5 – маъруза Темир йўл изини реконструкция қилиш бўйича лойиҳа ва ишчи ҳужжатларини ишлаб чиқишга қўйиладиган талаблар. Темир йўл изини реконструкциядан кейин домий фойдаланишга қабул қилиш


Темир йўл изи реконструкция қилинганидан сўнг уни доимий фойдаланишга қабул қилиш


Download 36.59 Kb.
bet2/3
Sana09.05.2023
Hajmi36.59 Kb.
#1447893
1   2   3
Bog'liq
5-маъруза

2.5. Темир йўл изи реконструкция қилинганидан сўнг уни доимий фойдаланишга қабул қилиш
Темир йўл изи реконструкция қилинганида ишлар сифатини таъминлаш тизимига қўйиладиган талаблар. Темир йўл изи, унинг таркибий қисмлари ва элементларини реконструкция (модер­низация) қилишда ҳаракат хавфсизлиги ва комфортабеллилиги, темир йўл изининг узоқ муддатли барқарорлиги, унинг ҳаётий цикли давомийлиги боғлиқ бўлган барча технологик операциялар бажарилишининг сифатини назорат қилиш имконияти таъминланиши шарт.
Темир йўл изи ва унинг таркибий қисмларининг (йўлнинг юқори қурилмаси, ер полотноси, сунъий иншоотлари, отвод полосаси) лойиҳага мувофиқлиги ўлчашлар, шу жумладан автоматлаштирилган йўл ўлчаш, диагно­стика ва бошқа тизимлар, испытаний иншоотлар, қурилмалар ва ме­ханизмлар синовлари ва шу кабилар натижалари асосидаги қабул қилиш (фойдаланишга қабул қилиш) шаклида баҳоланади.
Темир йўл изи юқори қурилмасининг элементлари сертификациядан ўтказилган бўлиши шарт. Йўлнинг юқори қурилмаси, ер полотноси ва унинг элементлари, сунъий иншоотлар (лойиҳа ҳажми доирасида) темир йўл изини реконструкция қилиш лойиҳасига мувофиқлик нуқтаи назаридан қабул қилиниши – исботланиши лозим.
Мажбурий сертификациялаш ёки мувофиқликни декларациялаш шаклларида мувофиқликни мажбурий тасдиқлаш қуйидагиларни исботлаш орқали амалга оширилади:
– темир йўл изини реконструкция қилиш лойиҳаси талабларини бажариш;
– кўнгилли асосда миллий, идоравий стандартлар талаблари ҳамда “ЎТЙ” АЖ махсус талабларини бажариши.
Темир йўл изини реконструкция қилишда ишлатиладиган ма­териал ва элементлар мажбурий сертификациядан ёки мувофиқлиги жиҳатидан де­кларациялашдан ўтказилади.
Темир йўл изини реконструкциялашда станцияларда барча объектлар қабул қилиш шаклидаги мажбурий мувофиқлиги тасдиқланишдан ўтказилиши шарт.
Темир йўл изини реконструкциялаш бўйича ишлари бажарилганидан қуйидагилар мажбурий тарзда амалга оширилади:
– йўл ҳолатининг репер тармоғига нисбатан лойиҳа талабларига мувофиқлигини текшириш;
– деформацион параметрларнинг темир йўл изи реконструкция қилинганидан сўнг юклама поездини қўллаган ҳолда лойиҳа талабларига мувофиқлигини текшириш;
– кесик юзаси, қум-шағал аралашмаси қатлами юзаси деформацияланиш модулини танлаб олинган жойини текшириш, балласт призмаси юзасининг (шпала туби остида) лойиҳада кўзда тутилган талабларга мувофиқ келишини текшириш.
Текширув ишлари 1 км йўлнинг камида икки кесимида штамплаш усули билан амалга оширилади.

Download 36.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling