5 – маъруза Темир йўл изини реконструкция қилиш бўйича лойиҳа ва ишчи ҳужжатларини ишлаб чиқишга қўйиладиган талаблар. Темир йўл изини реконструкциядан кейин домий фойдаланишга қабул қилиш
Download 36.59 Kb.
|
5-маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Назорат саволлари
Темир йўл изи реконструкция қилинганидан кейин уни қабул қилишга қўйиладиган талаблар. Темир йўл изи реконструкция қилинганидан кейин темир йўл транспортининг қурилиши, кучайтирилиши, реконструкцияси тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш талабларига мувофиқ фойдаланишга қабул қилинади.
Реконструкцияси тугалланган темир йўл изини фойдаланишга қабул қилиш далолатнома билан расмийлаштирилиб, унга қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади: – белгиланган тартибда тасдиқланган техник ҳужжатлар ва сметалар, шунингдек фойдаланишга қабул қилинаётган объектнинг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотномани; – фойдаланишга қабул қилинаётган объектни лойиҳалаштиришда иштирок этган лойиҳа, илмий-тадқиқот ва изланиш ташкилотларининг рўйхати; – темир йўл изини реконструкция қилиш ишларини амалга оширишда иштирок этган ташкилотлар рўйхати, улар томонидан бажарилган иш турлари ва уларнинг бажарилиши учун бевосита масъул бўлган ишчи-хизматчилар рўйхати билан бирга; – реконструкция қилиш учун геодезия режалаштириш асоси ҳужжатлари; – темир йўл линияси ёки қурилиш майдони геологияси ва гидрогеологиясига оид ҳужжатлар, грунтларни синаш натижалари тўғрисидаги ва ер ости сувларининг таҳлили; – қабул қилишга тақдим этилаётган объектнинг лойиҳа ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган реконструкция чизмалари мажмуи, амалда бажарилган ишларнинг ушбу чизмаларга ва уларга йўл реконструкцияси бўйича масъул шахслар томонидан киритилган ўзгартиришларга тўғри келиши тўғрисидаги қайдлар билан; – ишларни амалга ошириш, муаллифлик назорати журналлари, давлат ва идоравий кузатув органлари томонидан тадқиқ этиш ва текширув материаллари; – сертификатлар, техник паспортлари ва йўлни реконструкция қилиш бўйича ишларни амалга оширишда ишлатилган материаллар, конструкция ва деталлар сифатини тасдиқлаб келадиган бошқа ҳужжатлар; – яширин ишларни текширувдан ўтказиш далолатномалари ва алоҳида (айрим) масъулиятли конструкция ва узелларни (кўприклар пролет қурилмалари таянчлари, аркалар, гумбазлар, тиргак деворлар, юк тушадиган металл ва йиғма темирбетон конструкциялар ва б.) оралиқ қабул қилиш далолатномалари; – қурилма ва иншоотлар габаритлилигини текшириш ведомостлари; – объект реконструкцияси тугалланганидан сўнг ишчи комиссиянинг объект тайёрлиги тўғрисидаги буюртмачининг қабул комиссиясига тақдим этиш учун мўлжалланган хулосаси; – реконструкция тугалланганидан сўнг буюртмачи объектни қабул қилиб олиш далолатномаси; – давлат ва идоравий назорат органларининг темир йўл транспорти объекти тугалланган қурилишининг меъёрий далолатномалар ва лойиҳага мувофиқлиги тўғрисидаги хулосалари; – бош пудратчи томонидан тайёрланган ҳужжатлар ва ижро ҳужжатларини буюртмачига топшириш мақсадида рўйхатга олиш (опись). Объектнинг фойдаланишга топшириш учун тайёрлигини текшириш ҳамда уни қабул қилиш комиссиясига тақдим этиш учун буюртмачи ишчи комиссиясини тайинлаши мумкин бўлиб, у қуйидагиларни аниқлаши лозим: – объектнинг ҳамда бажарилган қурилиш-монтаж ишларининг тасдиқланган лойиҳага, «1520 мм колеяли темир йўллар» СТН Ц 01—95 қурилиш-техник меъёрларига ва Низом талабларига мувофиқлиги; – темир йўл изинининг реконструкциядан кейин поездларнинг лойиҳада кўзда тутилган тезликлар билан ҳаракатланишини таъминлашга тайёрлиги; – поездлар ҳаракати хавфсизлиги ва хизмат кўрсатувчи ходимлар меҳнати муҳофазаси талабларига мувофиқлиги; – ёнғин (ўт ўчириш) хавфсизлиги, санитария қоидалари каби талабларга мувофиқлиги. Текширув натижалари бўйича ишчи комиссияси объект (ёки унинг мажмуи) фойдаланишга ҳамда унинг қабул комиссияси томонидан қабул қилишга тайёр эканлиги тўғрисида хулоса чиқаради. Ишчи комиссияси томонидан аниқланган камчиликлар бартараф этилганидан сўнг реконструкция қилинган объектни қабул қилиш комиссиясига тақдим этиш ва объектни фойдаланишга топширишга рухсат олиш ташкил этилади. Реконструкция қилинган темир йўл изининг техник регламентлар (норма ва қоидалар) ва лойиҳа ҳужжатларининг талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса олинганидан сўнг буюртмачи қуйидагиларнинг вакиллари билан қабул комиссиясини шакллантиради: – давлат санитария-эпидемиология назорати органлари, давлат идоравий ўт ўчириш (ёнғин назорати) (зарур ҳолларда) вакилларини; – инвесторни (реконструкция ишларида жалб этилган инвесторлар улуш асосида иштирок этганида); – бош лойиҳачини; – бош пудратчини; – қурилиш буюртмачисини; – фойдаланишга киритилаётган объектни балансида сақловчисини. Зарур ҳолларда қабул қилиш комиссиялари таркибига бошқа ташкилот вакиллари ҳам киритилиши мумкин(келишган ҳолда). Реконструкция қилинган темир йўл изининг фойдаланишга қабул қилиниши далолатнома билан расмийлаштирилади. Реконструкция қилинган йўлни қабул қилиш ва унда бажарилган ишлар сифатини баҳолаш шарт-шароитлари. Йўлни реконструкция қилиш ишлари тугалланганидан сўнг унинг топшириладиган участкалари йўлни назорат қилиш техник воситалари билан ўлчаш ва визуал кўздан кечириш натижаларини таҳлил қилиш асосида қабул қилинади.Реконструкция қилинган йўллар ЦНИИ-4 йўл ўлчовчи вагон маълумотлари бўйича фойдаланишга топширилади. Темир йўл изи реконструкция қилинганидан сўнг йўл жиҳозланиши ва унинг қурилмалари параметрлари ҳолати ва ишларнинг бажарилиш сифати Низом талабларига биноан баҳоланади. Назорат саволлари 1.Темир йўл изини реконструкция қилиш бўйича лойиҳа ва ишчи ҳужжатларга нималар киради? 2.Темир йўл изи реконструкция қилинганидан сўнг уни доимий фойдаланишга қабул қилиш қоидалари айтинг? 3. Реконструкция қилинган йўлни қабул қилиш ва унда бажарилган ишлар сифатини баҳолаш шарт-шароитларини айтинг? Download 36.59 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling