кетиш, ёрилиш каби салбий ҳолатларга йўл қўймасликлари лозим.
Кимга тегишлишига кўра қурилиш ишларида ишлатилаётган материалларни пудратчи қурилиш ташкилотнинг ва буюртмачи ташкилотнинг материалларига бўлиш мумкин. Биринчи турдаги материаллар асосида бажарилган ишлар пудратчи ташкилотнинг ўз материаллари асосида бажарилган ҳисобланса, иккинчи турдаги ишлар эса буюртмачилар материаллари асосида бажарилган ишлар ҳисобланади. Ҳар иккала ҳолатда ҳам сарфланган материаллар қурилиш объектининг қийматига (таннархига) киритилади. Агар қурилиш ишлари буюртмачиларнинг берган материаллари асосида бажарилган бўлса, у ҳолда уларнинг қиймати ўзаро ҳисоб-китоблар суммасига киртилмайди.

Download 32.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling