43-мавзу. Ислом молияси ташкилотлари Режа


Ўзбекистонда қатор исломий лизинг компаниялар фаолият кўрсатмоқда


Download 29.3 Kb.
bet8/9
Sana25.03.2023
Hajmi29.3 Kb.
#1295942
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
43-мавзу

Ўзбекистонда қатор исломий лизинг компаниялар фаолият кўрсатмоқда.
Жумладан, 2019 йилда мамлакатда биринчи «Ўзаро» исломий суғурта компанияси ўз фаолиятини бошлади. Ўзбекистондагина эмас, балки МДҲ давлатлари ичида биринчилардан бўлган электрон-Мурабаха (Мурабаха савдо битими асосидаги молиявий маҳсулот) платформаси ишлаб чиқилди. IsBF (Islamic Business and Finance) номли биринчи Ислом молия масалалари билан шуғулланувчи компания (асосий фаолияти ушбу соҳада консалтинг хизматлари кўрсатиш) ташкил этилди, ислом молияси соҳасида аҳоли саводхонлигини ошириш мақсадида “Ислом молияси” Telegram саҳифаси ва веб сайти ишга туширилди. Таиба Лизинг ва Ал-Мулк Капитал каби лизинг компаниялари эса кичик ва ўрта бизнес вакилларига Ислом тамойиллари асосидаги ижара маҳсулотлари тақдим қилишни давом эттирмокда.
Шунингдек, таълим соҳасида ҳам сезиларли ишлар амалга оширилди. Ўзбекистонда Ислом молияси бўйича бир қанча тренинглар ўтказилди, ўзбек тилида Ислом молиясига оид китоблар нашр этилди.
Малайзиялик профессор Судин Ҳоруннинг «Исломий молиялар ва банк тизими: Фалсафаси, тамойиллари ва амалиёти», қозоғистонлик иқтисодчи Ерлан Байдаулетнинг «Исломий молия асослари» ва россиялик Ринат Беккиннинг «Ислом иқтисодий модели ва замон» китоблари шулар жумласидандир.
БМТ тадқиқоти Ўзбекистонда банк кредитларидан фойдаланиш даражаси пастлигини кўрсатди.
2020 йил бошида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури доирасида «Ўзбекистонда исломий молия маҳсулотлари таҳлили» бўйича амалга оширилган тадқиқот ва унинг доирасида ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, банк кредитларидан фойдаланмасликнинг асосий сабаблари сифатида авваламбор, диний қарашлар, кредитлар бўйича юқори фоиз даражаси ва кредитлаштиришнинг мураккаблиги кўрсатилган бўлиб, агар мамлакатда ислом молия муассасалари ташкил этилса, юқоридаги сўровномада иштирок этган қатнашувчиларнинг аксарияти ушбу муассаса хизматларидан фойдаланишлари мумкинлигини таъкидлаганлар. Ҳатто, анъанавий банклар ҳам Ўзбекистонда ислом молия муассасалари ташкил қилиш, молия тармоғида ҳалол ва шаффоф рақобат юзага келиши, натижада мамлакатга сармоялар оқими ўсиши ва диверсификациясига олиб келиши ҳақида ўз фикрларини билдирганлар.

Download 29.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling