4. Статистик маълумотлар асосида юзага келадиган ахборотларни


 VaRни ҳисоблашда қўлланиладиган методлар


Download 405.58 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/5
Sana04.02.2023
Hajmi405.58 Kb.
#1160266
1   2   3   4   5
Bog'liq
10-mavzu

2. VaRни ҳисоблашда қўлланиладиган методлар. 
VaR –жуда осон ва интиютив концепция бўлишига қарамасдан, унинг 
ҳисобланиши жуда қийин статистик муаммодир. VaR ни ҳисоблаш усуллари 
одатда параметрик ва нопараметрик моделларга бўлинади. Параметрик 
моделлар риск омили тақсимланишининг статистик кўрсаткичлари асосида 
бўлади, нопараметрик модел эса симуляция ёки тарихий моделлардир.
Одатда VaR нинг ҳисоблашда қўлланиладиган методлар 3 та категорияга 
бўлинади: 

Тафовут – қоплаш методлари.

Тасвирлаш методлари. 

Энг кўп қиймат назарияси методлари. 
Тафовут-қоплаш ёндашуви параметрик ёндашув ҳисобланади. Бу 
фараз бозор параметрларида ўзгаришлар ва портфел қиймати меъёрий 
тақсимланишига асосланади. Меъёрийлик фарази фақат оддий чизиқли 
инструментлардан ташкил топган портфел учун энг асосий ва оддий йўлдир. 
Биринчи қадамда оддий ва стандартлашган бозор инструментлари мажмуига 
индивидуал инвестицияларни йўналтирилсагина тафовут-қоплаш ёндашуви 
амалга ошади. Бу стандартлашган бозор инструментларида ҳар бир 
инструмент позициялар мажмуидек кейин ифода этилади. Масалан, 10 
йиллик купонли облигацияни 10 зеро купонли облигацияларга бўлиш 


50 
мумкин. Бу инструментларнинг тафовут ва қопланишлари баҳоланиши 
зарурлиги стандартлашган бозор инструментларидан сўнг аниқланади. 
Статистик маълумотлар одатда тарихиё маълумотларга қараб олинади. Сўнги 
қадамда баҳоланган стандартлашган позициялардаги оғирликлар, тафовут ва 
қоплашлардан фойдаланиш орқали портфел учун VaR рақамларда 
ҳисобланади. Тафовут – қоплаш ёндашувининг устунлиги унинг 
соддалигидадир. Агар VaR даражасини ҳисоблашда нормал тақсимлашнинг 
стандарт математик хусусиятларидан фойдалангандек меъёрийлик устунлик 
қилса, VaR ни ҳисоблаш нисбатан осон бўлади. Бундан ташқари, меъёрийлик 
ҳар хил ўтувчи даврлар ва эҳтимоллик даражалари орасида осон 
кўчирувчидир. Ушбу методни амалга ошириш осон бўлишига қарамай, 
шунингдек меъёрийлик шарти баъзи муаммоларга сабаб бўлади. Кўпгина 
молиявий активлар “семиз думли” даромад тақсимотлари номи билан 
машхур. Бу ибора нормал тақсимотлар берадиган натижалардан кўра жуда 
кўп фойда келтирадиган активларга нисбатан қўлланилади. Натижада VaR 
нинг ҳисобланиши ўз муҳимлигини йўқотиши мумкин. Агар портфел 
опционлар каби, эгри чизиқли риск ўзгарувчиларига эга инструментларни ўз 
ичига олса, муаммо янада катталашади. Ушбу масаланинг бир ечими ушбу 
инструментлар даромадлилигини тақрибий текислаш ва VaR ни чизиқли 
таҳминиий ҳисоблашдир. Бу метод делтанормал ёндашуви деб аталади. 
Бироқ делтанормал ёндашувнинг камчилиги шундан иборатки, у фақат 
портфелнинг эгри чизиқлилиги чегараланган ҳолатдагина ишлайди. Бриттен-
Жонс ва Шкифер квадратик VaR методларини таклиф қилишади. Бу 
методлар делтогамма методлари номи билан ҳам маълум. Делтанормал 
методларининг афзалликлари равшан, аммо шу билан бирга бу методда 
асосий тафовут-қоплаш ёндашуви йўқотилади. 

Download 405.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling