43-мавзу. Ислом молияси ташкилотлари Режа


ИТБ таркибига қуйидаги ташкилотлар киради


Download 29.3 Kb.
bet2/9
Sana25.03.2023
Hajmi29.3 Kb.
#1295942
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
43-мавзу

ИТБ таркибига қуйидаги ташкилотлар киради:
- Ислом тараққиёти банки – ИТБ;
- Хусусий секторни ривожлантириш бўйича исломий корпорация – ИКРЧС;
- Экспортни кредитлаш ва инвестицияларни суғурталаш бўйича исломий корпорация – ИКСИЭК;
- Ҳалқаро исломий савдо-молия корпорацияси – ИТфК;
- Исломий тадқиқот ва ўқув муассасаси – ИИИО.
Ислом тараққиёти банки ИТБ гуруҳи кенг миқёсдаги фаолиятга жалб этилган:
- аъзо-мамлакатларда қашшоқлик даражасини пасайтиришга кўмаклашиш;
- аъзо-мамлакатлар савдо-иқтисодий ҳамкорлигини ривожлантириш;
- лойиҳавий молиялаштириш (шу жумладан, давлат-хусусий сектор ҳамкорлиги тамойилида);
- кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш (шу жумладан микромолиялаш хизматлари);
- аъзо-мамлакатлар маблағларини сафарбар қилиш;
- экспортни кредитлари ва инвестицияларни суғурталаш ҳамда қайта суғурталаш;
- аъзо-мамлакатлар меҳнатга яроқли аҳолиси учун таълим дастурлари ва тадқиқотларни ташкил этиш;
- аъзо-мамлакатларга фавқулодда ҳолатларда ёрдам кўрсатиш;
- аъзо-мамлакатларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича бошқа фаолият шакллари.
ИТБ фаолиятининг асосий йўналишлари.
ИТБ аъзо-мамлакатларга, давлат ва хусусий секторга қарашли йўллар, каналлар, тўғонлар, мактаблар, касалхоналар, уй-жой, қишлоқ туманларини ривожлантириш ва бошқалар каби қишлоқ хўжалиги ва инфратизилма лойиҳаларини молиялаштириш учун қарзлар беради. Ушбу лойиҳалар устувор ҳисобланади ва аъзо-мамлакатлар ижтимоий ва иқтисодий ривожланишига сезиларли таъсир кўрсатади.
Ташкил топган вақтидан бошлаб ИТБ молиялаштирган маблағлар умумий ҳажми 2013 йилнинг охири ҳолатига 97,8 млрд.долларни ташкил этди, ундан 46,9 млрд. доллари (48%) лойиҳавий молиялаштиришга, 49,8 млрд. доллари савдони молиялаштиришга ва 0,7 млрд.доллари (1%) махсус ёрдам учун йўналтирилди.
ИТБ аъзо-мамлакатларда тараққиёт лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун турли исломий молиявий воситалардан фойдаланади. Ушбу воситалар қуйидагиларни ўз ичига олади:

Download 29.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling