5 – маъруза Темир йўл изини реконструкция қилиш бўйича лойиҳа ва ишчи ҳужжатларини ишлаб чиқишга қўйиладиган талаблар. Темир йўл изини реконструкциядан кейин домий фойдаланишга қабул қилиш


Download 36.59 Kb.
bet1/3
Sana09.05.2023
Hajmi36.59 Kb.
#1447893
  1   2   3
Bog'liq
5-маъруза


5 – маъруза
Темир йўл изини реконструкция қилиш бўйича лойиҳа ва ишчи ҳужжатларини ишлаб чиқишга қўйиладиган талаблар.Темир йўл изини реконструкциядан кейин домий фойдаланишга қабул қилиш.
Режа:
1.Темир йўл изини реконструкция қилиш бўйича лойиҳа ва ишчи ҳужжатлар
2.Темир йўл изи реконструкция қилинганидан сўнг уни доимий фойдаланишга қабул қилиш
3. Реконструкция қилинган йўлни қабул қилиш ва унда бажарилган ишлар сифатини баҳолаш шарт-шароитлари.
Темир йўл изини реконструкция қилишнинг лойиҳа ҳужжатлари «Лойиҳа ҳужжатларининг бўлимлари таркиби тўғрисидаги Низом ва улар мазмунига қўйиладиган талаблар»га мувофиқ ҳолда ишлаб чиқилади.
Лойиҳа ҳужжатлари матнли ва графикли қисмлардан ташкил топган.
Матнли қисм ўз ичига реконструкция қилинаётган объект тўғрисидаги маълумотлар, қабул қилинган техник ва бошқа қарорлар баёни, изоҳлар, лойиҳа ҳужжатларини тайёрлашда ишлатиладиган норматив ва (ёки) техник ҳужжатларга ишоралар, ҳамда қабул қилинган техник ечимларни асослаб берадиган ҳисоб-китобларнинг натижалари кабиларни олади.
График қисми қабул қилинган техник ва бошқа қарорларни акс эттириб, чизмалар, схемалар, режалар ва график шаклдаги бошқа ҳужжатлар кўринишида бажарилади.
Линиядаги объектлар учун лойиҳа ҳужжатлари ўз ичига 10 та бўлимни олган: «Изоҳлаш хати» 1-бўлим; «Отвод по­лосаси лойиҳаси» 2-бўлим; 3-бўлим «Линиядаги объектнинг технологик ва конструктив ечимлари. Сунъий иншоотлар»; «Линиядаги объектнинг инфратузилмасига кирган бино, қурилма ва иншоотлар» 4-бўлим; «Қурилишни ташкил этиш (уюштириш) лойиҳаси» 5-бўлим; «Линиядаги объектни бузиш (демонтаж қилиш) ишларини уюштириш лойиҳаси» 6-бўлим; «Атроф-муҳитни асраш чора-тадбирлари» 7-бўлим; «Ёнғинга қарши хавфсизликни таъминлаш чора-тадбирлари» 8-бўлим; «Қурилиш сметаси» 9-бўлим; «Федерал қонунларда кўзда тутилган ҳолларда ўзга ҳужжатлар» 10-бўлим.
Ишчи ҳужжатлари тех­ник, технологик ва лойиҳа ҳужжатларида мавжуд бўлган бошқа ечим(қарор)ларни амалга ошириш мақсадида ишлаб чиқилади. Ишчи ҳужжатлари матн шаклидаги ҳужжатлар, ишчи чизмалари, ускуна ва маҳсулотлар спецификацияларидан иборат бўлади. Темир йўл изини реконструкция қилиш бўйича ишчи ҳужжатлари, одатда, лойиҳа ҳужжатлари тасдиқланганидан сўнг ишлаб чиқилади. Темир йўл изини реконструкция қилишга лойиҳа ҳужжатлари натурадаги (ҳақиқий) съемкалар ва тадқиқотлар материаллари, шу жумладан юклама поездлари ва йўл, ер полотноси ва сунъий иншоотлар диагностикасининг бошқа воситаларидан фойдаланган ҳолда олинган материаллар асосида ишлаб чиқилади.
Темир йўл изини реконструкция қилиш бўйича ҳужжатларни ишлаб чиқишда йўл-тадқиқ этиш бўйича ЦНИИ-4 тизими станцияларидан олинган, шу жумладан георадар ёрдамида олинган маълумотларга оид йўлнинг ҳақиқий жиҳозланиши ва ҳолати тавсифларидан фойдаланадилар.
Темир йўл изини реконструкция қилиш бўйича лойиҳа ва ишчи ҳужжатлари йўл реконструкция қилинганидан сўнг мувофиқ келиши талаб этилган берилган йўл синфи, гуруҳи ва тоифаси учун ишлаб чиқилади
Темир йўл изининг реконструкциясини лойиҳалаштиришда ГОСТ 9238-83 томонидан белгиланган «Қурилмалар яқинлашиш С габарити» қўлланади.
Темир йўл изини реконструкция қилиш бўйича лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишда лойиҳа ташкилоти қуйидагиларни бажаради: лойиҳалаштириш участкасини жойида тадқиқ этиш; ер полотноси ва сунъий иншоотларни тадқиқ этиш; отвод полосасини тадқиқ этиш; лойиҳалаштириш ва шартнома вазифасини тузишда иштирок этади; муҳандислик изланишлари.
Темир йўл изини реконструкция қилиш бўйича лойиҳа ҳужжатларига тушунтириш (изоҳ) хати ўз ичига қуйидагиларни олади:
– лойиҳалаштириш участкаларининг баёни, йўл юқори қурилмасининг ҳолати тўғрисидаги маълумотлар, ер полотноси, сунъий иншоотлари, отвод полосалари, машина ўтиш жойлари ва темир йўл изини реконструкция қилишда қайта жиҳозланиши ва кучайтирилиши керак бўлган бошқа объектлар;
– темир йўл изи реконструкциясидан кейинги фойдаланиш ва кучайтириш шароитлари берилган ўзгаришларида полот­носи, йўлнинг юқори қурилмаси, йўл режаси ва профили, сунъий иншоотлар, машиналар ўтиш жойлари ва платформалар, отвод полосаси бўйича қабул қилинган лойиҳа ечимлари баёни;
– йўллар қўшилиши, контакт тармоғи, СЦБ ва алоқа линиялари, лойиҳада кўзда тутилган бошқа ишларни амалга оишриш бўйича тегишли (бирга келадиган) ишлар баёни;
– атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги бўлимлари; қурилишни ташкил қилиш лойиҳаси (ПОС-ҚТЛ) ва темир йўл изини реконструкция қилишни амалга оширишда ишни ташкил қилиш ва иш технологияси бўйича таклифлар. Изоҳлаш хатига қуйидагилар қўшиб қўйилади:
А – темир йўл изини реконструкция қилишни лойиҳалаштириш вазифаси;
Б – ишларнинг ҳар километрга мўлжалланган (йиғма) ведомости ва ишлар учун лойиҳада кўзда тутилган материаллар эҳтиёжи;
В – йўлнинг лойиҳа бўйича режа-баландлик ҳолатининг репер тизимига боғланиш ведомости.
Г – оқова сувлар ҳисоби ведомости;
Д – сунъий иншоотлар бўйича ҳисобий маълумотлар ведомости;
Е – ногабарит жойлар ведомости;
Ж – платформа габаритлари ведомости;
З – контакт тармоғи осмаси баландлиги ведомости (электрлаштирилган участкалар учун);
И – ташқи рельснинг эгриликларда кўтарилиши ведомости, поездларнинг ҳаракатланиш тезлигини кўрсатган ҳолда;
К – эгриликларда қисқартирилган рельсларга бўлган эҳтиёж ведомости (бўғинли йўл ётқизиш участкаларида);
Л – лойиҳалаштириш участкаси тадқиқ этилганлиги тўғрисидаги ҳисобот;
М – муҳандислик-топографик ишлари тўғрисидаги ҳисобот;
Н – муҳандислик-геологик изланишлар тўғрисидаги ҳисобот.
Лойиҳа ҳужжатларининг график қисми қуйидагиларни ўз ичига олган:
– соддалаштирилган бўйлама профиль 1:10 000 масштабларда — горизонтал бўйича ва 1:100 — вертикал бўйича, чизманинг маълумотларга тўлиқлигини ҳисобга олган ҳолда (катта станцияларда, катта кўприклар яқинида, профилнинг мураккаб “синиқ”ларида ва ш.к.) соддалаштирилган профиль горизонтал бўйича 1:5000 масштабида бажарилиши мумкин;
– участканинг 1:2000 масштабидаги режаси (станциялар учун 1:1000);
– горизонтал габаритлар ва линия режасининг қўшма маълумотлари (рихтовка эпюралари) 1:5000 масштабида;
– сув кетказгичнинг схемаси ва бўйлама профили – горизонтал бўйлаб 1:5000 масштабда, вертикал бўйлаб 1:100 масштабда ;
– балласт призмаси ва ер полотносининг кўндаланг профили 100 м дан кейин, геологик маълумотлар туширилган кўндаланг (поперечник) —масштабда 1:100 билан ҳар 300 м да, шунингдек ўзига хос ерларда: (нолинчи жойларда, ўймалар, балласт “тоғоралари” ва ҳ.к.);
– машина ўтиш жойлари чизмалари, шу жумладан ўтиш жойининг 1:500 масштабидаги жиҳозлаш ёки қайта жиҳозлаш режаси, автомобил йўлининг горизонтал бўйлаб 1:200 ҳамда вертикал бўйлаб 1:100 масштабидаги ёндашувлари бўйлама профиллари, автомобил йўлининг 1:100 масштабидаги кўндаланг профили;
– йўлнинг юқори қурилмаси, ер полотносини қайта жиҳозлаш ва кучайтириш, отвод полосаси, контакт тармоғи таянчлари ва бошқа коммуникациялар, йўловчи платформаларини қайта жиҳозлаш, шунингдек кабелларни ҳимоя қилиш чизмалари;
– ўртача кўприклар, йўл ўтказгичлар ва пиёдалар ўтиш кўприклари, тоннеллар умумий кўриниши чизмалари;
– кичик кўприклар ва сув ўтказиш трубаларининг гуруҳ чизмалари;
– уламасиз йўлни 1:10 000 масштабда ётқизиш режаси (соддалаштирилган бўйлама профилли бир варақда жойлаштиришга рухсат этилади);
– отвод полосаси режаси.
Темир йўл изини реконструкция қилишга қурилишни ташкил этиш лойиҳаси (ПОС) 3.01.01-85 «Қурилиш ишлаб чиқаришини ташкил этиш» ҚМваҚ талабларига мувофиқ ишлаб чиқилади. Темир йўл изини реконструкция қилишнинг ҳар бир участка учун ҚМвҚ си (СНиП) тайёрлаш, “дарча” (перегоннинг ёпилиши) га қадар, унинг давомида, ундан кейинги ишлар, лойиҳада кўзда тутилган якунловчи ишлар, пудратчининг техник жиҳозланганлигини, “дарча”лар даврийлиги ва давомийлигини ҳисобга олган ҳолда, шу жумладан:
– темир йўл изини реконструкция қилишнинг календар режаси;
– қурилишнинг бош режаси;
– сунъий иншоотларни реконструкция қилишнинг ташкилий-технологик схемалари;
– ифлослантирувчиларни тўкиш жойлари (асбест бал­ласт кўмилган жойлар);
– қўшимча блок-постлар ва тушиш жойларини жиҳозлаш схемалари;
– технологик автомобил йўллари, йўлга яқинлашиш шоҳобча йўлакларини жиҳозлаш;
– суткалик ёки вахталик иш пайтида турар жой-маиший бино(хона)ларни жойлаштириш схемалари;
– сутканинг қоронғи пайтида хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаш учун чора-тадбирлар ва техника воситалари ва ҳ.к.
Чиқиндиларга шағал тозалаш жараёнида ҳосил бўладиган ифлослантирувчилар (улар ер полотносини тўкиб кўтариш учун мўлжалланган грунтларга қўйиладиган экологик талабларга мувофиқ келадиган ҳолларда); кўтармаларни кенгайтириш, улар откосларини ётиқлаштириш, технологик йўлларни юмшоқ жинслардан кесиб олинадиган шағал,
Йўлнинг реконструкция қилинганидан кейинги ҳолати: перегон узунлигидаги плетларга пайвандлаб уланган Р65 типидаги рельслар; АРС типидаги маҳкамлагич; темирбетондан ишланган шпалалар — йўлнинг тўғри участкаларида 1840 дона/км ва йўлнинг эгри участкаларида – 2000 дона/км; бўйлама профил белгилари лойиҳа бўйича ҳолатга келтирилган; ер полотноси эни нормативларда кўрсатилган кўрсаткичларга мувофиқ ҳолда; сув кетказиш иншоотлари ва дре­нажлар тикланган; ер полотноси ўз чеккаси томонга 0,04 ‰ қиялик билан ишланган ва бутун участка узунлиги бўйлаб 20 см қалинликдаги қум-шағал ҳимоя балластости қатлами (ЗПС) билан кучайтирилган; ер полотноси балласт призмаси ва чекка қисмларининг ўлчамлари намунавий конструкцияга мувофиқ келтирилган; 25-60 мм фракцияли янги шағал балласт қатламининг қалинлиги ички рельс “ипи” остида 45 см га тенг бўлади.
Балласт ости ҳимоя қатламининг талаб этилган зичланишига ЭЛБ-4П электробалластeри ва йўл-қурилиш машиналарининг виброкатоклари иши натижасида эришилган.

Download 36.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling