- Асосий саволлар:
- 1. Матнли ҳужжатлар билан ишлаш воситалари
- 2.WORD матн процессори билан танишиш ва унда ишлаш.
Матнларни киритиш, муҳаррирлик қилиш ва - Матнларни киритиш, муҳаррирлик қилиш ва
- форматлаш тушунчалари
- Қоғозда чоп этиладиган кўпгина ҳужжатлар матнли кўринишда бўлади, яъни ҳарф, рақам, белгилар ва ҳоказолардан ташкил топган матн қисм(блок)лари кўринишида ифодаланади.
- Компьютерларда матнли ҳужжатларни тайёрлашда асосан уч гуруҳ амаллардан фойдаланилади:
- киритиш, муҳаррирлик қилиш, форматлаш.
- Киритиш амали - берилган матннинг ташқи шаклини электрон кўринишга ўтказиш, яъни компьютер хотирасида сақланадиган файлда ифодалашдир.
- Матнларни киритиш фақат тугмачахона ёрдамида бўлмасдан, балки сканерлаш йўли билан матнни киритиш, тасвирларни аниқлаш дастурлари ёрдамида ҳужжатларни графикли тасвир кўринишидан матнли кўринишга ўтказишлардан иборат бўлади.
- Муҳаррирлик қилиш(тўғрилаш) амали - мавжуд электрон ҳужжат кўринишида баъзи қўшиш ва йўқотиш йўллари билан ўзгартиришлар ҳосил қилиш, ҳужжат қисмларининг ўрнини алмаштириш, бир неча файлларни битта файлга келтириш ва аксинча битта ҳужжатни бир нечта майда ҳужжатларга бўлиш ишларидан иборатдир.
- Матнлар устида ишлашда киритиш ва муҳаррирлик қилиш кўпинча параллел равишда бажарилади. Киритиш ва муҳаррирлик қилишда матнли ҳужжат таркиби шакллантирилади.
- Форматлаш амаллари ёрдамида ҳужжатларни шакллантириш амалга оширилади. Унинг буйруқлари матнни монитор экранида ёки қогозда қандай кўринишда ифодаланишини тўлиқ аниқлайди.
- Матнли муҳаррирлар ва матнли процессорлар
- Барча электрон матнли ҳужжатлар киритиш ва муҳаррирлик қилишни талаб этади, ҳужжатларни форматлаш, ҳар доим ҳам амалга ошириш шарт этилмайди. Масалан, матнни компьютер дастурида ёзишда форматлаш талаб қилинмайди, чунки берилган матн чоп этиш учун мўлжалланмай, балки компилятор дастур ёрдамида қайта ишланади. Кўпчилик бундай ҳолларда матнли ҳужжатни форматлаш бизнинг ишимизга халақит бериши мумкин, чунки форматлаш жараёнида бериладиган маълумотлар махсус кодлар орқали бажарилади, бу кодлар матнлар билан ишлайдиган дастурга халақит бериши мумкин. Демак, баъзи бир ҳужжатлар форматлашни талаб этади, баъзи бирлари эса талаб этмайди. Шунга қараб турли дастурлардан фойдаланиш зарур, улардан баъзилари фақат матнларни киритиш ва муҳаррирлик қилиш учун фойдаланилса, бошқалари эса матнни форматлаш ишларини ҳам амалга оширади.
- Бундай дастурларни мос равишда, биринчиларини матнли муҳаррирлар, иккинчиларини эса матнли процессорлар деб юритилади.
- Барча матнли муҳаррирлар файлларда "соф" матнларни сақлайдилар, шу сабабли улар бир-бири билан биргаликда бўладилар. Турли матнли процессорлар турли форматлаш ҳакидаги маълумотли файлларни сақлайдилар, шу сабабли, улар бир-бири билан биргаликда бўлмайдилар, лекин кўпчилик матнли процессорларда матнни бир форматдан бошқасига ўтказиш имконияти мавжуд.
- Windows 9Х операцион тизими таркибига стандартли матн муҳаррири БЛОКНОТ ва оддий матнли процессор WordPad киради. Windows тизимида форматланмаган матнли файллар .ТХТ кенгайтмали, WordPad файллари эса .doc кенгайтмали ёзилишга эга бўладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |