5- лаборатория иши


Умумий хажм (байт) = каллаклар сони * цилиндрлар * секторлар * 512(байт)


Download 415.5 Kb.
bet5/6
Sana28.03.2023
Hajmi415.5 Kb.
#1302660
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
5-amaliy mashgulot

Умумий хажм (байт) = каллаклар сони * цилиндрлар * секторлар * 512(байт).

Дискни йўлка ва секторларга бўлиш дискни форматлаш дейилади. Уни xизматчи дастурлар бажаради. Дискни форматлаш гўёки дафтарларга чизиклар чизиш кабидир. Дафтарлардаги каби, дискни хам факат бир марта форматлаш лозим.




Қаттиқ дискнинг тузилиши. IBM фирмасида яратилган энг биринчи магнит жамловчида дисклар ва каллаклар (каллаклар) ўрнатилувчи конструкцияси билан биргаликда алоҳида ёпиқ корпусга жойлаштирилган (у маълумотлар модули деб аталар эди) ва ишлатиш учун юритгич қурилмага ўрнатилар эди. Маълумотлар модули юритгичга ўрнатилганда маълумотлар модулига тозаланган ҳавони узатиш тизими автоматик равишда ишга тушар эди. Массалари кичик бўлгани сабабли, каллаклар диск сиртига бор йўғи 0.1 Н куч билан босилар, диск айланганида эса каллак ва сирт орасида қалинлиги 0.5 мкм атрофида бўлган ҳаво бўшлиғи (захар) ҳосил бўлар эди.

1 - расм. Қопқоғи олинган ҳозирги замон винчестери.

Хозирги замон қурилмаларида маълумотлар модули ва юритгич (юритма) яxлит ишланган бўлиб, тозаланган ҳавони узатиш тизими ишлатилмайди. Ҳар бир ҳозирги замон жамловчиси битта ўққа ўрнатилган магнит дисклар пакетига эга. Дастлабки қурилмаларда 3600 айл/мин айланиш тезлиги қўлланилар эди, бироқ ўқиш/ёзиш тезлигига бўлган талабларнинг ортиши билан кўпчилик қурилмаларда дисклар блокининг айланиш частотаси 7200 айл/мин гача оширилган.


Дисклар, сиртига йуқори сифатли ферромагнетик сурилган алюминий, шиша ёки керамика пластиналардан иборат. Магнит қоплама таркиби жуда мураккабдир - у, одатда, чанглаш ёки вакуумли ётқизиш йўли билан амалга оширилади. Дастлабки дискларда темир оксиди қопламаларидан фойдаланилган эди, ҳозирги вақтда эса магнитли қоплама материаллари сифатида темир ва унинг оксидлари хам, бошқа магнитли металларнинг плёнкалари (пардалари) хам ишлатилмоқда. Металл плёнкали қопламалар йуқори зичлик билан ёзишни ва диск сиртининг мустаҳкам бўлишини таъминлайди. Қопламанинг мустаҳкам бўлиши зарбга дучор бўлиш эҳтимоллиги йуқори бўлган кўчма компьютерларда дискларни ишлатишда муҳимдир.
Ишлов берилган дискларни бир пакетга жамланади (бир пакетда одатда 2 тадан 12 тагача диск бўлади ) ва юритгичига ўрнатилган ўққа маҳкамланади. Хар бир диск иккита ишчи сиртга эга, бироқ баъзи қурилмаларда пакетдаги четки дискларнинг ташқи сиртларидан конструкция мулоҳазаларига асосан фойдаланилмайди.

2 – расм. Қаттиқ дискнинг асосий элементлари.


Магнит каллаклар. Ўқиш-ёзиш каллаклари дискли жамловчининг энг мухим элементлари жумласига киради. Винчестер каллакларининг иш тамойили оддий магнитофон каллакларининг иш тамойилига ўхшаш, бироқ уларга магнитофон каллакларига қараганда анча қаттик талаблар қўйилади. Дискли жамлагичларнинг каллаклари ўзларининг ўлчамлари кичиклиги билан ажралиб туради.
Каллак диск сиртидан доимо бирор масофада ( 0.13мкм атрофида) туради, бу масофа дискнинг тез айланишида ҳаво оқими ҳосил бўлиши ҳисобига таъминланади ( каллак “ўчади”). Каллак сирти ва диск орасидаги бўшлиқнинг камайиши ўқишда сигнални кучайтиради ва ёзув токини камайтириш имконини беради, бироқ қурилманинг тебранишлар ва зарбларга турғунлигини жуда пасайтиради. Шунга қарамасдан, диск ва каллак орасидаги бўшлиқларни камайтириш бўйича ишлар винчестер ишлаб чиқарувчи етакчи корxоналар томонидан давом эттирилмоқда ва истиқболга яқин беш йиллар ичида 0.05 мкмга етказилиши башорат қилинмокда. Каллак билан диск сирти орасида бўшлиқнинг мавжудлиги компьютер ўчирилганда диск сирти ва каллак меxаник туташганда уларнинг зарарланишининг олдини олиш учун каллакларни парковка қилинишини ( уларни ишчи сирти доирасидан ташқарига кўчиришни) талаб этади. Эски қурилмаларда каллакларни парковкалаш учун маxсус дастурлардан фойдаланиш лозим эди ( уларни компьютерни узишдан олдин ишга туширилар эди), замонавий винчестерлар ток таъминоти узилганда каллакларни дискларнинг ишчи соҳасидан ташқарига автоматик кўчиради.
Каллаклар юритмаси. Магнитли каллаклар юритмаси қурилмаси винчестернинг энг мухим қисмларидан биридир. Қурилманинг иш тезлиги фойдаланилаётган юритманинг типига бевосита боғликдир - юритма винчестернинг ушбу энг мухим параметрини - каллакларнинг маълум вазиятда туриш вақтини таъминлайди. Каллакларни кўчириш учун одатда қадамли йуқори аниқликда позицияланишини таъминловчи қадамли двигателлар ишлатилади. Юритмаларнинг иккита турли варианти: чизиқли ва бурилишли юритмалар мавжуд. Бурилишли юритмаларда каллаклар айлана ёйи бўйлаб одатдаги электропроигривателдаги каби кўчади, чизиқли юритма каллакларнинг диск радиуси бўйича кўчишини ( бирор вақт олдин русум бўйича тангенсиал тоналли проигревател каби) таъминлайди. Чизикли юритманинг афзаллиги шундаки, магнитли каллакнинг бўшлиғи доимо йўлкага перпендикуляр ва йўлкалар орасидаги масофа доимий бўлиб сақланади, бурилишли юритмалар инерциялилик камроқ бўлишини ва унинг оқибатида тезроқ позитцияланишини таъмин этади. Бундан ташқари, бурилмали юритмалар аниқ мувозанатлашиши сабабли зарблар ва тебранишларга нисбатан кўпроқ турғундир. Каллакларнинг тез позитцияланишини таъминлаш учун замонавий диск қурилмаларида сервоюритмаларнинг xизматчи аxборотни дискларнинг ажратилган сиртларига ёки ишчи сиртларига ёзадиган турли вариантлари қўлланилади.
Винчестернинг ўрнатма назоратчиси ( бошкариш платаси). Хар бир дискда дисклар блоки ва юритмасидан ташқари босма плата ўрнатилган бўлиб ( у одатда тагига махкамланади), у каллаклар ва дисклар юритмаларини бошкариш, шунингдек, ёзиш-ўқиш сигналларини кўчайтиришни таъминлайди. Бундан ташқари, бу платада каллакларни бошқариш буйруқларини дешифратори, стабиллаштириш (турғун қилиш) сxемалари ва бошқалар ўрнатилган.
Винчестерлар ўлчамлари. Хозирга замон диск қурилмалари эни (дисклар диаметри) бўйича тўрт типли ўлчамда ва баландлиги бўйича уч типли ўлчамда ишлаб чиқарилмокда. Дисклар диаметри кўпчилик ҳолларда 1.8, 2.5, 3.5 ёки 5.25 дюймга тенг, баландлиги 3.25 дюйм (энг баланд қурилма), 1.63 дюйм (ярим баландликдаги қурилма), ёки 1 дюймдан кичик (пастпрофилли қурилма).
Винчестер интерфейслари. Замонавий винчестерлар икки вариантдаги интерфейсда - SCSI ёки IDE да ишлаб чикарилмокда. Шунга мос равишда компmютерга улаш учун икки турдаги назоратчилар: SCSI ёки IDE ишлатилади. IDE назоратчи ( xизмат килувчи плата) компютернинг ( 486 дан бошлаб PCI слоти билан) она платасига ўрнатилган бўлади, SCSI назоратчиини эса тегишли винчестер билан барча сотиб олиниши ва она платасида бўш слотга ўрнатилиши лозим.
SCSI. SCSI нинг IDE дан асосий устунлиги, унинг мослашувчанлиги ва иш унумдорлигидадир. Мослашувчанлик кўп сондаги курилмаларнинг ( 7, 15 ва xатто ундан ортик) уланиш, кабелнинг узунрок бўлиши билан та`минланади. Иш унумдорлиги - бу йўкори тезликда узатиш ва бир неча транзаксияларни бир вактда ишлаб чикариш мумкинлигидир.
SCSI стандартининг расмий тасдикланган иккита талкини мавжуд бўлиб, улар бу стандартнинг кўп сонли турли турларини ўз ичига олади: SCSI -1 ( АНСИ томонидан 1966 йилда тасдикланган) ва SCSI -2 ( 1994 йил), шунингдек, SCSI -3, бу тур оркали эса кўпинча турли кенгайтмалар ва кейинги модификатсиялари тушунилади. Шинанинг частотаси SCSI -1 стандартида 5МГтс бўлиши кўзда тутилган эди. SCSI -2 стандартида у 10 МГтс гача орттирилди, кейин 20 МГтсга этказилди, кейинчалик эса 40 МГтс бўлди. Бундан ташкари, интерфейс модификатсиялари шинанинг разрядлиги билан хам фарк килади, у одатдаги шина ( харроы) учун 8 битни, Ыиде SCSI учун 16 битли ва xатто Верй SCSI учун 32 битни ташкил этади. Шуни хам кўшимча айтиб ўтамизки, шинанинг разрядлигига богълик бўлган курилмалар сони 7 тадан 15 тагача бўлади.
IDE нинг асосий афзаллиги - характеристикалари етарлича юқори бўлгани холда SCSI билан солиштирганда нарxининг унчалик баланд эмаслигидир. IDE учун, SCSI интерфейси каби, узатиш тезлигининг доимо ўсиб бораётганлиги xосдир: 8.3, 16.7, 33.3, 66.6 Мб/с бўлиб, эндиликда хатто 100Мб/с га этди. Бунинг устига IDE интерфейси ривожланиб бораётганлиги сабабли SCSI га борган сари ўхшаб кетмокда - қўллайдиган қурилмалар сони кенгаймоқда (каттик дисклардан ташкари бу CD - ROM, CD - R, DVD - ROM юритмалари, магнитооптика, стремирлардир), узатишда маълумотларни параллел ажратиш ва маълумотларнинг яxлитлигини (бутунлигини) назорат қилиш элементлари киритилмокда. IDEнинг асосий камчилиги уланадиган қурилмалар сонининг камлигидир (4 тадан ошмайди).



Сигнальные и силовые разъемы SATA (Serial ATA)

ТОПШИРИҚ ВА ИШНИНГ БАЖАРИЛИШ ТАРТИБИ:




Топшириқ: Қуйидаги 1 – жадвални тўлдиринг.



Т/р







Download 415.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling